Келажак учун мустаҳкам пойдевор
Бугунги кунда мамлакатимизда конун устуворлигини таъминлаш, очиклик ва ошкоралик тамойил- ларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, давлат хокимияти органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича самарали ишлар йўлга кўйилган. Шуни алохида таъкидлаш керакки, стратегияни ишлаб чикишда янги таҳрирдаги Конституциямиз асос вазифасини бажарди. Айнан янги таҳрирдаги Конституцияда давлат органлари фаолиятининг асосий мезони бу — инсон ҳукуқлари, инсон эркинлик- лари экани кўрсатилган.
Эътиборли жиҳати, эндиликда давлат бошкаруви ракамли ҳукумат тизимига боскичма-боскич ўтилмокда. Бевосита бу система қуйидан бошлаб юқорига қараб амалга оширилади. Қуйи деганим, маҳаллаларда электрон давлат нуқталарини шакллантириб бориш назарда тутилмоқда. Чунки маҳалла фуқаролар учун энг яқин нуқта ва бу ерда ўша айтилаётган хизматлар амалга оширилади. Биламизки, янги таҳрирдаги Конституцияда ҳокимлар Халк, депутатлари Кенгашига раислик қилмаслиги ҳақида алоҳида норма белгиланди ва мана шу норманинг амалдаги ижросини таъминлаш учун ҳам мазкур стратегияда аник, чора-тадбирлар белгилаб берилган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги яна бир асосий мавзулардан бири бу суд- ҳуқук, соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлик,. Суд-ҳуқук, соҳаси ислоҳотларини бевосита 3 та йўналишга бўлиш мумкин.
Биринчиси, суд-ҳуқук, системасини рақамлаштириш йўналиши. Бу ерда биринчи навбатда фуқаролар судларга мурожаат қилган пайтда ҳар бир босқичнинг рақамлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмокда. Яъни, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва фуқаролар суд билан тезкор боғланишини таъминлаш учун ҳам бу йўналиш муҳим ҳисобланади. Масалан, фуқарога жиноий иш кўзғатилган пайтда судлардаги жараённи кузатишга ва мавжуд вазият билан танишишга эҳтиёж бор эди. Шу нуктаи назардан келиб чиқиб, суд жараёнини тўлик, электронлаштириш ва вазиятни доимий кузатиб туриш тизими шаклланади.
Иккинчи йўналиш сифатида коррупциянинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Яъни 2030 йилга қадар бутун қонунчилик коррупциядан ҳоли бўлади. Бу ҳам давлат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Дейлик, давлат харидлари билан боғлик, соҳаларда ёки манфаатлар тўқнашуви муносабатларида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва бу соҳани ҳам рақамлаштириш асосий мақсад сифатида қаралмокда.
Учинчи йўналиш сифатида Конституцияда белгиланган актлар, “Миранда қоидаси” каби нормаларни амалдаги қонунчиликка сингдиришни ҳам стратегиянинг асосий мақсадларидан бири сифатида қарашимиз мумкин. Умуман олганда, бу йўналишлардан асосий мақсад, судларни, умуман, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни халққа янада яқинлаштириш, халк, билан ўзаро узвий боғлиқликни шакллантириш ҳисобланади.
Қашкадарё вилояти
маъмурий суди судьяси У.Кадиров
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти
Коррупция-лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “емирилиш”, “бузилиш” деган маъноларни англатади.
Коррупция сўзининг ижтимоий куриниши “ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.
Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш (Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 3-модда).
КОРРУПЦИЯНИНГ ТУРЛАРИ
Маиший коррупция, бу давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролар ва давлат хизматчилари ўртасида вужудга келадиган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик.
Бизнесдаги коррупция тадбиркорлар хизматчилари ўртасида вужудга муносабатлардаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар.
Ҳокимиятдаги коррупция, бу давлат ҳокимият органларида мансабдор шахслари томонидан содир қилинадиган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик.
КОРРУПЦИЯНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ:
- демократия ва инсон ҳуқуқлари институтларнинг мустаҳкамланишига жиддий путур етказади;
- кенг жамоатчиликда ҳокимиятга бўлган ишончни сўндиради;
- жамиятдаги тинчлик, осойишталик, адолат, қонун устуворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий қадриятларнинг бузилишига олиб келади;
- бозор иқтисодиёти қонуниятларининг бузилиши, яширин иқтисодиётнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига замин яратади;
- давлат бюджетига жиддий зарар етказади.
