Янги ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат:инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

       Халқимиз конституциявий ислоҳотлардан катта ўзгаришлар кутмоқда. Лойиҳа бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаси жараёнида аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги ҳам фуқароларимиз ушбу масалага жуда катта қизиқиш ва эътибор билан ёндашганлигидан яққол далолат беради.

     Конституциявий қонун лойиҳаси устида ишлашда сенаторларимиз ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, 19 нафар сенаторларимиз Конституциявий комиссия таркибида Конституциявий қонун лойиҳаси устидаги ишларда бевосита қатнашдилар.

       Хабарингиз бор, Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида, етук олимлар, жамоатчилик, халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда ҳар томонлама таҳлил қилинди ва маромига етказилди. Хусусан, лойиҳани тайёрлашда ва такомиллаштиришда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар конституциялари пухта ўрганилди, халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида бир неча бор муҳокама қилинди, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида жами 20 мингга яқин муҳокамалар ташкил этилди. Лойиҳа 10 га яқин хорижий ва халқаро экспертизалардан, шу жумладан, лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги юзасидан экспертизалардан ўтказилди. Халқаро экспертлар ҳам лойиҳа халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган барча қоидаларини ўзида мужассам этганлигини эътироф этдилар.

       Жорий йил 10 – мартида Қонунчилик палатаси мажлиси ўтказилиб, унда Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумни тайинлаш ва уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Қарорда унинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун уни Конституциявий судига юбориш ҳам белгиланган эди.

       Шунга мувофиқ, Конституциявий суд жорий йил 13 март куни ўз мажлисини ўтказиб, юқоридаги қарорни Конституцияга мувофиқ деб топди. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 13 ва 14-моддаларига мувофиқ, бугун Конституциявий қонун лойиҳаси Сенатда кўрилмоқда. Шу ўринда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва энг асосий, муҳим жиҳатларига қисқача тўхталиб ўтсам.

       Лойиҳада мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда.

       Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва қонундан хеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

Янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

      Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда.

      Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

        Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

        Шунингдек, ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эгалиги, қонунчиликда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимнинг зиммасига унинг розилигисиз юклатилиши, Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

     Жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилмоқда. Хусусан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, (“Хабеас корпус” институти) ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”) белгиланмоқда.

    Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади ҳамда уларни давлат органларининг суистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади, шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.



Қашқадарё вилоят маъмурий

 суди в.б раиси                                                                                              Б.Қиличов

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида судьялар иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди

     Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Геология ва кончилик иши факультетида 2023 йил 31 март куни маъмурий суд судьялари иштирокида “референдум-2023. Конституция меники, сеники, бизники,  конституция ўзимизники!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

        Тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Аҳмедов,Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари Л.Зайниддинова ва Б.Муинов,  Ижтимоий фанлар  кафедраси  мудири  Р.Рустамов,  Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан муовини   М.Алланазаров,   гуруҳ  мураббийлари  О.Бобоқулов,  А.Тошев,  Ф.Нурхонов,  А.Абдуазизов, Н.Истатова,  Г.Сувонова,Р.Зикиров,Н.Қурбонов  ва КИ-108-22,КИ108-21, КИ-109-21, ГР-101-19, КИ-102-19, МТ-117-21 гуруҳларидан 152 нафар талабалар иштирок этдилар.

         Тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси Б.Аҳмедов Конституцияни янгилашга нима зарурат бўлганлиги, олдинги Конституциядан янгисининг фарқи нимада эканлиги, энг муҳими янги Конституция бизга нима бериши мумкинлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги, алоҳида таъкидланди.

Умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги қайд этилди. Шу маънода янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлиги эътироф этилди.


          Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси Б.Муйинов Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилаётганлиги, моддалар сони 128 тадан 155 тага оширилаётганлиги, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаяётганлиги, умуман  амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.

