Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида, сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

Шу билан бирга, бугунги кунда судларда ишларни кўришда кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли асосан қоғоз шаклида амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш талаб этилади.

Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

    1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3250-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинган.

     2.Қуйидагилар суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари этиб белгиланган:

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш;

судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш;

махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш;суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш.

      3.Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқланган:

2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;

2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;

2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш.

       4.Қуйидагиларни назарда тутувчи Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича “йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқланган:

28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич улаш;

судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш;

муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш;

судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш;

судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш.

Белгилансинки, Олий суд ахборот тизими билан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар судларнинг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.

       5.2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига қуйидаги имкониятларни берувчи «Адолат» ахборот тизимлари комплекси жорий этилган:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш;

манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш;

суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш;

суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш.

        6.Олий суд 2020 йил якунига қадар, суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобил дастурни ишлаб чиқсин ва уни амалиётга жорий этиш;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларида махсус хоналарни маҳбусларнинг суд мажлисларида ва суд раҳбарияти қабулларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этишлари имконини берувчи ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўриш.

        7.Судьялар олий кенгаши ва Олий суднинг 2022 йил 1 январдан бошлаб Судьялар олий кенгашига судьялар, судьялик лавозимларига номзодлар томонидан электрон мурожаат қилиш, суҳбат жараёнида бериладиган саволлар ва вазифаларни ахборот тизими ёрдамида автоматлаштирилган ҳолда танлаш;

Судьялар олий мактабига унинг расмий веб-сайти орқали ариза ва мурожаатларни йўллаш, профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг рейтинг кўрсаткичларини электрон тарзда шакллантириш, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг ўқув жараёнини онлайн тарзда назорат қилиш тартибини ўрнатиш.

        8.«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси ҳамда унинг ташкилий тузилмасидаги корхоналар зиммасига суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши режалаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилган.

Белгилансинки, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактабининг буюртмаси асосида доимий равишда «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси ҳамда унинг ташкилий тузилмасидаги корхоналар томонидан амалга оширилади, уларни ишлаб чиқиш учун шартномалар белгиланган тартибда тузилади ҳамда шартнома нархи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган ўртача бозор нархи асосида шакллантирилади.

        9.Ҳудудларда судьялар ҳамда судлар аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари бириктириш.

Олий суд Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар кейинги йил учун судьялар ҳамда судлар аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш юзасидан ҳудудлар кесимида тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

         10.Судьялар олий мактаби бир ой муддатда судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган таълим йўналишларининг ўқув дастурларига судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича алоҳида ўқув модулини кириш.Суд тизими учун дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси, халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари;

         11.судлар фаолиятини рақамлаштиришда зарур компьютер, сервер ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси, халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

          12.Мазкур қарорнинг самарали ижро этилишини таъминлаш мақсадида: Олий суд раиси (К. Камилов) ва Судьялар олий кенгаши раиси (Х. Ёдгоров) Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари йиғилишида ҳамда халқаро анжуманларда суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этиладиган ахборот тизимларининг одил судловга эришиш даражасини оширишдаги аҳамиятини муҳокама қилсин, шунингдек судьялар ва судлар аппарати ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш чораларини кўриш;

Олий суд раиси (К. Камилов), ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (Ш. Садиков) Дастур ва «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминлаш;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари (Л. Қудратов) Олий суд раиси (К. Камилов) билан биргаликда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича қарорда белгиланган лойиҳалар ва тадбирлар ижросини таъминлаш учун халқаро грант, донор ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси ― IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи (О. Умаров) Дастур ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига кўмаклашиш;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори (А. Ходжаев) Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания ва «Дунё» ахборот агентлиги билан биргаликда аҳоли, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамжамияти орасида суд ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари ҳамда ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирлар ҳақида кенг тарғибот ишларини, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ижтимоий роликларни мунтазам равишда жойлаштириш чораларини амалга ошириш Олий суд, Судьялар олий кенгаши мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ахборот бериб бориш.Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиш белгиланган.



Қарши туманлараро

 маъмурий суди судьяси                                                                           Б.Уралов

Давлат органлари билан муносабатларда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари

     Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида:

  1. Маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинган.
  2. Олий суд Судьялар олий кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга қаратилган қуйидаги тартибларни процессуал қонун ҳужжатларида белгиланишини:

     маъмурий суд ишларини юритишни «суднинг фаол иштироки» тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;

ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;

маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

     оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш.

  1. Жамиятда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида мазкур қарорнинг 2-бандига асосан процессуал қонун ҳужжатларида белгиланаётган тартиблар доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

    тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

    давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

     давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш.

  1. Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқулланган:

    судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш;

     маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгилаш;

    бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришни тақиқлаш.