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари:
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ- 419-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги ЎРҚ- 457-сонли «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ- 472-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги ЎРҚ- 474-сонли «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ- 537-сонли «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуни ва бошқ.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни Қонун 34 моддадан иборат бўлиб, ушбу ҳужжатда қуйидагилар қайд этилган:
- коррупция атамасининг тушунчаси;
- коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
- коррупцияга қарши курашувчи ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш;
- коррупцийни олдини олишга доир чора-тадбирлар;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги;
- коррупцияга қарши жавобгарлик;
- коррупцияга қарши курашиш масаласида халқаро ҳамкорлик.
- Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши
курашиш тўғрисида”ги Қонуни
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш (қонунинг 5-моддаси).
Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг судьяси Л.Зайниддинова
2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли қонуннинг мазмун моҳияти.
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
“Янги Ўзбекистон – янги суд” принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек бугунги кунда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институтини такомиллаштириш орқали протсессуал кодексларга фуқаролар учун қулай ҳамда соддалаштирилган тартибни яратишга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд ҳокимиятининг мустақил ҳолда иш юритишига ва судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслигига оид конституциявий кафолатлар белгилаб қўйилганлиги судлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистон Конституциясига судлар ва судьялар мустақиллигини, судьялар ва улар оила аъзоларининг дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг ваколатларини кенгайтириш, моддий ва молиявий таъминотини яхшилашга оид бир қатор янги нормалар киритилди. Зеро, ҳуқуқий демократик давлатда суд ва судьялар амалда мустақил бўлсагина қонунийлик таъминланади, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланади.
Мазкур конституциявий кафолатларни ҳаётга тўлақонли татбиқ этиш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилиш, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан ягона суд амалиётини таъминлаш, қонунчиликдаги айрим бўшлиқларни ва зиддиятларни бартараф этиш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларида белгиланган судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоида бекор қилинди. Ўз навбатида судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши белгиланди. Шунингдек, суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларда “назорат” деган сўзлар “тафтиш” деган сўзлар билан алмаштирилди.
Бундан ташқари, судьяни қамоққа олиш шартларига ҳам ўзгартириш киритилди. Илгари судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси фақат унга нисбатан ўта оғир жиноят ёки одам ўлимига сабаб бўлган қасддан бошқа жиноят содир этганликда айб қўйилган ҳолларда қўлланиши мумкин бўлса, эндиликда ушбу эҳтиёт эҳтиёт чорасини судья томонидан оғир жиноят содир этилганда ҳам қўллаш мумкин.
Қонун суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишга, судьялар зиммасига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бирор-бир мажбурият юклатилишининг олдини олишга ҳамда улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, шунингдек қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар ва зиддиятларни бартараф этишга хизмат қилади.
Қашқадарё вилоят маъмурий
суди судьяси Б.Қиличов
«Янги Ўзбекистонда Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат тамоиллари асослари»
Бугунги даврда янги Ўзбекистон инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат деган муҳим ғоя нигизида парпо этиш йўлида бардавом оқилона сиёсат олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан–янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда, хусусан
2022 йилда «инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб ном берилиши бунга ярқин мисолдир.
Бундан ташқари, янги 2022 йилда мамлакатимизда ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари сай-ҳаракатлар кўлами янада ошиб бормоқда. Ушбу ҳаракатлар нигизида Ўзбекистон давлати кейинги йилларда дунё ҳамжамияти нигоғида халқпарвар, инсонпарвар ҳамда инсон қадр-қиммати улуғланадиган давлат сифатида тилга олиб борилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимиз Президентининг раҳнамолигида амалга оширилаётган демократлаштириш ва либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар жараёнида миллий қонунчилигимиз халқаро андозалар даражасида тобора такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда турли соҳаларда кечаётган туб ислоҳотларда, энг аввало, адолат тамойилларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш, инсон манфаатларини олий қадрият даражасига кўтариш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам бўлиб, жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон қадри деган фикр илгари суриб келинмоқда, шу асосда инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилинмоқда, шунга кўра, мамлакатимизда инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида йилдан-йилга халқимиз турмуш даражаси ва сифати яхшиланиб бормоқда десак адашмаган бўламиз.
