Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисидаги фармони мазмуни ва мохияти тўғрисида

        Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш, унинг ижросини ташкил этиш ва мониторинг қилиш масалалари ўз аксини топган, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида стратегияни 2023 йилда амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ҳамда 2024 йилга мўлжаллан вазифалар акс этган. Бунда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари содда ва қулай шаклда ифодалангани билан аҳамиятлидир.

        Мазкур стратегияда таълим тизими ислоҳотларига ҳам алоҳида ўрин берилган. Бу – бежиз эмас. Чунки таълимни ривожлантирмасдан туриб, юксак тараққий этган жамият барпо этиш мушкул. Шу боис, стратегияда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган таълим ислоҳотларини тизимли асосда давом эттириш ва янги босқичга кўтариш кўзда тутилган. Жумладан, педагоглар малакасини ошириш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг моддий турмуш шароитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган.

      Стратегияда “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни чет мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган. Бу педагогларимиз учун катта имконият бўлиб, илғор хорижий давлатлар тажрибасини амалиётда қўллашга кенг йўл очади.

       Олий таълим билан боғлиқ ишлар алоҳида эътиборга эга. Стратегияда олий таълим қамровини янада кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадлари назарда тутилган. Ҳозирги кунда ОТМларнинг асосий мақсадларидан бири малакали кадрлар тайёрлаш ва дунёнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик ўрнатишдир. Шундан келиб чиқиб, хорижий илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни ҳам жорий этиш дастури киритилмоқда.

       Қувонарли яна бир жиҳати шундаки, мамлакатимиз ОТМлари кейинги йилларда сезиларли натижаларга эришмоқда. Яқинда Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти “Times Higher Education” агентлиги томонидан эълон қилинган “Тhе Impact Rankings” рейтингида мамлакатимиздаги 47 та олий таълим муассасаси қайд этилгани бунинг исботидир. Жумладан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети нуфузли ўринларни эгаллади.

      Алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент давлат юридик университети “Times Higher Education” томонидан “Young University Rankings” рейтингида тан олинди. Ушбу мақом туфайли ТДЮУ нуфузли рейтингларга кириш учун номзод мақомига эга бўлди.

        Бундан ташқари, стратегияда ҳар йили 5 минг профессор-ўқитувчини тажриба алмашиш учун хорижий илмий ташкилотларга юбориш кўзда тутилган. Ушбу дастур профессор-ўқитувчиларнинг чет элдаги илмий институтлар билан академик алмашинуви учун катта имкониятдир.

     Инвестиция йўналиши бўйича ҳам катта марралар кўзланди. Хусусан, иқтисодиётга 250 миллиард долларлик янги инвестициялар, жумладан, 110 миллиард доллар хориждан, яна 40 миллиард долларлик маблағ давлат-хусусий шериклик дастурлари орқали жалб этилиши кўзда тутилган.

      Бундан буён ҳар бир туманнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида рейтинг жорий этилади. 150 миллиард долларлик 500 дан ортиқ стратегик технологик ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган ўрта бизнес субъектларига 5 миллиард доллар миқдорида кредитлар ажратилади.

    Қишлоқ хўжалиги саноатини ривожлантириш ҳам муҳим вазифа этиб белгиланган. Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш 25 фоиздан юқори даражага кўтарилади. Ўзбекистонда 2,5 миллион тонна сиғимга эга 100 та агрологистика маркази қурилади. 300 минг гектар интенсив боғ ва узумзор сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланади, шунингдек, тармоқ ходимлари учун 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Пиллачиликни ривожлантириш мақсадида тут плантацияларига яна 105 минг гектар ер ажратилади. Пахта ҳосилдорлиги гектарига 45–50 центнерга, ғалла ҳосилдорлиги 80–85 центнерга етказилади.

       Стратегияда миллий кинематографияни ривожлантириш кўзда тутилди. Бу борада Муҳаммад Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо ҳақида дунё кино бозорларида рақобат қила оладиган янги бадиий фильмлар яратиш мақсадлари ўз аксини топган. Буюк аждодларимизга бағишланган юқори сифатли фильмлар суратга олиниши ўзбек маданиятини бутун дунёга янада кенгроқ очиб бериш имконини беради.