  1. Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

    икки ой муддатда судлар томонидан даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш бўйича «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини;

     уч ой муддатда оммавий-ҳуқуқий низоларни ҳал этиш бўйича ижобий халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини;

    бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларнинг киритилишини таъминлаш бегиланган.

 

 

 

Қарши туманлараро

Маъмурий суди раиси                                                                               А.Хушваков

  

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш

    Бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш мақсадида:

  1. 2021 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча чоралари жорий этилган:

а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан :

     Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилади;

  «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун кредит миқдорининг 75 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан ортиқ бўлмаган тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилади;

  тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатъи назар берилади. Бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 млрд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 млрд сўмдан, бироқ умумий кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим;

  б) Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчилар томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этади. Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади.

  1. Якка тартибдаги тадбиркорлар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллик ва компенсацияларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги маълумот учун қабул қилинган.
  2. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитларнинг 70 фоизи кичик бизнес лойиҳаларига, 30 фоизи устувор равишда ўзини ўзи банд қилишга (томорқадан унумли фойдаланиш, уй шароитида ҳунармандчиликни ва касаначиликни ривожлантириш) йўналтирилган. Бунда, ажратиладиган маблағларнинг камида 15 фоизи жойларда, айниқса шаҳарларда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилади.
  3. халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкасига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқини аукционга қўйишда уларнинг бошланғич нархини 50 фоизгача камайтириш ваколати;

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига ер участкасига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нархга чегирма белгиланадиган олис ва чекка ҳудудлар чегараларини белгилаш ваколати берилган.

  1. 2021 йил 1 июндан бошлаб инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали ажратишга рухсат берилган.
  2. Бош вазир ўринбосарлари Ж. Қўчқоров ва Ш. Ғаниев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 15 майга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратиладиган унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерлари рўйхатини шакллантирган ҳамда уларнинг аниқ чегараси ва майдонини кўрсатган ҳолда ҳар бир туман кесимида тасдиқланишини таъминланган.
  3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд шаҳарлари, Ургут ва Ғиждувон туманларида замонавий савдо ва саноат ҳудудларини ташкил этиш, уларда савдо-ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва сотиш учун инфратузилма мавжуд бўлган камида 20 гектар майдондан ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион орқали (шу жумладан, тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ҳамда аукционни ягона иштирокчи билан ўтказишга рухсат берган ҳолда) ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилган.

   Бунда, савдо ва саноат ҳудудларини ташкил этишнинг асосий шарти биноларнинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, юқори қаватларида ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ҳисобланади.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021-2022 йиллар давомида камида 500 та маҳалла фуқаро йиғинларининг эски биноларини давлат-хусусий шериклик асосида замонавий кўринишда қайта қуриш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан келишувга эришилишини таъминланган.

   Бунда, 1 қаватли бино ўрнига 2-3 қаватли бино қурилиши, унинг 2 ва 3-қаватларида кичик ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил қилиш учун текин фойдаланиш асосида 30 йилга тадбиркорлик субъектининг ихтиёрида қолдирилишини назарда тутилган.

  1. 2021 йил 1 июндан бошлаб уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш;

    уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

   Бунда, ушбу тартиб бўйича гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ ёки тўловлар суммаси тадбиркорлик субъекти томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ ёки божхона тўловлари суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

     Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур банддан келиб чиққан ҳолда солиқлар ҳамда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартибини тасдиқланган.

  1. 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилган.

    2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилган ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланган.

  1. Белгилансинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ижро ишини юритиш доирасида қарздордан ундирилган пул суммалари ижро ҳужжатлари бўйича барча талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, бюджетга тўловлар бўйича талаблар, кредиторларнинг қарздор мол-мулки билан таъминланмаган талаблари, шу жумладан қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма етарли бўлмаганлиги туфайли қаноатлантирилмаган талаблари бир навбатда (тўртинчи навбатда) қаноатлантирилади.

    Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Вазирлар Маҳкамаси ва манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартиришларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилишини таъминланган.

  1. Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан эксперимент ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

    Инвесторга ер участкасини дастлабки захиралаш тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинмаган инвестиция лойиҳалари бўйича Ишчи гуруҳ қарорлари бекор қилиннган.

  1. Қурилиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси уч ой муддатда транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув объектлари, гидротехника иншоотлари, магистрал қувурлар, электр тармоқлари объектларининг муҳофаза зонаси чегараларини белгилаш параметрларини уларнинг мақбуллаштирилишини назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқган ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилган.
  2. Кадастр агентлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун жойлаштириш бўйича таклифларни киритиш, шунингдек, ер участкасини танлаш материалларини келишиш жараёнини кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилишини таъминланган.
  3. Қурилиш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кўп қаватли уйларнинг ертўлаларидан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат этиш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
  4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

   икки ой муддатда енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш шохобчаларини аукцион савдолари орқали жойлаштириш тартибини жорий этиш;

    бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритган.

      Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, С.Ў. Умурзаков ва Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгиланган.