Шу ўринда янги Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳиятига ва энг асосий, муҳим жиҳатларига қисқача тўхталсак.
Янги Конституцияда Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил белгиланган, бу барчанинг қонун олдида тенг- лигини ва қонундан ҳеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томо-нидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда, давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.
Илгари Конституциямизда амал қилиб келган “давлат-жамият-инсон” тамойилини янги Конституциямизда “инсон-жамият-давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало, инсон манфаатини унинг қадр-қиммати ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.
Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти ва мақсади этиб ҳамда инсон ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланди, бу эса инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлади десак хато бўлмайди.
Шунингдек, янги Конституцияда ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга дойр барча ички имкониятларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсонинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилди.
Мазкур янги Конституциямиз хақиқатан ҳам Халқ Коституцияси бўлди десак муболаға бўлмади, чунки унда аҳолининг барча қатлами, жумладан, аёллар, нуронийлар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, хориждаги ватандошларимиз, ҳаттоки, маҳкумлар барча барчасини ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинди. Яна муҳим жиҳатларидан бири, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга экани ва ҳеч ким суднинг қа рорисиз, қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги каби ҳуқуқлар кафоланди.
Шунингдек, жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилаётганлиги, унда шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддатда ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, шахсни ушлаб туриш жа- раёнида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги мустаҳкамлаб қўйилди.
Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди ва уларни давлат органларининг суиистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади ҳамда шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.
Шу билан бирга, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларига оид қонунлар эса, бевосита халқ иродаси бўлган референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиниши белгиланди.
Бундан кўриш мумкинки, тарихимизда илк маротаба Конституциянинг қабул қилиниши бевосита халқимизнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб, энг муҳими, ушбу барча масалалар беъвосита халқ иродаси бўлган референдумга, яъни халқимиз муҳокамасига, уларнинг ҳукмига топширилди ва ушбу янги конституция нормаларида халқимиз томонидан берилган таклифлар ва уларнинг фикрлари инобатга олиниб Конституцияда ўз аксини топди.
Бу дегани Янги Узбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга киритилган биринчи ҳужжат бўлди.
Ўйлайманки, мазкур янги Конституциямиз инсон ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қимматини ҳимоя қилувчи, чинакам халқ давлатчилиги асосларини яратди ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш билан бирга, янги Узбекистон тараккиётида янги даврни очиб берди деб бемалол айтишимиз мумкин.
Қашқадарё вилоят маъмурий
суди судьяси Б.Қиличов
Қашқадарё вилояти маъмурий судлари жамоаси умумхалқ хайрия ҳашарида
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрамини барча жойларда кўтарингки руҳда кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Асрлар оша шаклланиб, авлоддан-авлодга мерос бўлиб келган миллий қадриятларимиздан бири бу – оммавий байрамлар олдидан умумхалқ ҳашарларини ўтказиш, ободонлаштириш тадбирларни амалга оширишдир.
Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб, “Маҳалла обод-юрт обод!” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Қашқадарё вилояти маъмурий судлари жамоаси ҳам фаол иштирок этишди.
Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш
Янги Ўзбекистон тараққиётининг замонавий босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини суд органлари орқали ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Айниқса, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бунинг натижасида жамият ва давлат ҳаётида маъмурий судларнинг ўрни ва роли муттасил ортиб бормоқда. Маъмурий судларга нисбатан ишонч ортиб бораётганлигини жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинаётган мурожаатлар сони кўпаяётгани ҳам кўрсатиб туради.
Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусий сектор, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошиб боришига олиб келмоқда. Бу биз маъмурий судларда солиқ органларининг қарорлари ёки солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан берилаётган ариза (шикоят)ларнинг ортиб бораётганлигида ҳам кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги
89-сонли Фармонида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини «Инсон қадри учун» тамойили асосида янги босқичга кўтариш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги намоён бўлади. Хусусан, суд-тергов амалиёти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлиги, шунингдек, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали ишончли таъминлаш чораларини кучайтириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур фармонга кўра суд тизимида қўйидаги ўзгаришлар амалга оширилмқда:
жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судялар — тергов судялари томонидан кўриб чиқилиши тартибини жорий этиш;
жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозимини киритиш;
жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш;
тергов судяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;
тергов судялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш тартиби жорий этилмоқда.