            Ижтимоий фанлар  кафедраси  мудири  Р.Рустамов жорий йилнинг 30-апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси референдуми, уни ўтказиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди. Бош қомусимизнинг янги таҳриридаги ўзгаришлар, асосий янгиликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига эътибор, таълим олиш ҳуқуқи ва имкониятлари хусусида маърузасида ҳам алоҳида таъкидланди.Тадбирда иштирок этган барчани муҳим сиёсий тадбирда фаол бўлишга чақирди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.  Тадбир сўнгида  Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан муовини   М.Алланазаров  бошчилигида талаба ёшларимиз “Конституция меники, сеники, бизники, Конституция ўзимизники!” шиорини биргаликда  баралла  жўр овозда, кўтаринки кайфиятда  такрорладилар.


Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг судяси                                                                                Б.Аҳмедов

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар

       Истиқлол йилларида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилгани натижасида суд ҳокимиятининг мустақиллиги таъминланиб, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган мустақил давлат институти сифатида суд ўзини тобора кенгроқ намоён этмоқда.

Мазкур ислоҳотлар замирида аввало инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаати ётади. Зеро, Конституция ва қонунларимизда белгилаб қўйилган фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини одил судловни амалга ошириш орқали тиклаш, шу асосда қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш ҳуқуқий ислоҳотлардан кўзланган бош мақсаддир.

        Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларга тўхталар эканмиз аввало суд ҳокимияти ўзи нима ҳамда Ўзбекистонда суд тизими қандай деган саволларга тўхталмоқчиман.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган. Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган. Президент томонидан 2021 йил 28 июлда имзоланган. Мазкур Қонун 14-боб, 101-моддадан иборат.

       Мазкур Қонунинг 1-моддасида, Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

        Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти фақат судлар томонидан амалга оширилади. Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириб олишга ҳақли эмас деб қайд этилган.

Қонуннинг 2-моддасида, Ўзбекистон Республикасида суд тизими:

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

ҳарбий судлар;

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;

жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;

туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;

туманлараро маъмурий судлардан иборатдир.

        Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига кўра судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин.Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди деб белгиланган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида суд ҳокимиятининг янги тузилмалари (Конституциявий суд, хўжалик ва ҳарбий судлар) ташкил этилди. Кейинчалик умумий юрисдикция судларининг ихтисослашуви қонуний мустаҳкамланиб, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича алоҳида судлар ташкил этилди.

         Аввало, Конституцияда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойилининг мустаҳкамлаб қўйилиши, бу умум эътироф этилган, тажрибада синовдан ўтган демократик йўл билангина одил судловни таъминлаш, Конституцияга ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларга риоя этилишига, ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигига, қонунийликка ва ҳуқуқ тартиботнинг мустаҳкамланишига эришиш мумкинлигини амалда эътироф этилиши демакдир.

        Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлардан бири, бу мамлакатимизда 2008 йилнинг январидан бошлаб ўлим жазосининг бекор қилинганлиги ҳамда “Хабеас корпус” институтининг жорий этилганлиги, яъни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокурордан судга ўтказилганлиги суд-ҳуқуқ соҳасида ташланган муҳим қадам бўлди.

         Ўлим жазосининг жиноий жазолар тизимидан чиқарилиши ва унинг умрбод ҳамда узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиши, жазони тайинлаш ва ижро этиш тартиби ҳамда шартларини белгилаш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жазонинг бу турлари вояга етмаганларга, аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан қўлланмаслиги адолат меъёри тантанасининг миллий қадриятларимизга хос инъикоси ҳисобланади.

     Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонда қуйидагилар нислоҳотлар назарда тутилган?

2021 йил 1 январдан бошлаб;

-вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

-маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;

-маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши;

-Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш;

-фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;

-Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш.

-а) суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

-б) жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;

-туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;

-апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

-Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;

-давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;

-прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;

-қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.

       Судлов таркибига инвестиция киритилган санада йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколатини бериш белгилаб ўтилган.

          Сўнгги ислоҳатлардан яна бири, муҳтарам Президентимизнинг
2023 йил 16 январда қабул қилинган “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-11-сонли Фармонидир.