      Миллий кинематографияни ривожлантириш учун миллий фильмларнинг нуфузли халқаро кинофестивалларда иштирокини таъминлаш ҳамда энг оммабоп интернет платформаларига жойлаштириб бориш назарда тутилган. “Netflix”, “Amazon”, “Disney” каби энг оммабоп 10 та интернет платформасининг фильмларга технологик талабларини ўрганиш ва мослаштириш мақсади ёшлар ва кино ихлосмандлари учун энг яхши хабар бўлди. Ушбу платформалар орқали халқимиз сифатли ва асл дубляжда фильмлар томоша қилиши мумкин бўлади. Таъкидлаш жоизки, ушбу платформалар муаллифлик ҳуқуқининг юқори ҳимоясига эга, бу эса одамларни сифатсиз фильмлар томоша қилишдан огоҳлантириш имконини беради.

      “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган ва амалга оширилиши давом этаётган, ўз аҳамиятини йўқотмаган барча долзарб мақсад ва вазифалар бажарилиши таъминланади.

        Бунда бош мақсад эътиборлидир. Президент фармонида таъкидланганидек, халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий мақсади сифатида белгиланди.

        Стратегиянинг тўртинчи йўналиши – қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш мақсадларига алоҳида аҳамиятга эга.

       Президентимиз йиғилишларда “Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик. Янгиланган Конституциямизда ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини муҳрлаб қўйдик. Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш”, деб эътироф этган.

          Мана шу мақсадлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам ўз аксини топгани эътиборлидир. Юқорида таъкидлаганимиздек, стратегиянинг бош мақсадларидан бири – адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш ҳисобланади.

       Жумладан, стратегиянинг тўртинчи йўналиши 87-мақсади, айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини халқ манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бағишланган. Унга кўра, ягона электрон реестр яратиш орқали жиноят иши қўзғатилишидан тортиб, иш юзасидан ҳукм чиқарилгунига қадар бўлган жараённи индивидуал рақам ва QR коди орқали кузатиб бориш имкониятини жорий қилиш, далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш фаолиятини замонавий технологиялар ва сўнгги илмий ютуқлар ёрдамида тўлиқ рақамлаштириш борасидаги вазифалар белгиланган.

        Бу вазифа ва мақсадларнинг аҳамияти нималарда кўзга ташланади? Қайд этиш жоизки, ХХI асрга ахборот технологиялари асри сифатида қаралмоқда. Шу сабабли, жамият фаолиятининг турли соҳаларига инновацион технологиялар шиддат билан кириб келмоқда.

      Қўшимча тергов қилинадиган ишлар суръати ошган бўлиб, ушбу иш юкламасини енгиллаштириш эса соҳада илғор рақамли технологиялардан фойдаланишга бўлган талабни оширади.

       Айни талаб, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда ҳам ўз долзарблигига эга. Дунёдаги трансмиллий жиноятларнинг энг хавфлиси ва аянчлиси одам савдоси, афсуски, бизнинг даврда ҳам кўпайиб бормоқда. Меҳнат миграцияси, ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бераётгани ҳам сир эмас.

       БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 2,7 миллион киши, жумладан, 600–800 минг атрофида аёллар ва болалар одам савдоси қурбони бўлмоқда. Ушбу жиноят туфайли дунё бўйича йилига 7 миллиард АҚШ доллари атрофида пул ноқонуний айланади. Мазкур статистика тергов органлари олдига ҳар бир ҳолатда адолатни қарор топтириш вазифасини қўяди.

     Телекоммуникация ва электротехника соҳасидаги замонавий технологиялар жадал ривожланиши айрим жиноятчилар томонидан кўплаб жиноий ҳаракатларни содир этиш натижасида катта фойда олиш имконини бераётганини кундалик ҳаётимизда кузатиб турибмиз. Лекин баъзи ҳолларда уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далилларни ўз вақтида тўплаш имкони бўлмайди. Шу сабабли, бу жараёнга ҳам инновацион технологияларни жорий этилди.

      Трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш амалиёти нафақат унга қарши кураш воситалари ва усулларини такомиллаштиришни, балки жиноят ишларини тергов қилиш бўйича янги процессуал механизмлар яратишни ҳам талаб қилди.

Суриштирув, тергов ва суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда жиноят ишларида исботлаш воситалари ва усуллари тизимида янги техник воситалар муваффақиятли қўлланилаяпти.

     Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят иши юзасидан барча исботлаш йўллари ва далилларни тезкор ва аниқ қайд этишга имкон берадиган аудио, видео ёзувлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланишда катта тажриба тўплаган. Бугунги кунда жиноятларни тезкор ва қисқа муддатда тергов қилиш ва жазо муқаррарлигини таъминлашда бир қанча инновацион технологиялардан фойдаланиб келинмоқда.

       Маълумки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар асосан чет элга мўмайгина даромад топиш ваъдаси билан бошланади ва хорижий давлатда фаолият олиб бориш ҳақида сўз юритилади. Тергов амалиётида ушбу турдаги жиноятларни тергов қилиш вақтида хорижий давлат фуқароларининг ҳам кўрсатувларини олишга тўғри келади. Бу эса кўп вақт сарфига ва исботлаш субъекти олдида катта муаммоларни вужудга келтиради.




Қашқадарё вилоят

маъмурий суди раиси                                                                          Ғ.Давлатов

Инсон қадри  ва манфаатлари улуғланган юрт

           Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларда “инсон қадри учун”, деган тамойил устувор мақсад этиб белгиланган. Бу йўлда янги таҳрирдаги конституциямизнинг қабул қилингани мамлакатимизнинг янги ривожланиш даврини бошлаб берди.

        Зеро, бош қонунимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатлари билан боғлиқ кўплаб нормалар ўз аксини топганки, бу мамлакатимизнинг чинакам демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

      Айтиш жоизки, Конституциямизда илгари қонунчиликда мавжуд бўлмаган бир қатор муҳим қоидалар мустаҳкамланди ва улар мазмун-моҳиятига кўра, “Инсон — жамият — давлат” тамойилини конституциявий қоида сифатида муҳрлашга қаратилган.

        Бинобарин, 15-моддада Конституция мамлакат ҳудудида тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши қатъий белгиланди.

      Шу пайтга қадар Конституция нормалари тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари орқали ҳаётга татбиқ қилинар, бу эса ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим бўшлиқларга сабаб бўлаётган эди. Юқоридаги норма, бир томондан, шахс ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият эканини амалда таъминласа, иккинчидан, халқимизнинг мавжуд ҳуқуқий тизимга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

      Асосий қонуннинг 20-моддасида “Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди”, дейилган.

      Айни қоида инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита амал қилиш учун қандайдир мезонлар талаб этилмаслигини кўрсатади. Шунга кўра, эндиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ нормаларга бирор-бир қонун ва қонуности ҳужжати қабул қилинмасдан туриб, тўғридан-тўғри амал қилинади. Бу эса барча давлат органлари тизимида инсон ҳуқуқларига риоя этиш маданияти ва механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади.

       Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланди. Ушбу қоида шахсга қўлланиладиган барча ҳуқуқий таъсир чораларини инсонпарварлик тамойиллари асосида қайтадан кўриб чиқишни назарда тутади.

        Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилди.

        Шу пайтга қадар қонунчиликда бўшлиқ ёки зиддиятлар мавжуд бўлиб, ҳуқуқни қўллаш бўйича компетенциялар тўлиқ шаклланмаган эди. Қонун билан тартибга солинмаган ҳолда қандай ҳаракат қилиш ёки қонунлардаги зиддиятларда қандай йўл тутиш лозим, деган масалада ҳатто малакали ҳуқуқшунослар ҳам қатъий позицияга эга эмас. Янги Конституция орқали айни масала ечимини топди.

        Яъни ўзаро тенг юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут юзага келган тақдирда фуқаролар манфаатига хизмат қиладиган конституциявий нормаларга амал қилиниши қатъий белгиланди.

       Ўз навбатида, Конституциянинг 21-моддасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш асослари аниқ белгилаб қўйилди.

       Хусусан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

      Жиноят-процессуал муносабатларда шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг конституциявий асослари янада мустаҳкамланди.

      Хусусан, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, зўравонлик ва қийноқ ҳолатларининг олдини олиш, “Миранда қоида”си, “Хабеас корпус” институти, айбсизлик презумпцияси, юридик ёрдам олиш ҳуқуқига оид нормаларнинг Конституция даражасида белгилаб қўйилгани суриштирув, тергов, суд ҳамда жазони ижро этиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига улкан масъулият юкламоқда.

       Бундан ташқари, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқининг конституциявий асослари кенгайди. Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш, шунингдек, нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги илк бор Конституция даражасида белгилаб қўйилди.

        Яна бир муҳим жиҳат: ҳар кимнинг ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши назарда тутилди.