Шунингдек, Тергов судясига қуйидаги жиноят материалларини, шу жумладан санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилди:
қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлик, илтимоснома;
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
тельефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;
мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
б) қуйидагилар бўйича мажбурлов чоралари:
айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;
шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;
айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;
ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;
в) прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаси.
Мазкур фаромонга кўра, Судялар олий кенгаши Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар тергов судяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўлдирилиш вазифаси юклатилган.
Қашқадарё вилоят
маъмурий суди судяси Б.Қиличов
Маъмурий суд ишларини юритишда қарорларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда. Жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботини мустаҳкамлашда ҳамда ҳамда фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашишда, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини йуксалтиришда, қолаверса, қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришда суд ҳокимияти алоҳида ўрин тутади.
Шу боиз, жамиятимизда суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинаккам мустақиллигини ва фақат қонунларга асосланиб иш юритишини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда ҳуқуқий, демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришда сўнги йилларда катта ишлар омалга ошириб келинмоқда.
Дастлаб мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида маъмурий судларни ташкил этишнинг назарда тутилиши ҳам айнан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи судларнинг чинаккам мустақиллигини таъмилаш, судда ишларни кўриш ва ҳал этишнинг сифатини ошириш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни назарда тутади.
Бизга маълумки, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар маъмурий судга тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил
21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида 2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судлари бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, жойларда маъмурий судлар ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида “ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги ҳамда ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши” белгиланган[1].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони суд-ҳуқуқ ислоҳотларини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш ва одил судловга эришиш даражасини оширди. Мазкур Фармон билан маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларни ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши назарда тутилган эди. Бу эса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг жиноят ишлари бўйича судларга қайтарилиши маъмурий судларнинг маълум маънода оптималлаштирилишини тақозо этади. Шунингдек, мазкур ҳужжатга асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши белгиланган.
Маъмурий судлар томонидан кўриладиган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар – бу бир томондан фуқаролар ва юридик шахслар бўлса, бошқа томондан давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўртасидаги ҳуқуқий низолар бўлиб, бунда ҳар бир шахс конституциямизда белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини амалга оширади.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда маъмурий суд ишларини юритиш билан боғлиқ масалалар ҳамда бу жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш чораларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон фармонида ҳам 2020 йил 1 майдан бошлаб суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари қонуний кучга кирган ишларни прокурор томонидан томонларнинг (прокурордан ташқари) мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан талаб қилиб олиш тартиби амалиётга жорий этилишлиги белгиланган[2].
Бинобарин. Асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган суд ишларини юритишнинг муҳим конституциявий принсиплари, яъни судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунларга асосан иш юритиши, Судьянинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишига йўл қўйилмаслиги ва бкндай аралашиши қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишлиги, суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар муассасалар, мансаюдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий эканлиги тўғрисидаги принсиплар маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда ҳам ўз ифодасини топган.
Маъмурий судлар қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилгунга қадар иккита тоифадаги ишларни – давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низолар, қонун билан уларнинг ваколатлари доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқарди.
Маъмурий судлар иш ҳажмининг кўплиги оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
Хорижий давлатларда эса маъмурий судлар ўз хусусиятидан келиб чиқиб, маъмурий юстицияни амалга оширади. Жумладан, Германияда маъмурий судларнинг вазифаси фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳукумат ҳужжатлари устидан шикоятларини кўриб чиқиш ҳисобланади. Яъни, ушбу судлар оммавий-ҳуқуқий характердаги низоларни ҳал қилади. Германия маъмурий судлари фуқароларни давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда ҳимоя қилишга хизмат қилади. Францияда маъмурий судлар Германия маъмурий судлари сингари фуқароларнинг шикоятлари асосида фақат давлат органларининг маъмурий актлари қонунийлигини текширади. Бинобарин, ушбу судлар оммавий-ҳуқуқий характерга эга бўлган суд ишларини олиб боришга ихтисослашган.
Маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига эътибор қаратилаяпти. Бироқ масаланинг яна бир жиҳати шундаки, энди маъмурий судлар ривожланган давлатлар илғор тажрибасида мавжуд бўлгани каби маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга янада кучлироқ ихтисослашишига имкон бўлади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 7-моддасига кўра, суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади. Биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинади. Апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судлари томонидан қарорлар қабул қилинади.