Ушбу фармоннинг 4 бандига асосан Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши, Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги чоралар белгиланди.

      Судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш;

суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш;

одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

Бундан ташқари ушбу фармоннинг 1-иловасининг 3-боби
3-бандига мувофиқ;

         Судьялар фаолиятига ҳар қандай аралашувларга, шу жумладан, давлат идоралари ва мансабдор шахслар аралашувларига барҳам беришнинг қатъий чораларини кўриш, бундай қилмишлар учун жавобгарликни кескин кучайтириш.

Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш.

         Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларида бевосита судьялар томонидан ўз вақтида таъсирчан чоралар кўриш имкониятларини кенгайтириш. Процессуал тартибга риоя қилган ҳолда келиб тушган мурожаатларнинг процессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилишини таъминлаш.

          Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш белгилаб ўтилган. Юқорида келтириб ўтилган мухтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлардан ҳам билишимиз мумкинки мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

 



Қарши туманлараро

Маъмурий суди судьяси                                                                         Б.Э.Умиров

 

Суд ҳужжатларини қайта кўришнинг ўзига ҳос хусусияти

Апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи

       Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса апелляция протести келтиришга ҳақли.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

       Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Суд ҳужжатларини қайта кўришда туманлараро маъмурий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда – Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан кўриб чиқилади.

        Ҳудудий ҳарбий суднинг ҳал қилув қарори устидан берилганда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан кўриб чиқилади.

         Апелляция шикояти (протести)ни бериш тартиби:

Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судига йўлланади, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга берилади.

Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни апелляция инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.

       Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати:

Агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

        Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.

       Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.Бундан ташқари, судга махсус комиссиянинг қарори устидан шикоят қилинганида, иш бўйича жавобгар сифатида махсус комиссиянинг ишчи органи бўлган давлат органи жалб этилиши керак.

         Апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни:

Апелляция шикояти (протести) судга ёзма шаклда берилади ва шикоятни (протестни) берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

        Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) апелляция шикояти (протести) йўлланаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

3) устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи, ишнинг рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, талабнинг предмети;

4) шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ҳамда шикоят (протест) берган шахснинг қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, иш ҳолатларига ва далилларга ҳавола қилган ҳолда ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослари;

5) шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

        Апелляция шикоятида шикоят бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг телефон, факс рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикоятининг (протестининг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларни юбориши ёки тилхат билан шахсан топшириши керак.

              Апелляция шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар

1) давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

2) ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция шикояти ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

3) апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда, вакилнинг уни имзолашга доир ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

         Апелляция протестига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга протестнинг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

        Аризани (шикоятни) қайтариш ёки аризани (шикоятни) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) қайтарилган ариза (шикоят) ва уни судга бериш чоғида унга илова қилинган ҳужжатлар ҳам илова қилиниши керак.

 Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги   масалани ҳал этиш тартиби ва муддати

Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш масаласи шикоят (протест) иш билан бирга судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси суди судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади.

         Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, ишда иштирок этувчи шахслар бу ҳақда уч кунлик муддатда хабардор қилинади.

                   Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш

          Ушбу Кодексда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг иш юритувига қабул қилинади. Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) кўриш бўйича суд мажлисини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.

     Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш

          Судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:

1) апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

2) апелляция шикояти (протести) қонунчиликка мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

3) апелляция шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;

4) апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши рад этилган бўлса;

5) апелляция шикоятидан (протестидан) уни берган шахс воз кечганлиги (уни чақириб олганлиги) сабабли апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим мавжуд бўлса.

          Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш тўғрисидаги масала ҳал этилади.

        Апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.

      Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.

Апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади. 210-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш Апелляция шикояти (протести) судья томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилади, агар:

1) апелляция шикояти (протести) имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

2) апелляция шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса;

3) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

4) апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарорини қабул қилган судни четлаб ўтган ҳолда юборилган бўлса;

5) апелляция шикояти (протести) белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса;

6) апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар шикоятни (протестни) берган шахсдан уни қайтариб олиш (чақириб олиш) тўғрисида ариза тушган бўлса.

        Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримда апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асослари кўрсатилади, апелляция шикоятини бериш чоғида тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.

       Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятни (протестни) берган шахсга шикоят (протест) ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан бирга ушбу Кодекснинг 171-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.

         Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, апелляция шикояти (протести) дастлаб судга мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.

                  Апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш тартиби

          Апелляция инстанцияси суди ишни суд мажлисида ушбу бобда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича кўради.

        Апелляция инстанцияси судида: ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги; талабнинг предметини ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги; ишга учинчи шахсларни жалб этиш тўғрисидаги қоидалар, шунингдек ушбу Кодексда биринчи инстанция судида ишни кўриш учун белгиланган бошқа қоидалар қўлланилмайди.

       Апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно.

       Апелляция шикоятидан воз кечиш. Апелляция протестини чақириб олиш

        Апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 136-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этишга ва ишни апелляция тартибида кўришга ҳақли.

       Апелляция протести келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли.

                             Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш доираси

             Суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.

Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.

Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди.

                            Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати

       Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) апелляция шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади. Алоҳида ҳолларда апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати суд раиси томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

                               Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари

       Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича:

1) суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

4) ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд аризани (шикоятни) тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

5) ушбу Кодекс 220-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандиданазарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.

Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар қуйидагилар:

Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;

2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;

3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;

4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.

Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши қуйидагилардан иборат:

1) қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги;

2) қўлланилиши мумкин бўлмаган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилганлиги;

3) қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги.

Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Қуйидаги процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳар қандай ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади:

1) иш суд томонидан ноқонуний таркибда кўрилганлиги;

2) ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги;

3) суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоидалар ишни кўриш чоғида бузилганлиги;

4) ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги;

5) ҳал қилув қарорининг судья ёки, агар иш судьялар ҳайъати таркибида кўрилган бўлса, судьяларнинг бири томонидан имзоланмаганлиги ёхуд ҳал қилув қарорида кўрсатилганидан бошқа судьялар томонидан имзоланганлиги;

6) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги;

7) билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинмаганлиги;

8) судьялар маслаҳатининг сир сақланиши тўғрисидаги қоиданинг бузилганлиги.

                                         Апелляция инстанцияси судининг қарори

         Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилади, қарор ишни кўрган судьялар томонидан имзоланади.

Апелляция инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:

1) апелляция инстанцияси судининг номи, қарорни қабул қилган суд таркиби, суд мажлиси котиби;

2) ишнинг рақами, қарор қабул қилинган сана ва жой;

3) апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг процессуал ҳолати;

4) ишда иштирок этувчи шахсларнинг, шунингдек улар вакилларининг ва суд процесси бошқа иштирокчиларининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

5) талаб предмети;

6) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, уни қабул қилган судьянинг фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари;

7) иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори мазмунининг қисқача баёни;

8) апелляция шикоятида (протестида) келтирилган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш тўғрисида талаб билдирилишига доир асослар;

9) апелляция шикояти (протести) юзасидан ёзма фикрда баён қилинган важлар;

10) ишда иштирок этувчи ва суд мажлисида ҳозир бўлган шахсларнинг тушунтиришлари;

11) апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунларни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларини қўлламаганлигига доир сабаблар;

12) агар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ ёки қисман бекор қилинган ёхуд ўзгартирилган бўлса, апелляция инстанцияси суди унинг хулосаларига қўшилмаганлигининг сабаблари;

13) агар иш янгидан кўриш учун юборилаётган бўлса, биринчи инстанция суди томонидан бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар;

14) апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар.

            Апелляция инстанцияси судининг қарорида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларининг тақсимланиши кўрсатилади. Суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган тақдирда, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ишни янгидан кўраётган суд томонидан ҳал этилади.

       Апелляция инстанцияси суди қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай, ушбу Кодекснинг 161-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.