        Янгиланган Конституцияда ахборот эркинлигига оид муҳим нормалар ўрин олган. Хусусан, давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишини, ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқни чеклашнинг аниқ асослари белгилаб қўйилганини таъкидлаш жоиз.

      Конституцияда назарда тутилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид янги нормалар судлар зиммасига ниҳоятда катта масъулият юклайди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг мазмун ва моҳиятини белгилаши ҳамда инсон ҳуқуқлари конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги тўғрисидаги қоидалар судлар фаолиятини янги мезонлар асосида ташкил этишни тақозо этади.

       Дейлик, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддият ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилишига оид масалалар бўйича суд қарорлари фақат индивидуал тусда бўлиши керак эмас. Бундай қарорлар ана шундай барча ҳолатлар учун ечим бўлиши зарур. Бу эса суд амалиёти ҳужжатларига прецедентлик элементларини акс эттиришни талаб қилади.

       Зеро, барчамизнинг вазифамиз инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган ва ҳурмат қилинадиган адолатли жамият барпо этишдир.




Қашқадарё вилоят

маъмурий судининг судьяси                                                        Л.С.Зайниддинова

“Инсон қадри ва манфааилари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доимо устувор

       Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси кенг жамоатчилик эътиборида бўлиб турибди.

Стратегияда беш йўналиш;

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш,

-барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш,

-сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

-қонун устуворлигини таъминлаш,

-халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ҳамда мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш бўйича 100 та мақсад ўрин олган.

       Эътиборлиси, бу мақсадларнинг ҳар бири “Халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида халқимизнинг бугунги ҳаётини янада яхшилаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

      Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш, унинг ижросини ташкил этиш ва мониторинг қилиш масалалари ўз аксини топган, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида стратегияни 2023 йилда амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ҳамда 2024 йилга мўлжаллан вазифалар акс этган. Бунда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари содда ва қулай шаклда ифодалангани билан аҳамиятлидир.

      Стратегиянинг тўртинчи йўналиши – қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш мақсадларига алоҳида аҳамиятга эга.

     Президентимиз йиғилишларда “Биз ислоҳотларимизнинг илк кунлариданоқ инсон қадрини улуғлашни энг олий қадрият сифатида эътироф этдик. Янгиланган Конституциямизда ҳам Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини муҳрлаб қўйдик. Ягона мақсадимиз – адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқимизни рози қилиш”, деб эътироф этган.

     Мана шу мақсадлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам ўз аксини топгани эътиборлидир. Юқорида таъкидлаганимиздек, стратегиянинг бош мақсадларидан бири – адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш ҳисобланади.

  Жумладан, стратегиянинг тўртинчи йўналиши 87-мақсади, айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини халқ манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бағишланган. Унга кўра, ягона электрон реестр яратиш орқали жиноят иши қўзғатилишидан тортиб, иш юзасидан ҳукм чиқарилгунига қадар бўлган жараённи индивидуал рақам ва QR коди орқали кузатиб бориш имкониятини жорий қилиш, далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш фаолиятини замонавий технологиялар ва сўнгги илмий ютуқлар ёрдамида тўлиқ рақамлаштириш борасидаги вазифалар белгиланган.

     Бу вазифа ва мақсадларнинг аҳамияти нималарда кўзга ташланади? Қайд этиш жоизки, ХХI асрга ахборот технологиялари асри сифатида қаралмоқда. Шу сабабли, жамият фаолиятининг турли соҳаларига инновацион технологиялар шиддат билан кириб келмоқда.

     Қўшимча тергов қилинадиган ишлар суръати ошган бўлиб, ушбу иш юкламасини енгиллаштириш эса соҳада илғор рақамли технологиялардан фойдаланишга бўлган талабни оширади.

      Айни талаб, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда ҳам ўз долзарблигига эга. Дунёдаги трансмиллий жиноятларнинг энг хавфлиси ва аянчлиси одам савдоси, афсуски, бизнинг даврда ҳам кўпайиб бормоқда. Меҳнат миграцияси, ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бераётгани ҳам сир эмас.

     Телекоммуникация ва электротехника соҳасидаги замонавий технологиялар жадал ривожланиши айрим жиноятчилар томонидан кўплаб жиноий ҳаракатларни содир этиш натижасида катта фойда олиш имконини бераётганини кундалик ҳаётимизда кузатиб турибмиз. Лекин баъзи ҳолларда уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли далилларни ўз вақтида тўплаш имкони бўлмайди. Шу сабабли, бу жараёнга ҳам инновацион технологияларни жорий этилди.

     Трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш амалиёти нафақат унга қарши кураш воситалари ва усулларини такомиллаштиришни, балки жиноят ишларини тергов қилиш бўйича янги процессуал механизмлар яратишни ҳам талаб қилди.

Суриштирув, тергов ва суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда жиноят ишларида исботлаш воситалари ва усуллари тизимида янги техник воситалар муваффақиятли қўлланилаяпти.

   Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноят иши юзасидан барча исботлаш йўллари ва далилларни тезкор ва аниқ қайд этишга имкон берадиган аудио, видео ёзувлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланишда катта тажриба тўплаган. Бугунги кунда жиноятларни тезкор ва қисқа муддатда тергов қилиш ва жазо муқаррарлигини таъминлашда бир қанча инновацион технологиялардан фойдаланиб келинмоқда.

      Маълумки, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар асосан чет элга мўмайгина даромад топиш ваъдаси билан бошланади ва хорижий давлатда фаолият олиб бориш ҳақида сўз юритилади. Тергов амалиётида ушбу турдаги жиноятларни тергов қилиш вақтида хорижий давлат фуқароларининг ҳам кўрсатувларини олишга тўғри келади. Бу эса кўп вақт сарфига ва исботлаш субъекти олдида катта муаммоларни вужудга келтиради.

    Агар биз “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида соҳага доир кўзда тутилган мақсадларни тўлақонли амалга оширишни истасак, қуйидаги усулларни амалга оширимиз муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, барча тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш керак. Бу жиноятни тергов қилишда ва суд жараёнида жиноят процесси вақтини камайтиради. Мамлакатимизнинг исталган манзилида яшовчи гувоҳ, жабрланувчи ва бошқа процесс иштирокчилари билан боғлиқ тергов ҳаракатларини олиб бориш, томонларнинг барча иштирокчиларини тўлиқ сўроқ қилиш, тақдим этилган далилларни ўрганиш имконини беради. Яна бир муҳим жиҳати: маълумки, жиноят процессида ўз қилмишидан пушаймон бўлган гумонланувчилар билан бирга жабрланувчига нисбатан адоват билан қаровчи жиноят содир этган шахслар ҳам кузатилади. Шундай вазиятларда юзлаштириш тергов ҳаракатлари вақтида масофавий тергов ҳаракатининг аҳамияти катта. Шунингдек, тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш керак бюджет маблағларини тежашга хизмат қилади.

      Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, инсон ҳуқуқларини, адолатни таъминлашга доир барча мақсадлар жамиятимизда инсон қадрини юксалтириш тамойилларини амалиётга кенг тарғиб қилишни кўзлаётгани билан аҳамиятлидир.

 


 

Қашқадарё вилоят маъмурий

судининг судьяси                                                    Нармуратов Бахром Зиядуллаевич

Пенсия жамғармаси қарорлари ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ низоларни кўришда нормаларининг тўғри қўлланилиши бўйича семенар бўлиб ўтди

        Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.

    Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида, 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

     Стратегия доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди:

«Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

         Қашқадарё вилоят маъмурий судида, 2024 йил уч ойи давомида жами 143та маъмурий иш кўрилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврида 138та иш кўрилган, кўрилган ишлар сони 5тага ёки 3.5% ошган.

      2024 йил уч ойида кўрилган ишлардан 117 (2023 йил уч ойида 124) таси қаноатлантирилган, 23таси рад қилинган, 1та ариза иш юритишдан тугатилган, 2та ариза кўрмасдан қолдирилган.

      Ишларни кўриш натижалари бўйича бор йўғи 46та (2023 йил уч ойида 48) ҳолатда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси органларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган. Ўтган шу даврда ишлар кам кўрилган бўлса-да, хусусий ажрим кўп чиқарилган.

       2024 йил 3 ойи давомида 117 та иш қаноатлантирилиб, шундан 46 та иш бўйича хусусий ажрим чиқарилган, бу кўрилган ишлар бўйича 40%ни ҳам ташкил қилмайди.

       Хусусий ажримларга муносабат ҳам талаб даражасида эмас, яъни юзаки жавоб берилган ёки умуман жавоб берилмаган, судлар томонидан хусусий ажримга ўз вақтида жавоб берилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 181-моддаси тартибида муносабат билдирилмаган.