 
 
Қарши туманлараро
 маъмурий суди судьяаси                                                                           Б.Уралов
 

Суд соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар

       Мамлакатимизда сўнгги йилларда демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада суд ҳуқуқ соҳаси ислоҳ қилиниб, янги қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳаётга тадбиқ этилаяпти.

       Жумладан, қайта президентликка сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвни 2021 йил 6 ноябрдаги  инаугурация нутқида ҳам маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши, бунда суд хусусий мулк ҳимоясида туриб, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш орқали ижро идораларини қонун доирасида ишлашга мажбур қиладиган тизимни яратишимиз зарурлиги,бу эса жамият тараққиётига, биринчи навбатда, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилишлиги, мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишлигини,бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолашлигини таъкидлаб ўтдилар.

       Давлат раҳбаримизнинг инауграция нутқида белгилаб олинган йўналишлар тасдиғи сифатида 2022 йил 28 январь куни “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60-сонли президент фармони қабул қилинди.

       Шунингдек, жорий йилнинг 29 январь куни ҳам “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли Президент қарори қабул қилинди.

     Ушбу қарорни мамлакатимизда маъмурий юстиция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида деб баҳолаш мақсадга мувофиқ.

       Маълумки, давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан фуқаро ёки тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, уларни ҳимоя қилиш маъмурий судлар томонидан амалга оширилади. Ривожланган мамлакатларда айнан маъмурий судлар фуқаро ёки тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ижро органлари томонидан бузилишининг олдини олишда, уларни ғайриқонуний қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.

      Бунинг учун, аввало, жамиятда маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш талаб этилади.

Қарор билан биринчи навбатда Маъмурий судларнинг вазифаси қилиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш  белгиланиши;

Иккинчи навбатда, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга қаратилган чора тадбирлар белгиланди.

    Хусусан, маъмурий суд ишларини юритишда “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;

ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;

маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш назарда тутилган.

Жамиятда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида мазкур қарорнинг 2-бандига асосан процессуал қонун ҳужжатларида белгиланаётган тартиблар доирасида қуйидагилар белгиланган:

тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш ваколати ҳам берилаши назарда тутилган.

       Шунингдек, судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш;

маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгилаш;

бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришни тақиқлаш.

       Юқоридаги жиҳатлар албатта фуқароларнинг судга мурожаат қилишларида бир қатор қулайликларни яратади. Шунингдек, уларнинг оворагарчиликларининг олди олинишига ҳам хизмат қилади.

Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятини қонуний асосда юритилишини, фуқаро ва юридик шахслар ҳуқуқлар ва манфаатларини самарали ҳимоя этилишини таъминлашга, шунингдек маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда такомиллаштиришга ҳамда маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришига ёрдам беради.




Карши туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                       Муинов Бобир Баратович

Одам савдоси ва зўравонликка қарши кураш

     Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадидауларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.
     Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
     «Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенция (1949), «Қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида»ги қўшимча Конвенция (1956), «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида»ги Конвенцияни тўлдирувчи «Одамлар, айниқса, аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида»ги баённома (2000) бу борада дастурий ҳужжат вазифасини ўтамоқда. Одам савдосига қарши курашиш юзасидан давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2005 йили МДҲ доирасида «Одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида»ги келишув, 2006 йилда саккиз аъзо мамлакат доирасида «Одам савдосига қарши курашнинг 2007-2010 йилларга мўлжалланган дастури» қабул қилинган эди. Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлари, шу жумладан, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳам манзилли ишларни амалга оширмоқда.

     Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб китобларига кўра бутун дунёда 21 миллион киши мажбурий меҳнатнинг жабрланувчилари ҳисобланади.
   Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.
     Бугунги кунда кўплаб халқаро ҳужжатларда назарда тутилган нормалар миллий қонунчилигимизга имплементация қилинган. Хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан одам савдосига қарши курашиш бўйича ўттиздан ортиқ икки томонлама шартнома ва битимлар имзоланган. 2008 йилда эса «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида’Ти Қонун қабул қилинди. Аммо бу хотиржам бўлишимиз учун етарли эмас. Шу боис, Ўзбекистонда одам савдоси, хусусан, унинг трансмиллий кўринишларига қарши қатъий чоралар қабул қилинмоқда.
    Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугун тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
    Хулоса тариқасида айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш давлат органлари, жамоат ташкилотлари, ота-она, маҳалла ва таълим муассасалари халқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ва ўзаро ҳамкорликка асослансагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
    Кейинги долзарб масала зўравонликка қарши кураш масаласи бўлиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳар қандай шаклдаги тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиниши алоҳида назоратга олинган. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин- қизларга давлат ҳимоясини такдим этиш тартиби, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёки бир гуруҳ шахсларга нисбатан белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат сифатида «Ҳимоя ордери»ни бериш тизими 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Хотин- қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида’Ти Қонунда белгилаб қўйилди. Тазйиқ ва зўравонликнинг ҳам бир қанча кўринишлари мавжуд бўлиб, мазкур Қонунда уларга қуйидагича таъриф берилган:

жинсий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш орқали жинсий дахлсизликка ва жинсий эркинликка тажовуз қиладиган зўравонлик шакли, шунингдек зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш ёхуд аёл жинсидаги вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш орқали учинчи шахс билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш;
жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан тахдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли;
зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик);
иқтисодий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли, хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик); руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик);
тазйиқ — содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик; Аслида табиатнинг нозик хилқати саналмиш аёллар ҳуқуқларига халқаро миқёсда эътибор Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги йилларда бошланган бўлиб, 1948 йил Ю.декабрда БМТ томонидан Инсон ҳуқуқлари

умумжаҳон декларациясининг қабул қилиниши ва унинг иккинчи моддасида Декларацияда баён қилинган хуқуқлар эркакларга ҳам аёлларга ҳам ҳеч қанақа чеклашларсиз бирдек тааалукди эканлиги мустаҳкамлаб қўйилди. Шундан кейин БМТ томонидан Аёлларга нисбатан Дискриминацияни бартараф этиш декларацияси (1967 йил) ҳамда Аёлларга нисбатан дискриминациянинг барча шаклларни бартараф этиш ҳақидаги конвенциянинг қабул қилиниши ҳам аёллар ҳуқуқларига эътиборнинг жадаллашувига туртки бўлганлиги шубхасиз. 1975 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро аёллар йили деб эълон қилиниши, 1976-1985 йиллар Аёллар ўн йиллиги деб эълон қилиниши бутун дунёда аёлар ҳуқуқларининг принципиал масала сифатида қўйилишига асос бўлган. 1985 йилда Аёллар аҳволи юзасидан Найроби (Кения)да ўтказилган халқаро Конференцияда ‘Тендер тенглик” тушунчаси янгича мазмун бағишлаган.
     1993 йилда Венада ўтказилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро конференция кун тартибига Аёлларнинг инсон сифатидаги ҳуқуқлари умуминсоний ҳақ-ҳуқуқларнинг ажралмас қисми эканлиги ҳақидаги масала қўйилган, 1993 йилда Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш тўғрисида Декларация қабул қилинган. Халқаро миқёсида ва миллий қонунчилигимизда хотин қизлар ҳуқуқларига қанчалик эътибор қаратилган бўлишига қарамасдан, аёлларга нисбатан маиший зўравонлик, тажовузкорлик, руҳий зўравонлик, иш ҳақларидаги номутаносибликлар каби муаммолар ҳали ҳам учраб келмоқда.
     Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, «Ҳимоя ордери» деган тушунчанинг кириб келиши, унинг амалиётга жорий этилганлиги хотин -қизлар ҳуқуқлари таъминланишини янги босқичга олиб чиқади, албатта.
   Бунинг учун нафақат хотин-қизларимиз орасида балки кенг жамоатчилик орасида “ҳимоя ордери” ва унинг қўлланилиши ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришимиз лозим. Зеро, қанча кўп кишиларни биз хабардор қила олсак бу тўғрисида қайсидир маънода жамиятимизда хотин қизларимиз янада ҳимояланганлигини намоён эта оламиз.
     Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи аёл ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, улар махсус марказларда, ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат олади. Ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақли.
     Бундан ташқари Қонунда, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилиниши кўрсатиб ўтилди. Қонунда ваколатли органларнинг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишдаги ваколат йўналишлари аниқ белгилаб берилдй. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йилнинг 4 январ куни қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’’ги Қарор билан Низом тасдиқланган бўлиб, ушбу Низом ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содур этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга ҳимоя ордерининг нусхасини бериш тартибини белгилайди. Низомга асосан, тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар Ҳимоя ордери қўллашга асос бўлади.
     Ҳимоя ордери- тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва 30 кун муддатга профилактика инспекторлари томонидан берилади. Ҳимоя ордери амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра кўпи билан ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. Умуман олганда, қабул қилинган ушбу қонун ҳамда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби тадбирлар жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда хотин-қизларга бўлган ҳурматни ошириш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг олдини олишга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.





Қарши туманлараро маъмурий
судининг судьяси                                                                              Л.С.Зайниддинова

 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022-мўлжалланган давлат дастурининг аҳамияти ҳақида

Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилди.

