


Янгиланган Конституциямизда назарда тутилган инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари ҳақида
Маълумки, Конституция–мамлакат, миллат ва халқ сифатида шаклланишга, адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги улкан қадамдир.
Айтиш жоизки, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Халқимизнинг ўзи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи бўлди.
Умуман, янги таҳрирдаги Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уни таъминлаш борасида мукаммал ҳужжатга айланди десак муболаға бўлмайди.
Келинг, янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда белгиланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтсак.
Хусусан, унинг 25-модасида: “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши”; жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби суд тартибида исботланиб, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз ҳисобланиши, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошига гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги (28-модда), уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиши, уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши (31-модда), фуқаролар меҳнатга ҳақ олишнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда адолатли ҳақ олиш, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши (42-модда), ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланиши, давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш каби умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган.
Шунингдек, яна бир энг муҳим Конституциявий норма бу–инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги белгиланганидадир.
Бу билан, мамлакатимизда қонун устувор, инсон ҳуқуқлари топталмас эканлиги ҳақидаги позиция яна бир бор ўз ифодасини топди.
Мухтасар қилиб айтганда, Конституциямиз фаровон келажагимизга мустаҳкам пойдевор бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш билан бир қаторда, чинакам ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этишимизга хизмат қилади.
Қашқадарё вилоят
маъмурий суди судьяси О.Бекназаров

Инсон қадри ва манфаатларини таъминлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доимо устувор.
Мамлакатимизда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлиги Давлат раҳбарининг қатъий талабидир. Шу нуқтаи назардан, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, конституциявий жараёнлар натижасида, Бош қомусимизда инсон қадри, манфаати учун хизмат қиладиган нормалар амалдагисидан 3 бараварга кўпайди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли таъминлаш демократик янгиланишларнинг устувор юналишларидан ҳисобланади. Бу жараёнда давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, суд-ҳуқуқ идоралари, шунингдек, мансабдор шахслар — давлат амалдорлари фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш орқали инсон ҳуқуқларининг таъминланишига эришиш мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) парламент назоратининг субйектларидан бири сифатида давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар томонидан инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатига эга.Айни пайтда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасидаги қонунчиликнинг умумеътироф этилган тамойиллар ҳамда халқаро нормаларга уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларни таҳлил қилиб бориш парламент Омбудсманининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ҳар қандай ҳуқуқий давлатда қонун ижодкорлиги фаолияти инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатловчи энг муҳим қоидаларга асосланади. Ушбу талаб миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқлаштирилиш орқали таъминланади.Таъкидлаш жоизки, қонунчиликни такомиллаштиришга доир фаолият самарадорлиги қонун лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга боғлиқдир. Жумладан, ҳуқуқни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаларининг экспертизаси ўта муҳим ва мураккаб жараён ҳисобланиб, уларда, энг муҳими, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига қаратилган.
Омбудсман институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган, “прожеcт.гов.уз” орқали келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, бошқа вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳалари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб чиқилади. Хусусан, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикасининг 20 та қонун лойиҳаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг 150 моддалари ва бандларига таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.
Маълумки, инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид ечимини кутаётган муаммолар айнан мурожаатлар билан ишлаш бўйича кундалик амалиётда, мониторинг ташрифлари ва ўрганишларида юзага чиқади.Шу нуқтаи назардан, Янгиланган Конституциямизда Омбудсман институти қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Парламент Қуйи палатасига киритишга хақли экани белгилаб қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Омбудсманга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 10211 та мурожаат келиб тушди. Омбудсман номига келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиниб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Чунки, мурожаатлар таҳлили соҳалардаги тизимли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради.
Омбудсман ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган маҳкум ва маҳбуслар мурожаатларини ҳам кўриб чиқади. Шунингдек, 2019 йили жорий этилган Омбудсман ҳузурида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида пенитенсиар муассасаларга жамоатчилик вакиллари билан биргаликда мониторинг ташрифларини амалга оширади. Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан Омбудсман ҳузуридаги МПМ фаолияти яна-да такомиллаштирилди. Жумладан, Омбудсман ҳузурида Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилди.
Қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш борасида Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда жорий йилнинг 9 ойи давомида қамоқда сақлаш жойларида 452 та мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Бу кўрсаткич, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ошган. Мониторинг ташрифлари давомида бу жойларда сақланаётган шахсларнинг сақлаш шароитлари, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларга нисбатан бўладиган муносабат ва муомала ҳолатлари ўрганилади ва улар билан суҳбатлар ўтказилади.2017-2023 йиллар давомида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада такомиллаштиришга қаратилган 3 та қонун,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони, 6 та қарори, Ҳукуматнинг 11 та қарори ва фармойишлари, 14 тадан ортиқ бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши мумкин эмаслиги ҳамда 28-моддасида озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан инсоний муомалада бўлиниши мустаҳкамланди.
Мухтасар қилиб айтганда, жорий йилнинг 8 май куни Юртбошимиз Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган мажлисда Барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш асосий мақсадимиз эканлигини алоҳида қайд этди.Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар, ўз навбатида, парламент Омбудсманига мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашда катта масъулият юклайди.
Қарши туманлараро маъмурий Н.Номозов
суди судяси