       2024 йил дастлабки уч ойлиги давомида энг кўп ариза Косон туманидан келиб тушган бўлиб, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Косон туман бўлими ходимлари томонидан ҳар бир фуқарога ҳар хил мазмундаги 2-3 та қарорлар тақдим қилинмоқда, шунингдек қарорларнинг аксариятидаги комиссия раисининг имзоси ишончга сазовор эмас.

       БТПЖ Косон туман бўлими ходимлари суд мажлисида қатнашмасдан, суд мажлисини иштирокисиз кўриш юзасидан хат беришган.

       Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қарши шаҳар бўлимининг қарори ва хатти-ҳаракатлари устидан ҳам кўп шикоятлар келиб тушган, келиб тушаётган аризаларнинг аксарияти бир хил формада, фақат исм фамилия ўзгартирилган ҳолда олиб келинади.

          Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар ва туман, Китоб туманидан
2024 йилнинг биринчи чораги давомида бирорта ариза келиб тушмаган. Мазкур ҳолат айнан шу учта туманда амалиёт тўғри йўлга қўйилганини англатади.

        Айни пайтда биринчи инстанция суди томонидан кўрилган ишларнинг бор йўғи 6 таси ёки 4 фоизи апелляция инстанциясида кўрилган.

       Демак, биринчи инстанция қабул қилган деярли барча қарорлардан ҳар иккала тараф рози, пенсия олувчи унинг талаби қаноатлантирилганлигидан бўлса, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси эса масала унинг қарори билан эмас балки суднинг қарори (қўли) билан ҳал этилганлиги ва бунинг устига давлат божини ҳам аризачи зиммасида қолдирилганидан.

      Қашқадарё вилоят маъмурий судида 2023 йилда фавқулотда вазиятлар бошқармасида ишлаган, қутқарувчи шахслар томонидан келиб тушган аризалар бўйича 56та маъмурий иш кўрилган бўлиб, мазкур аризаларнинг барчаси қаноатлантириб берилган.

      2024 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида мазкур тоифадаги 7 иш кўрилган бўлиб, шундан 6таси қаноатлантирилган, 1таси қаноатлантириш рад қилинган.

       Бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорида пенсия тайинлаш мажбурияти юкланмаганлиги важи фуқароларнинг зарарли ва оғир меҳнат шароитида ишлаганлиги қайд этилган, имтиёзли пенсия тайинлашни рад қилиш асослари пенция олувчиларга етарли даражада тушунтирилмганлиги сабабли, маъмурий судоага мурожаатлар сони кўпаймоқда.

        Аризачи Н.Эрматов судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қарши шаҳар бўлимининг  2024 йил 5 январдаги 1646205-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, бўлим зиммасига имтиёзли пенсия тайинлаш мажбурияти юклашни сўраган.

      Қарши туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 19 февралдаги ҳал қилув қарори билан шикоят ариза қаноатлантирилган.

       Қуйидаги норматиф ҳуқуқий ҳужжатларни билиш лозим:

2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори;

Бугунги кунда энг актуал ҳужжат бу – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” Низом.

1993 йил 3 сентябрдаги 938-ХII-сонли “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил
29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома.

 


Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                    Б.Киличов

Янгиланган Конституциямизда назарда тутилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари ҳақида

        Маълумки, Конституция–мамлакат, миллат ва халқ сифатида шаклланишга, адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги улкан қадамдир.

       Айтиш жоизки, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Халқимизнинг ўзи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи бўлди.

      Умуман, янги таҳрирдаги Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уни таъминлаш борасида мукаммал ҳужжатга айланди десак муболаға бўлмайди.

   Келинг, янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтсак.

      Хусусан, унинг 25-модасида: “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши”; жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби суд тартибида исботланиб, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз ҳисобланиши, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошига гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги (28-модда), уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиши, уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши (31-модда), фуқаролар меҳнатга ҳақ олишнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда адолатли ҳақ олиш, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши (42-модда), ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш каби умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган.

       Шунингдек, яна бир энг муҳим Конституциявий норма бу–инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги белгиланганидадир.

      Бу билан, мамлакатимизда қонун устувор, инсон ҳуқуқлари топталмас эканлиги ҳақидаги позиция яна бир бор ўз ифодасини топди.

      Мухтасар қилиб айтганда, Конституциямиз фаровон келажагимизга мустаҳкам пойдевор бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан бир қаторда, чинакам ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этишимизга хизмат қилади.


Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                   О.Бекназаров

Инсон қадри ва манфаатларини таъминлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доимо устувор.

           Мамлакатимизда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлиги Давлат раҳбарининг қатъий талабидир. Шу нуқтаи назардан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, конституциявий жараёнлар натижасида, Бош қомусимизда инсон қадри, манфаати учун хизмат қиладиган нормалар амалдагисидан 3 бараварга кўпайди.

          Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли таъминлаш демократик янгиланишларнинг устувор юналишларидан ҳисобланади. Бу жараёнда давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, суд-ҳуқуқ идоралари, шунингдек, мансабдор шахслар — давлат амалдорлари фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш орқали инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) парламент назоратининг субйектларидан бири сифатида давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатига эга.Айни пайтда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги қонунчиликнинг умумеътироф этилган тамойиллар ҳамда халқаро нормаларга уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларни таҳлил қилиб бориш парламент Омбудсманининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

         Ҳар қандай ҳуқуқий давлатда қонун ижодкорлиги фаолияти инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатловчи энг муҳим қоидаларга асосланади. Ушбу талаб миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқлаштирилиш орқали таъминланади.Таъкидлаш жоизки, қонунчиликни такомиллаштиришга доир фаолият самарадорлиги қонун лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга боғлиқдир. Жумладан, ҳуқуқни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаларининг экспертизаси ўта муҳим ва мураккаб жараён ҳисобланиб, уларда, энг муҳими, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига қаратилган.

         Омбудсман институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган, “прожеcт.гов.уз” орқали келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб чиқилади. Хусусан, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикасининг 20 та қонун лойиҳаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг 150 моддалари ва бандларига таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.

         Маълумки, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид ечимини кутаётган муаммолар айнан мурожаатлар билан ишлаш бўйича кундалик амалиётда, мониторинг ташрифлари ва ўрганишларида юзага чиқади.Шу нуқтаи назардан, Янгиланган Конституциямизда Омбудсман институти қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Парламент Қуйи палатасига киритишга хақли экани белгилаб қўйилди.

        Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 10211 та мурожаат келиб тушди. Омбудсман номига келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиниб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Чунки, мурожаатлар таҳлили соҳалардаги тизимли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради.

          Омбудсман ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини ҳам кўриб чиқади. Шунингдек, 2019 йили жорий этилган Омбудсман ҳузурида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида пенитенсиар муассасаларга жамоатчилик вакиллари билан биргаликда мониторинг ташрифларини амалга оширади. Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан Омбудсман ҳузуридаги МПМ фаолияти яна-да такомиллаштирилди. Жумладан, Омбудсман ҳузурида Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди.

           Қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш борасида Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда жорий йилнинг 9 ойи давомида қамоқда сақлаш жойларида 452 та мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Бу кўрсаткич, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ошган. Мониторинг ташрифлари давомида бу жойларда сақланаётган шахсларнинг сақлаш шароитлари, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларга нисбатан бўладиган муносабат ва муомала ҳолатлари ўрганилади ва улар билан суҳбатлар ўтказилади.2017-2023 йиллар давомида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада такомиллаштиришга қаратилган  3 та  қонун,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони,  6 та  қарори, Ҳукуматнинг  11 та  қарори ва фармойишлари, 14 тадан ортиқ бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг  26-моддасида  ҳеч ким қийноққа солиниши мумкин эмаслиги ҳамда  28-моддасида  озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан инсоний муомалада бўлиниши мустаҳкамланди.

        Мухтасар қилиб айтганда, жорий йилнинг 8 май куни Юртбошимиз Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган мажлисда Барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш асосий мақсадимиз эканлигини алоҳида қайд этди.Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, ўз навбатида, парламент Омбудсманига мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашда катта масъулият юклайди.

 

Қарши туманлараро маъмурий                                                     Н.Номозов

 суди судяси

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда

    Мамлакатимиз Президентининг сайл-ҳаракатлари билан сўнги йилларда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

      Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва фуқароларга судга мурожаат қилишда сон-соларликка йўл қўймаслик ҳамда тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга тўсиқ бўладиган барча ҳолатларни олдини олишга қаратилган жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

     Шу муносабат билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу божни ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек давлат божининг кўрсатилган ставкаси миқдори пасайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

    Мазкур Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

     Ушбу киритилган ўзгартиришларга кўра ендиликда, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш амалёти йўлга қўйилади фуқаролар ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тўғридан-тўғри судга ариза билан мурожжат қилишади ва фуқароларнинг моддий аҳволига боғлиқ бўлган ҳолатларга чек қўйилади, бу билан фуқароларнинг низолари ҳал бўлиш жараёни ҳам тезлашади. Давлат божи учун пул тўловларини амалга ошириш учун ортиқча вақт талаб этилмайди.