Илк бор коррупциявий хавфларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш учун масъул бўлган алоҳида орган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Давлат ҳокимияти органлари ва йирик хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини бериш, нотариат ва бошқа давлат хизматларини кўрсатиш, ер участкаларини ажратиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш каби кўплаб соҳаларда коррупция ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олишга қаратилган самарали механизмлар жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, капитал қурилиш, лицензия ва рухсатномаларни олиш, банк кредитларини ажратиш, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурида қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилган, яъни: Давлат фуқаролик хизматига очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳамда ходимларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилиши, давлат хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг шаффоф механизмларини жорий этиш ҳамда уларнинг аниқ вазифаларини белгилаш;

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиш;

Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилишини йўлга қўйиш;

Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш;

Давлат органлари фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини яратиш;

Коррупциянинг олдини олиш ва унинг фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларини бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6257-сон Фармонига мувофиқ ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш мақсадида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари) ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши белгиланди.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилиши, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланиши қайд этилди.

Шунингдек, Қарорда 2021 йил 1 декабрга қадар даромад ва мол-мулк декларациялари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, уларни қайта ишлаш ва текширишнинг электрон ахборот тизимини яратиш, шунингдек, 2022 йил давомида уни солиқ, божхона, давлат кадастри ва бошқа тегишли органлар маълумотлар базалари билан интеграция қилиш
чораларини кўриш, 2022 йил 1 январга қадар мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали интеграциялашган Коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини ишга тушириш белгиланган.

 

 

Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг судьяси                                                                                             Б.Қиличов

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар

             Мустақиллик йилларида мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг ўзига хос моделини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маънавий соҳаларни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёни бугун ҳам давом этиб келмоқда.

           Бундай янги демократик шарт-шароитлар давлат ҳокимияти ва бошқарувининг самарадорлигини ошириш, фуқаролик жамияти қурилиши тамойиллари ва асосларига мос тарзда бошқарувни амалга оширишни тақозо этади. Айниқса, раҳбар ва бошқарув ходимлари масъулиятини ошириш масаласи муҳим аҳамият касб этади.

           Маълумки, жиноятчилик жамиятимиз тараққиётига, олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришиш йўлига жиддий тўсиқ бўлаётган нохуш кўринишлардан биридир. Зиммаларига жамиятда қонун устиворлигини, ижтимоий адолатни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Конституция ва қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш каби юксак масъулият юкланган шахслар томонидан амалдаги қонунларни назар писанд этмаслик, ўз шахсий манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйилиши мутлақо муроса қилиб бўлмайдиган ҳолдир. Давлат аппаратининг нормал фаолиятига қарши қаратилган бундай ижтимоий хавфли қилмишлар жамиятнинг равнақига жиддий путур етказади, унга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради.

             Коррупция амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш ифодасидир. Унда ўз умрини яшаб бўлган, янги иқтисодий муносабатларни ўзига қарши таҳдид деб билган ҳолда уларнинг ривожланишини секинлаштириб қўйишга ҳаракат қиладиган маъмурий буйруқбозлик тизими билан “хуфёна” иқтисодиётнинг манфаатлари объектив равишда бирлашиб кетади. Коррупция домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва
уруғ-аймоқларнинг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади”.

            Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида фуқаролик жамиятини қуришда тўғаноқ бўладиган муаммолардан бири коррупциядир деб қайд этган. Бозор иқтисодиёти тизими кушандаси, давлатлар ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, бизнес ҳамда инвестиция ривожида шафқатсиз тўсиқ ҳам айни шу коррупция ҳисобланади. Ҳар йили ўнлаб қўшма корхоналарнинг очилиши ва ёпилиши замирида ана шу “кўринмас қўллар” ётади. Коррупция даражаси юқорилашган давлатга чет эл инвестициясини киритиш камайиб бораётганининг асл сабабларини ҳам шу хавфли иллатдан излаш лозимга ўхшайди.

Порахўрлик ва коррупция ўзбек жамиятининг ривожланишига, хусусан, демократик янгиланиш ҳамда модернизациялаш жараёнига ҳар жиҳатдан халақит бермоқда. Гарчи, бу масала узоқ йиллардан бери таъкидланиб, “қўлга тушган” амалдорлар телевидение ва матбуотда намойиш этилганига қарамасдан, суд, прокуратура ва бошқа идора раҳбарлари ҳамда оддий фуқароларнинг қон-қонига сингиб кетган феодализм сарқитлари, таъмагирлик, бюрократия жамиятимиз ҳаётидан йўқолиб кетмаяпти.

              Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди; иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради; учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит беради.

Жамиятда устувор соҳа – таълим тизимида таҳсил оладиган ўсмирлар, ёшлар онгида толерантликни уйғотиш муаммоси олдимизда кўндаланг турибди. “Жамиятда порахўрлик иллатини енгиб бўлмайди”, деган фикр ёшлар онгида шаклланиб қолгани энг катта камчилигимиз.

                Бу борада ўнгланиш, силжиш қилмасак, миллатимиз обрўсига коррупция иллати соя солиб тураверади. Токи, биз оилада, боғчада, мактабда ўғил-қизларимиз онгига, руҳиятига таъмагирлик, порахўрлик ёмон иллатгина эмас, балки у жамиятимиз таназзули, иқтисодиётимиз орқага кетиши сабаби эканлиги ҳақида кўпроқ тарбиявий ва тарғибот ишларини олиб бормасак мақсад-муддаога эриша олишимиз қийин.