Қарши туманлараро

Маъмурий суди судья ёрдамчиси                                    Н.Эшқурбонов

Референдум унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва асосий босқичлари

  “Ўзбекистон Республикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми жорий илнинг 30 апрель санасида ўтказилиши белгилинган бўлиб, референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифода этибгина қолмасдан, .референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади. референдумда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши белгиланган.

     Референдум лотинча референдиум бу фуқароларнинг давлат, вилоят ёки маҳаллий кўламда энг муҳим масалалар бўйича овоз бериш йўли орқали ўз фикрларини бевосита билдиришлари мумкин, фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас, референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади.

        Референдум ўтказиладиган кунгача ёки референдум кунида 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро референдумда тенг асосларда иштирок этади ва ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.

       «Референдум ўтказувчи округ комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ўн кундан кечикмай комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

   Референдум ўтказувчи округ комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин етти кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади»;

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари овоз бериш кунига 10 кун қолганда ҳамма танишиши учун тақдим қилинади

Референдум ўтказувчи участка комиссияси рўйхат билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида фуқароларни хабардор этади

Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига ўзгартишлар киритиш референдумга 5 кун қолганида тўхтатилади

Ҳар бир фуқаро овоз берувчи фуқаролар рўйхатидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида референдум ўтказувчи участка комиссиясига арз қилиши мумкин.

        Референдум ўтказувчи участка комиссияси 24 соатда бундай аризани текшириб чиқиши ва хатоларни тузатиши ёки аризачига унинг аризаси рад этилишининг асослари кўрсатилган ҳолда маълумотнома бериши шарт.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.

      Овозларни санаб чиқиш УК аъзолари томонидан овоз бериш қутиларида мавжуд бўлган бюллетенлар бўйича амалга оширилади. Овозларни санаб чиқиш фақатгина овоз бериш биносида ўтказилади. Участка комиссиясининг референдум участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомасининг кўчирма нусхаси ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ комиссиясига тақдим этилади.

      Биринчи асл нусха раис ёки унинг ўринбосари томонидан ички ишлар органлари ходимлари кузатувида округ  комиссиясига олиб бориб топширилади.

Референдум бевосита демократиянинг муҳим институти бўлиб, умумдавлат ҳамда ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилинишида эамиятнинг қатнашишини таъминлайди.

     Референдумнинг ўтказилиш жараёнининг қоида ва шартлари ҳар бир давлатнинг конститутсияси ва қонунчилиги томонидан белгиланади.



Қарши туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                                     Г.Темирова

Референдум ва сайловнинг фарқли жиҳатлари

       Маълумки шу йилнинг 30 апрель санасида “Ўзбекистон Республикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади.

         Референдум ва сайловнинг фарқли жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади: референдумда мамлакат ҳаёти учун энг муҳим бўлган масалалар юзасидан қонун ёки қарор қабул қилиш масаласи умумхалқ овозига, яъни фуқаролар овоз беришлари учун қўйилади. Бу жараёнда фуқаролар эркин ва ихтиёрий равишда ўз муносабатини билдирадилар.

           Сайловда эса бир нечта номзодлар тақдим этилади, фуқароларга ўзларига муносиб номзодни танлаш имконияти берилади. Демократик сайловлар соғлом рақобат муҳитида, бир эмас, бир нечта номзодлар қўйилган ҳолда ўтказилиши лозим.

      Референдум округлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларида тузилади.

        Референдум округларининг референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони ва референдум ўтказувчи округ комиссиялари жойлашган ер кўрсатилган рўйхатлари референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин кечи билан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

       Қонунчилигимизга кўра, парламентнинг референдум тайинлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан кейин 25 кундан кечиктирмасдан референдумни ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади ҳамда уларнинг аъзолари тасдиқланади.

        Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказий сайлов комиссияси, референдумни ўтказувчи округ ҳамда участка комиссиялари масъул ҳисобланади.