Маъмурий суд ишларини юритиш ҳақида гапирганда, шуни таъкидлаш керакки, ушбу жараён суд иштирокчиларини аниқлайди, уларга муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳам юклайди.
Шу ўринда ҳал қилув қарорининг мазмуни билан танишиб ўтсак. Суднинг ҳал қилув қарори кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номи; суд таркиби, суд мажлиси котиби; иш рақами, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана ва жой; талаб предмети; ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари ва суд процессининг бошқа иштирокчилари кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг баён қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг арз қилинган талаблари ва эътирозлари, тушунтиришлари, аризалари ва илтимосномаларининг қисқача баёни бўлиши керак.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида:
- ишнинг суд томонидан аниқланган ҳақиқий ҳолатлари;
- суднинг иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар;
- суднинг у ёки бу далилларни рад қилганлигининг, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини қабул қилганлигининг ёки рад этганлигининг асослари;
- ҳал қилув қарорини қабул қилишда суд амал қилган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда суд ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қонунчилик ҳужжатларини қўлламаганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига ҳаволалар кўрсатилиши мумкин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида арз қилинган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак.
Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилган тақдирда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ундирилиши лозим бўлган сумма кўрсатилади.
Агар суд ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини белгилаган ёки унинг ижросини таъминлаш чораларини қабул қилган бўлса, бу ҳақда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) муддати ва тартиби кўрсатилади[3].
Маъмурий суд ишларини юритишда ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин суднинг ҳаракатлари қуйидаги босқичларни қамраб олади:
- Ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттириш;
- Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаларини юбориш;
- Ҳал қилув қарорини тушунтириш;
- Ёзувдаги хатоларни ва арифметик хатоларни тузатиш;
- Ҳал қилув қарорининг қонуний кучга кириши;
- Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш;
- Ҳал қилув қарорини ижрога қаратиш.
Айни ушбу жиҳатлари биз иқтисодий судларда ҳам кўришимиз мумкин. Мамлакатимиз фуқароларининг одил судловга эришишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ, қонуний манфаатлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир суд бўғининг қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, ушбу вазифалар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Шу ўринда маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори ҳақида сўз борганда қуйидагиларга тўхталиб ўтиш лозим. Суд устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Қарши туманлараро маъмурий
суди архив мудири Д.Мустофоқулов
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси маъмурий суд ишларини юритишдаги урни.
Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқлари ва эркинлик-ларини таъминлашда, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкам-лашда ҳамда фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашишда, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, қолаверса, қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришда суд ҳокимияти алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам жамиятда суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини ва фақат қонунларга асосланиб иш юритишини таъминлаш мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим шартлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида маъмурий судларни ташкил этишнинг назарда тутилиши ҳам айнан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судда ишларни кўриш ва ҳал этишнинг сифатини ошириш, пировардида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришни назарда тутади.
Мамлакатимизда маъмурий судларнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланиши билан боғлиқ конституциявий норманинг амалга оширилишини ҳам таъминлайди.Маълумки, ихтисослашган судлар судга тааллуқли ишларни ўз вақтида, сифатли кўриш ва ҳал этиш, одил судловнинг самарадорлигини оширишдаги муҳим омиллардан биридир. Ўз навбатида мамлакатимизда маъмурий судларни ташкил этиш зарурати қуйидаги омиллар билан ҳам белгиланади:жиноят қонунчилиги тобора либераллаштирилиб, айрим қонунбузарлик учун белгиланадиган жазо чоралари босқичма-босқич жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказилиши; судларда кўрилаётган фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишларига қараганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўпчиликни ташкил этиши; фуқароларнинг давлат бошқарувига оид ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларини суд тартибида ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш зарурати;давлат бошқарув органлари, улар мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, бу соҳада суд назоратини такомиллаштиришнинг талаб этилаётгани.