                Коррупция билан боғлиқ жиноятлар орасида порахўрлик энг ижтимоий хавфли ҳисобланади. Сабаби, порахўрлик жиноятлари давлат аппарати негизини ичидан емирилиши хавфини вужудга келтиради.

              Порахўрлик ўз ичига бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган учта жиноят таркибларини қамраб олади: пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш.

             Бу турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги қуйидагилар билан белгиланади:

-давлат органи ёки бошқа ташкилий тузилмаларнинг самарали фаолият олиб боришига тўсқинлик қилади;

-бошқарув аппаратини обрўсизлантиради;

-фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказади;

-давлатнинг бошқа хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатларида ишончсизлик туғдиради;

-пировард натижада давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётини издан чиқаради;

-коррупциянинг ривожланиши давлатнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солади;

Порахўрлик жиноятлари орасида энг жирканч ва хавфлиси пора олиш жинояти бўлиб, пора олиш деганда мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий наф кўриши тушунилади.

               Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, айниқса, мансабдорлар томонидан содир этилаётган порахўрлик жиноятларининг олдини олиш ва уларни фош этиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2008 йил 7 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган ва бу Конвенция Ўзбекистон Республикаси учун 2008 йил 28 августдан кучга кирган.

               2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракат дастурига қўшилди.

Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан Бюджет ва Божхона кодекслари (янги таҳрирда), “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. 

               2014 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни асосида Жиноят кодексининг 211 ва 212-моддалари (яъни пора бериш ҳамда пора олиш-беришда воситачилик қилиш)га киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам бу тоифали жиноятларга қарши курашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

                Бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми сифатида 2017 йил
3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунни имзолади ва қонун 2017 йил 4 январдан кучга кирди.

               Қонун коррупцияга қарши кураш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини келтириб ўтади. Бу Қонун коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда қабул қилинганлигини таъкидлаш зарур.

Энди коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида давлат ташкилотларида иш ташкил қилиб, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг давлат томонидан қонун билан кафолатланган ҳолда берилган ҳуқуқларини бузиш, ўз вазифаси бўйича белгиланган мажбуриятларини бажаришни пайсалга солиб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатларда бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги аниқ-равшан белгиланди.

Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек коррупцияни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга қаратилган.

              Қонун коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, шунингдек халқаро ҳамкорлик мустаҳкамлаб қўйилган. 

             Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашувчи субъектларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини тузилган ва унинг таркибига тадбиркорлар жамоат бирлашмаларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилган.

              Шундай қилиб, қонуннинг амалга киритилиши фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади ва натижада ишчанлик фаоллиги ўсишига ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига олиб келади.

             Мухтасар айтганда, коррупция – тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур.




Қашқадарё вилоят маъмурий

судининг раиси                                                                               Х.Мухаммедов                                                            

Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясининг мазмун ва моҳияти

          Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадриятдир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси БМТ бош ассамблияси томонидан 1948 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган. Декларация-лот. декларатио сўзидан олинган бўлиб, маълум қиламан, эълон қиламан деган маънони беради. У муқаддима ва 30 моддадан иборат бўлиб, уни қабул қилишдан мақсад ҳар бир инсон ва давлат мазкур Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим орқали шу ҳуқуқ ва эркинликлар ҳурмат қилинишига кумаклашиши лозим.

          Иккинчи жаҳон уриши вақтида инсониятга қарши амалга оширилган қирғинлар инсоннинг умум эътироф этилган ҳуқуқларини қайд қилиш зарурлигини кўрсатди. 1941 йилда АҚШ президенти Франклин Рузвелт “Мамлакатдаги ҳолат бўйича мурожаат” ида тўртда муҳим эркинлик: сўз эркинлиги, виждон эркинлиги, эҳтиёждан эркинлик ва қурқувдан эркинликни қуллаб –қувватлашга чақирди. Айни шу нарса, тинчлик ўрнатиш ва уруш тугашига имкон берадиган инсон ҳуқуқлари ривожига янги туртки берди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг биринчи мажлиси 1947 йил 27 январдан 10 февралд Лаке Суксесс шаҳарчасида бўлиб ўтди. АҚШнинг ўша вақтдаги биринчи хоними Элеонора Рузвелт коммисия раислигига сайланди. Австралия, АҚШ, Белгия, БССР(Белоруссия ССР), Буюк Британия, Хитой, Куба, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Ливия, Панама, Собиқ Советлар Иттифоқи, Уругвай, Филиппин, Франция, Чили, Югославия каби давлатлар вакиллари Ҳуқуқлар тўғрисида халқаро қонун лойиҳасини ишлаб чиқишлари керак эди. Комиссия ишида БМТ котиблиги инсон ҳуқуқлари бўйича бўлим вакили, халқаро ҳуқуқ соҳасида тажрибали канадалик мутахассис Жон Ҳамфри ҳам қатнашди.