Ҳар бир фуқаро, аввало, ўзининг референдум участкаси ҳудуди қаерда жойлашганини, унда иштирок этиш тартибларини билиши лозим. Агар овоз бериш кунида ўз ҳудудида бўлмаса, муддатидан олдин овоз бериш имкониятларидан фойдаланиши мумкин, бундан ташқари, фуқаролар ўзлари яшаётган ҳудуддан бошқа ҳудуддаги участкага бириктирилган бўлса, интерфаол хизмат кўрсатиш хизматининг кейинги босқичига ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда ўзларининг участкасини ўзгартириш имкониятига ҳам эга.

      Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари “ҳа” ёки “йўқ” ёхуд “рози” ёки “қарши” деб кўрсатилади.

     Бюллетенлар давлат тилида, шунингдек референдум ўтказувчи округ комиссиясининг қарорига биноан тегишли референдум округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда чоп этилади.

        Референдум бюллетенига референдумга қўйилаётган масаланинг матни киритилади. Жорий референдум ҳақида биламизки, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилган. Умумхалқ овози, яъни референдум орқали ҳам қонунларни қабул қилиш мумкин. Шунинг учун “қабул қиласизми” деган савол қўйилади. Шуни такидлаб ўтиш жоизки, “маъқуллайсизми”, “қўллаб-қувватлайсизми” шаклида эмас, айнан “қабул қиласизми” кўринишида савол қўйилган.



 Қарши туманлараро маъмурий

суди судья ёрдамчиси                                                                                С.Қаршиева

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонституциявий қонуни

         Ўзбекистон Республикаси “Референдум тўғрисида”ги Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир.Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади. Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, референдумда қабул қилинган қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари «ҳа» ёки «йўқ» ёхуд «рози» ёки «қарши» деб кўрсатилади.      

           Овоз бериш махсус ажратилган биноларда ўтказилиб, уларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ёки хоналар жиҳозланган бўлиши, овоз бериш бюллетенлари тақдим этиладиган жой аниқланган ва овоз бериш қутилари ўрнатилган бўлиши лозим. Овоз бериш қутилари уларнинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналаридан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади. Овоз бериш референдум куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка комиссияси референдум ўтказиладиган кунга камида ўн кун қолганда фуқароларни хабардор қилади. Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади. 2023 йил 15 март куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонституциявий қонун лойиҳаси  матни эълон қилинган бўлиб, парламент томонидан Янги конституцияни қабул қилиш юзасидан 30 апрелда референдум ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

            Мамлакатимизнинг амалдаги Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бўлиб, у давлатнинг асосий Қонуни ҳисобланади ва ҳозирги кунга қадар унинг қабул қилиниши мамлакатимизда байрам сифатида нишолланиб келинади. Конституцияга ҳозирги кунга қадар 14 маротаба ўзгартиш вав қўшимчалар киритилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонинг янги Конституцияси қабул қилиниши илгари сурилган ва бу ислоҳатлар амалга ошиш арафасида турибди.Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳатларнинг муҳим устивор йўналиши ҳисобланади. Табиийки, жамият ривожланиши билан янги муносабатларни тартибга солишга зарурат туғилади.  Янги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси ҳозирги кунда 76 та тузатишни, 27 та янги модда ва битта янги бобни (адвокатура) ўз ичига олиши белгиланган.

           Конституция нормалари 275 тадан 434 тага ошмоқда, яъни 65 фоизга янгиланмоқда. Суд ҳокимияти 23-боб, 130-140-моддалардан иборат бўлиб, ундаги бир қатор нормалар такомиллашмоқда. Хусусан, Конституциявий суднинг Референдумга чиқариладиган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлигиюзасидан хулоса бериш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ нормасини Конституцияга мувофиқлиги юзасидан шикоятбериш, судлар ташаббуси билан киритилган норматив-ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги бўйича қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ва ҳ.к. Бундан ташқари, Олий суд раиси ва ўринбосари, Судьялар олий кенгаши раиси ва ўринбосари сурункасига икки муддатдан ортиқ мазкур лавозимга сайланиши мумкин эмаслиги киритилмоқда. Шунингдек, судлар фаолиятини молиялаштириш фақат давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши Конституциявий норма сифатида белгиланмоқда.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий суди