Маълумки, Конституциямизнинг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансаб-дор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Ўз навбатида мамлакати-мизда маъмурий судларнинг ташкил этилиши асосий қонунимизда мустаҳ-камланган ушбу ҳуқуқларни самарали амалга оширилишини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва жорий йилнинг 13 апрелида матбуотда эълон қилинган “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республика-сининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси лойиҳасини 2017 йил 1 сентябргача бўлган муддатда тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш назарда тутилди. Бу эса оммавий-ҳуқуқий муносабатлар-дан келиб чиқадиган ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни маъмурий судлар томонидан кўриш ҳамда ҳал этиш тартибини назарда тутувчи махсус процессуал қонунчиликнинг қабул қилинишига муҳим туртки бўлди. Мазкур Қонун билан янги таҳрирдаги Фуқаролик процессуал кодексининг ҳамда янги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларнинг қабул қилиниши билан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни судда кўриш тартибига оид нормалар Фуқаролик процессуал кодексидан чиқарилиб, янада такомиллаштирилган ҳолатда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексдан ўрин олади.
Ҳозирги кунда мазкур Кодекс лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда, мутахассислар томонидан миллий процессуал қонунчилик ва ривожланган хорижий давлатларнинг бу борадаги қонунчилик тажрибаси чуқур таҳлил қилинмоқда. Дарҳақиқат, таҳлиллар маъмурий ҳуқуқ соҳаси ривожланган кўплаб хорижий давлатларда маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги кодекс (маъмурий процессуал кодекс) амал қилишини кўрсатмоқда.
Бинобарин, мамлакатимиз Конституциясида фуқаролик, жиноий ва иқтисодий суд ишларини юритиш билан бир қаторда маъмурий суд ишларини юритиш алоҳида соҳага ажратилганлиги, қолаверса, маъмурий процесс бошқа суд ишларини юритишда ўзига хос бўлган жиҳатлари билан алоҳида ажралиб туриши Маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги кодексни қабул қилинишини тақозо этади. Судда маъмурий ишларни юритишнинг фуқаролик процессидан ажратиб турадиган муҳим жиҳати – унда бир тарафда албатта мансабдор шахс (давлат бошқаруви органи) қатнашишидир. Фуқаролик-процессуал муносабатларда эса ҳар иккала томонда ҳам ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадини кўзловчи фуқаролар-мулкдорлар иштирок этиши мумкин. Маъмурий суд ишларини юритишда мансабдор шахслар хусусий шахс сифатида эмас, балки ўзи фаолият кўрсатаётган идора, ташкилотнинг вакили сифатида иштирок этади. Шикоятчи низолашаётган хатти-ҳаракат ҳам ушбу шахс томонидан ўз хизмат вазифасини бажаришга қаратилган хатти-ҳаракат сифатида талқин этилади. Бир сўз билан айтганда, маъмурий суд ишларини юритиш ўзида бир тарафда фуқаро, иккинчи тарафда эса мансабдор шахс (ижро ҳокимияти органи) ўртасидаги маъмурий-ҳуқуқий низоларни ҳал этишнинг махсус процессуал тартибини белгилайди.
Судда маъмурий процесс давлат бошқаруви соҳасида одил судловни амалга оширишнинг муҳим усули ва воситаси сифатида намоён бўлади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз Конституцияси ишлаб чиқилаётган Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Бинобарин, Асосий қонунимизда мустаҳкамлаб қўйилган суд ишларии юритишнинг муҳим конституциявий принциплари, яъни судья-ларнинг мустақил эканлиги ва фақат қонунга бўйсуниши, Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилиши, суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий эканлиги, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилиши, суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланиши, ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланиш ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқининг кафолатланиши каби принциплар Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида ҳам ўз ифодасини топиши лозим. Юқоридаги конституциявий принципларнинг мазкур Кодексда ўз ифодасини топиши маъмурий судларда фуқаро ёки тадбиркорнинг давлат органи билан ўзаро тортишиш имкониятига эга бўлишини кафолатлайди.
Хулоса ўрнида, шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини судлар томонидан самарали тарзда ҳимоя қилинишини таъминлашда, ишларни ихтисослашган маъмурий судлар томонидан тўғри ва ўз вақтида ҳимоя қилинишини таъминлашда қабул қилинажак Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс муҳим ўрин тутади. Маъмурий одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати сифатида мазкур Кодекснинг қабул қилиниши фуқароларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиниши таъминлашга ҳамда давлат бошқаруви органларининг фуқаролар ва ташкилотларга дахлдор бўлган хатти-ҳаракатлари (қарорлари)нинг қонунийлиги устидан суд назоратини амалга оширишга хизмат қилади.
Қарши туманлараро маъмурий
суди раиси Б.Уралов
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Қашқадарё вилоят маъмурий суди