      Иккинчидан, жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда”, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича жисмоний шахслар — БҲМнинг 70 фоизи миқдорида камайтирилган стафкаларда давлат божи тўлашини назарда тутади.

     Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ушбу қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 897-сонли қонунига кўра фуқаролар маъмурий судларга мурожжат қилишда индиликда биринчи навбатда давлат божини тўламасдан ҳам мурожаат қилиш имкониятини таъминласа, иккинчидан ушбу тўланиши лозим бўлган давлат божини 30 фоизга камайтирилган ҳолда тўлаш имкониятини бермоқда.

Ўйлаймизки буларнинг барчаси фуқароларимизга маъмурий судларга мурожжат қилишда енгилликлар яратиш ва уларнинг маъмурий судларга ҳамда давлат раҳбаримизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатига бўлган ишончини янада ортиб боришига хизмат қилади.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий                                                     Н.Номозов

 суди судяси

 

 

 

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуннинг мазмун ва моҳияти тўғрисида

        Янги Ўзбекистон тараққиётининг замонавий босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини суд органлари орқали ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

         Айниқса, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

         Бунинг натижасида жамият ва давлат ҳаётида маъмурий судларнинг ўрни ва роли муттасил ортиб бормоқда. Маъмурий судларга нисбатан ишонч ортиб бораётганлигини жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинаётган мурожаатлар сони кўпаяётгани ҳам кўрсатиб туради.

       Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

      Мамлакатимиз Президентининг сайл-ҳаракатлари билан сўнги йилларда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

       Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва фуқароларга судга мурожаат қилишда сон-соларликка йўл қўймаслик ҳамда тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга тўсиқ бўладиган барча ҳолатларни олдини олишга қаратилган жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

          Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги 897-сонли Қонуни билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгаришлар бевосита фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга янада кенгроқ йўл очди.

        Бинобарин, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу божни ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартибини белгиланди.

     Мазкур Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

       Ушбу киритилган ўзгартиришларга кўра эндиликда, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш амалёти йўлга қўйилади фуқаролар ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тўғридан-тўғри судга ариза билан мурожжат қилишади ва фуқароларнинг моддий аҳволига боғлиқ бўлган ҳолатларга чек қўйилади, бу билан фуқароларнинг низолари ҳал бўлиш жараёни ҳам тезлашади. Давлат божи учун пул тўловларини амалга ошириш учун ортиқча вақт талаб этилмайди.

       Иккинчидан, жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда”, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича жисмоний шахслар — БҲМнинг 70 фоизи миқдорида камайтирилган стафкаларда давлат божи тўлашини назарда тутади.

       Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ушбу қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 897-сонли қонунига кўра фуқаролар маъмурий судларга мурожжат қилишда индиликда биринчи навбатда давлат божини тўламасдан ҳам мурожаат қилиш имкониятини таъминласа, иккинчидан ушбу тўланиши лозим бўлган давлат божини 30 фоизга камайтирилган ҳолда тўлаш имкониятини бермоқда.

Мазкур ўзгаришларнинг барчаси фуқароларимизга маъмурий судларга мурожжат қилишда енгилликлар яратиш ва уларнинг маъмурий судларга ҳамда давлат раҳбаримизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатига бўлган ишончини янада ортиб боришига хизмат қилади.



Қашқадарё вилоят маъмурий
суди судьяси                                                                                                  Б.Қиличов

Умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда

       Барча жойларда бўлгани каби бугун Қашқадарё вилоят ва қарши туманлараро маъмурий судлари судьялари ва ходимлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида иштирок этиш учун эрта тонгданоқ ишга киришдилар.

       Ҳашар давомида судлар ҳудуди, ҳовли атрофи, ариқ, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди. Кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди ҳамда уларга шакл берилди. Умумхалқ хайрия ҳашарида Қашқадарё вилоят ва қарши  туманлараро маъмурий судлари судьялари ва ходимлари фаол иштирок этмоқда.

Skip to content