судья ёрдамчиси                                                                                          Н.Турсунов

 

Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлатириш истиқболлари

     “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонституциявий қонун лойиҳаси  матни 2023 йил 15 март куни эълон қилинган бўлиб, парламент томонидан Янги конституцияни қабул қилиш юзасидан 30 апрелда референдум ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Мамлакатимизнинг амалдаги Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган ва  у давлатнинг асосий Қонуни ҳисобланади. Конституцияга ҳозирги кунга қадар 14 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонинг янги Конституцияси қабул қилиниши илгари сўрилган ва бу ислоҳатлар амалга ошиш арафасида турибди. Табиийки, жамият ривожланиши билан янги муносабатларни тартибга солишга зарурат туғилади. Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳатларнинг муҳим устивор йўналиши ҳисобланади.

         Янги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси ҳозирги кунда 76 та тузатишни, 27 та янги модда ва битта янги бобни (адвокатура) ўз ичига олиши белгиланган. Конституция нормалари 275 тадан 434 тага ошмоқда, яъни 65 фоизга янгиланмоқда. Суд ҳокимияти 23-боб, 130-140-моддалардан иборат бўлиб, ундаги бир қатор нормалар такомиллашмоқда. Хусусан, Конституциявий суднинг Референдумга чиқариладиган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ нормасини Конституцияга мувофиқлиги юзасидан шикоят бериш, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади.

         Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмаслиги,  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан беш йиллик муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмаслиги киритилмоқда. Шунингдек, судлар фаолиятини молиялаштириш фақат давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда у одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши кераклиги Конституциявий норма сифатида белгиланмоқда.

      Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонунчиликни янада ривожлатириш мамлакатимизда олиб борилган ислоҳатларни амалга оширишнинг зарурий шарти ҳисобланади.

        2023 йил 30 апрелда референдум ўзказиш белгиланган Конститциявий қонун лойиҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишнинг Конституциявий асослари белгиланмоқдаки, мазкур нормалар амалдаги Конституцияда мавжуд эмас. Жумладан, Конституциянинг янги таҳрири лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмаслиги, давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилиши (23-модда), Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши (25-модда), жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби суд тартибида исботланиб, суднинг қонуний кучга кирган ҳуқми билан аниқланмагунча айбсиз ҳисобланиши (26-модда), ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилиши, шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари  ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шартлиги (27-модда), шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас (28-модда), гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши, ҳеч ким ўзига ва яқин қарнидошига гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги (29-модда), уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни  ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиши, уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши (31-модда), фуқаролар меҳнатга ҳақ олишнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда  ҳақ олиш (42-модда), ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши (42-модда), ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантирши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланиши қайд этилган.

             Шунингдек, яна бир энг муҳим Конституциявий норма бу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги белгиланганидадир (54-модда).



Қарши туманлараро маъмурий суди

Девонхона мудири                                                                                         Н.Нодиров

 



Референдум тушунчаси, тарихи ва Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби

       Референдум сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, бу фуқароларнинг давлат, вилоят ёки маҳаллий кўламда энг муҳим масалалар бўйича овоз бериш йўли орқали ўз фикрларини бевосита билдиришларидир.

     Бевосита демократиянинг муҳим воситаси ҳисобланади. Референдум — бевосита демократиянинг муҳим институти бўлиб, умумдавлат ҳамда ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилинишида жамиятнинг қатнашишини таʼминлайди. Референдумнинг ўтказилиш жараёнининг қоида ва шартлари ҳар бир давлатнинг конституцияси ва қонунчилиги томонидан белгиланади.

     Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакатхалқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади. Сайлов натижалари мажоритар тизим бўйича ҳам, пропорсионал тизим бўйича ҳам аниқланиши мумкин бўлса, референдум натижалари фақат мажоритаризм (мутлақ кўпчилик овозини ҳисоблаш) тамойиллари асосидагина аниқланиши мумкин.