          Декларация ҳар бир инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари эълон этилган асосий халқаро ҳужжатдир. Шу тариқа халқаро муносабатлар тарихида биринчи марта инсоннинг ҳамма риоя этиши зарур бўʻлган асосий ҳуқуқлари ва эркинликлари доираси белгилаб берилган. Декларацияда «инсонга хос қадр-қимматни, уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш – эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик негизи» эканлиги эълон этилган. Унга кўра, умум ҳурмат ва риоя қилиши шарт бўлган инсон ҳуқуқлари доираси шахсий, сиёсий ҳамда ижтимоий иқтисодий ҳуқуқлардан иборатдир.

          Декларацияда инсон манфаатларининг устуворлиги қуйидаги тамойилларда ўз аксини топган: инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларининг тенглиги, инсон эркинликлари, инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг демократик жараёни, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг адолатлиги. Декларацияда эълон этилган мазкур инсон ҳуқуқларига оид тамойилларга кура барча кишилар эркин туғилади ва ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқлари жиҳатдан тенг бўлиб, улар қонун олдида тенг ва қонун томонидан баб-баравар ҳимояланиш ҳуқуқига эга).

         Шахсий ҳуқуқлар орасида аввало ҳар бир кишининг ҳаёти, эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги ҳуқуқи алоҳида таъкидланган. Декларациянинг бошқа қоидалари эса мазкур ҳуқуқларни тўлдиради. Хусусан, инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларациясиясининг 3-моддасида “Ҳар бир инсон яшаш , эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир” деб белгиланган. Мазкур қоидалар мамлакатимиз Конститусиясида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, унинг 13-моддасига кўра, инсон унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, 24-моддасига кўра эса, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

           Мазкур Декларация қоидалари давлат ёки айрим шахслар томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш учун ишлатилиши мумкин эмас. Ҳар бир шахс учун ўзгаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш жамият аъзоларининг бурчидир.

          Ушбу Декларация мустақил Ўзбекистон Республикаси имзолаган биринчи халқаро ҳужжатдир (1991 йил 30 сентябрь). Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари» деб аталган 2 бўлими мазкур Декларация талабларига тўла мос бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролари тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатий назар, қонун оддида тенглиги таъкидланган.

Декларация ер юзидаги барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган энг муҳим ҳужжат сифатида эътироф этилади. Унда “инсонларга уларнинг ижтимоий келиб чиқиши, дини, тили, эътиқоди ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар ҳурмат ва юксак эҳтиром билан муносабатда бўлиш” каби муҳим ғоя тарғиб қилинади.

          Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг рўйхати ва мазмуни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, мазкур ҳужжат одатда дунёнинг виждони, инсоният маънавиятининг эталони деб номланади. БМТ Низоми каби, мазкур тарихий ҳужжатда ҳақиқат ўз тасдиғини топган: барча инсонлар эркин ва инсоний қадр-қиммат ва асосий, табиий ҳуқуқларда тенг туғиладилар.

           Мазкур ҳужжат барча учун камситишларсиз, инсонга эркин ва мақбул шароитларда ижтимоий адолатни эълон қилган биринчи ҳужжатлардан бири эди. Декларация асосида юридик кучга эга бўлган фактлар, конвенсиялар, пратаколлар ишлаб чиқилган.

           Аҳолида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш борасида янги қадриятлар ва кўникмаларни шакллантириш ва пировардида миллат даражасида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва уларга риоя қилиш ривожлантиришга қаратилган маданиятни шакллантириш лозимдир. Инсонларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билишлари шахс  ҳуқуқларини Конституция кафолатини амалга оширишнинг зарурий шарти бўлиши керак”

         Бош Ассамблея мазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур

            Мамалакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган суд- ҳуқуқ соҳасига доир қонунчилик асосларининг шаклланиши ва унинг мунтазам равишда такомиллаштириб борилиши инсон ҳуқуқи, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиниши таъминлаш, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.Зеро истиқлол шарофати билан мамлакатимизда қабул қилинаётган ҳеч қайси давлат қонунчулигидан ҳам бўлмаган миллий қонунчилигимизда кўзда тутилган асосий мақсад – Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашдан иборатдир.

 

 

 

 

Қашқадарё вилоят маъмурий

 

судининг судьяси                                                                                              Б.Қиличов

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

        Ўзбекистан Республикаси Конституцияси 35-моддасига кўра, хар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ, вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

        Шунингдек, Конституциянинг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

        Сўнгги йилларда сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бир қанча муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб, Сайлов кодекси қабул қилинди.

        Сайлов қонунчилигидаги яна бир муҳим ўзгаришлардан бири Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг қабул қилиниши билан боғлиқ, бўлиб, ушбу кодекснинг қабул қилиниши билан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартиблари ҳам такомиллаштирилди. Фуқароларнинг сай­лов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд тартиби ҳам актив (ижо-бий) ҳуқуқий механизм сифатида самарали ҳисобланади.