      Референдумнинг ўтказишнинг бир қанча шакллари мавжуд бўлиб, Конституцияга ёки қонунларга тааллукди референдум ўтказилиши мумкин. Биринчи ҳолда янги конституция лойиҳаси ёки конституцияга қилинадиган ўзгартириш ва тузатишлар бўйича референдум ўтказилса, иккинчи ҳолатда қонун лойиҳаси ёки кучга кирган қонун боʻйича референдум ўтказилади. Ҳуқуқий аҳамияти жиқатдан маслаҳат референдумлари (халқ сўрови деб ҳам аталади) ва ҳал қилувчи референдумлар бўлади. Маслаҳат референдумлари бирон бир масала юзасидан сайловчиларнинг иродасини аниқлаб олиш бўйича оʻтказилиб, ана шу асосида давлатнинг бошқа органлари қарор чиқаради (бундай референдумлар Швейсария, Испанияда ўтказилади). Ҳал қилувчи референдумларда бирон-бир масала узилкесил қарор чиқариш учун сайловчилар овозига қўйилади.

     Бундан ташқари, мажбурий ва факултатив референдумлар бўлади. Референдумлар ўтказиш зарурати конституция ёки бошқа конституциявийҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган бўлса (конституция ўзгартириладиган ҳолда) мажбурий референдум ўтказилади. Факултатив референдумлар тегишли давлат органи ёки сайлов корпуси иродасига боғлиқ ҳолда ўтказилади.

          Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби ва шартлари:

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.

         Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар.

        Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

     Ўзбекистон Республикасида “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун 2001 йил 30 августда халқаро андозаларга маос ҳолатда янги таҳрирда қабул қилинди.

      “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир, деб белгилаб қўйилган.

      “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида референдум ўтказиш ташаббусига эга субъектлар кўрсатилган бўлиб, улар қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни кўрсатишда, референдумга қўйиладиган қонун лойиҳасини ёки ўзга қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда, шунингдек масала таърифини (моҳиятининг аниқ ифодасини) белгилашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.

Ушбу қонуннинг 2-моддасида референдум предмети бўлиши мумкун бўлмаган масалалар кўрсатилган бўлиб, булар:

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва солиқлар;

амнистия ва авф этиш;

жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш билан боғлиқ ҳолатлардир.

            Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида жорий этилган ҳарбий вақт ва фавқулотда ҳолат шароитларида, шунингдек ҳарбий вақт тугаган ёки ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан кейин 3 ой референдум ўтказиш мумкин эмаслиги баён қилинган.

            Референдум натижалари эъло қилинганидан кейин бир ой давомида мазмун ёки маъносига кўра шундай савол қўйилган референдум ўтказилиши мумкин эмаслиги кўрсатиб қўйилган.

Қонуннинг 5-моддасида ўтказишнинг асосий пренциплари кўрсатилган бўлиб, улар қуйидагилар

             Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.

         Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди.

         Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари референдум ўтказилишини ёқлаб ёки унга қарши, референдумга қўйилаётган қонун лойиҳаси, амалдаги қонун ёки бошқа масалани ёқлаб ёки унга қарши монеликсиз ташвиқот олиб боришга ҳақлидирлар.

        Референдум ўтказиладиган кун ёки референдумга бир кун қолганида ташвиқот олиб бориш мумкин эмас.

Референдумда овоз бериш вақти ва жойи, овоз бериш референдум куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка комиссияси референдум ўтказиладиган кунга камида ўн кун қолганда фуқароларни хабардор қилади.

        Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа статсионар даволаш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида, агар рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин.

          Референдумда овоз бериш тартиби:

Референдумда овоз бериш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.

         Фуқаролар референдумга қўйилган масалага қарши овоз берадиган бўлсалар, масала таърифи матнини ўчирадилар ёки масалани ёқлаб овоз берадиган бўлсалар, уни ўчирмайдилар.

           Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди. Овоз бериш қутилари референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак.

            Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.




Қарши туманлараро маъмурий

 суди судъя ёрдамчиси                                                                               Т.Бобоев

 

Skip to content