        Сайлов кодексининг 101-моддасига кўра, сайлов комиссиялари сайлов компаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши, ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт, бундан сайлов комиссияларининг харакатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно.

        Сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга доир қарор қабул қилиш учун тегишли комиссияни ушбу Кодексда белгиланган муддатларда чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин.

        Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган участка сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаат уч кунлик муддатда тегишли органларга мурожаат йўллаган шахс бу ҳақда хабардор қилинган ҳолда юборилади.

        Мурожаатни кўриб чиққан сайлов комиссиялари аъзолари уни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат юборган шахсни хабардор қилиши шарт.

        Мамлакатимизда сайлов ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишга қаратилган иккита муҳим қонун мавжуд. Булар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидир.

        Мазкур қонунларда сайлов ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишга оид бир қанча нормалар келтириб ўтилган. Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида маъмурий судларга сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар тааллукли эканлиги ўрнатиб қўйилган. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 30-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция суди сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юза­сидан низолашиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

        Ўз навбатида, амалдаги Сайлов кодексида сайлов комиссия­си қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ҳам белгиланиб, Кодекснинг 102-моддаси талабига кўра, номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари усти­дан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистан Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши керак. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.

        Сайлов ҳуқуқлари бузилиши юзасидан тегишли сайлов ко­миссиялари хатти-ҳаракатлари ёки карорлари устидан маъмурий судга шикоят қилиниши мумкин. Бунда тегишли сайлов комиссияси карорини ҳақиқий эмас деб топиш ёки тегишли сайлов комиссияси хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топишни сўраб судга шикоят қилиниши мумкинлигига эътибор берилиши лозим.

        Бирок, шуни айтиб ўтишимиз керакки, такрорий сай­лов утказиш, сайловларни х,ак,ик,ий эмас деб топиш, сайловни утмаган деб топиш маьмурий суд ваколатига кирмайди. Шунга кура, бундай талаблар билан маъмурий судга мурожаат к,илиб булмайди. Маъмурий судлар фак,ат тегишли сайлов комиссиялар к,арорларини х,ак,ик,ий эмас, хатти-х,аракатини к,онунга хилоф деб топиши мумкин.

        Сайлов кодексига кура, такрорий сайлов утказиш, сайловни утмаган, х,ак,ик,ий эмас деб топиш фак,атгина тегишли сайлов комиссиясининг ваколатига киради. Аммо бу х,олатда фак,атгина битта сайлов участкаси ёки округида сайлов утмаган деб топилган булса, агар ушбу сайлов участкаси ёки округи сайлов натижасисиз х,ам сайлов утган деб х,исоблаш мумкин булса, у х,олда тегишли сайлов комиссияси томонидан ушбу участка сайлов натижалари чикдриб ташланиши мумкин.

        Фукдроларнинг сайлов х,ук,ук,ларини суд тартибида х,имоя к,илишда судга мурожаат к,илиш муддатларига х,ам жиддий эъ­тибор кдратиш лозим. Зеро, тегишли муддатлар утгандан кейин к,илинган ариза (шикоят) к,аноатлантирилмасдан к,олдирилиши мумкин.

        Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишда ариза (шикоят) шаклига ҳам етарлича эътибор қаратиш лозим.

        Ўзбекистан Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг  142-моддасига кўра, сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (карорлари) устидан берилган шико­ят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.

        Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комис­сиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фукарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

        Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ, дарҳол те­гишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади.

        Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юри­тиш тўғрисидаги кодексининг   167-моддасига кўра, сайлов комис­сияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларга доир ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши лозим.

        Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, янги сайлов қонунчилиги сайловларнинг очиқ, ошкора, адолатли ўтишини таъминлаб беради. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартибини билиш энг муҳим конституциявий ҳуқуклардан бири бўлмиш сайлов ҳуқуқини самарали ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

 

Қарши туманлараро маъмурий

 судининг судьяси                                                                          Л.Зайниддинова

Нишон туманига сайёр қабул ташкил етилди

           2021 йил 25 июнь куни Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ҳокимлиги биносида Қашқадарё вилоят маъмурий суди, Қарши туманлараро маъмурий суди ва Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан Нишон туман адлия бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан фуқаролар ва тадбиркорларининг муаммоларини аниқлаш, уларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлашлаш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

           Тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси Б.Ахмедов, Қарши туманлараро маъмурий судининг раиси А.Хушваков, Қарши туманлараро маъмурий судининг раиси Л.Абдуллаев ва шу суднинг судьяси Х.Турсунов, Нишон туман адлия бўлими бошлиғи М.Абраев иштирок этди.

          Сайёр қабул жараёнида 4 нафар фуқароларга ва 2 нафар тадбиркорга жойида тушунтиришлар берилди.  

Skip to content