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилмоқда
Мамлакатимиз Президентининг сайл-ҳаракатлари билан сўнги йилларда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва фуқароларга судга мурожаат қилишда сон-соларликка йўл қўймаслик ҳамда тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга тўсиқ бўладиган барча ҳолатларни олдини олишга қаратилган жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу божни ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек давлат божининг кўрсатилган ставкаси миқдори пасайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.
Мазкур Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Ушбу киритилган ўзгартиришларга кўра ендиликда, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш амалёти йўлга қўйилади фуқаролар ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тўғридан-тўғри судга ариза билан мурожжат қилишади ва фуқароларнинг моддий аҳволига боғлиқ бўлган ҳолатларга чек қўйилади, бу билан фуқароларнинг низолари ҳал бўлиш жараёни ҳам тезлашади. Давлат божи учун пул тўловларини амалга ошириш учун ортиқча вақт талаб этилмайди.
Иккинчидан, жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда”, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича жисмоний шахслар — БҲМнинг 70 фоизи миқдорида камайтирилган стафкаларда давлат божи тўлашини назарда тутади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ушбу қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 897-сонли қонунига кўра фуқаролар маъмурий судларга мурожжат қилишда индиликда биринчи навбатда давлат божини тўламасдан ҳам мурожаат қилиш имкониятини таъминласа, иккинчидан ушбу тўланиши лозим бўлган давлат божини 30 фоизга камайтирилган ҳолда тўлаш имкониятини бермоқда.
Ўйлаймизки буларнинг барчаси фуқароларимизга маъмурий судларга мурожжат қилишда енгилликлар яратиш ва уларнинг маъмурий судларга ҳамда давлат раҳбаримизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатига бўлган ишончини янада ортиб боришига хизмат қилади.
Қарши туманлараро маъмурий Н.Номозов
суди судяси

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуннинг мазмун ва моҳияти тўғрисида
Янги Ўзбекистон тараққиётининг замонавий босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини суд органлари орқали ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Айниқса, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бунинг натижасида жамият ва давлат ҳаётида маъмурий судларнинг ўрни ва роли муттасил ортиб бормоқда. Маъмурий судларга нисбатан ишонч ортиб бораётганлигини жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинаётган мурожаатлар сони кўпаяётгани ҳам кўрсатиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Мамлакатимиз Президентининг сайл-ҳаракатлари билан сўнги йилларда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва фуқароларга судга мурожаат қилишда сон-соларликка йўл қўймаслик ҳамда тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга тўсиқ бўладиган барча ҳолатларни олдини олишга қаратилган жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги 897-сонли Қонуни билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгаришлар бевосита фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга янада кенгроқ йўл очди.
Бинобарин, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу божни ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартибини белгиланди.
Мазкур Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Ушбу киритилган ўзгартиришларга кўра эндиликда, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш амалёти йўлга қўйилади фуқаролар ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тўғридан-тўғри судга ариза билан мурожжат қилишади ва фуқароларнинг моддий аҳволига боғлиқ бўлган ҳолатларга чек қўйилади, бу билан фуқароларнинг низолари ҳал бўлиш жараёни ҳам тезлашади. Давлат божи учун пул тўловларини амалга ошириш учун ортиқча вақт талаб этилмайди.
Иккинчидан, жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда”, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича жисмоний шахслар — БҲМнинг 70 фоизи миқдорида камайтирилган стафкаларда давлат божи тўлашини назарда тутади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ушбу қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 897-сонли қонунига кўра фуқаролар маъмурий судларга мурожжат қилишда индиликда биринчи навбатда давлат божини тўламасдан ҳам мурожаат қилиш имкониятини таъминласа, иккинчидан ушбу тўланиши лозим бўлган давлат божини 30 фоизга камайтирилган ҳолда тўлаш имкониятини бермоқда.
Мазкур ўзгаришларнинг барчаси фуқароларимизга маъмурий судларга мурожжат қилишда енгилликлар яратиш ва уларнинг маъмурий судларга ҳамда давлат раҳбаримизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатига бўлган ишончини янада ортиб боришига хизмат қилади.
Қашқадарё вилоят маъмурий
суди судьяси Б.Қиличов

Умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда
Барча жойларда бўлгани каби бугун Қашқадарё вилоят ва қарши туманлараро маъмурий судлари судьялари ва ходимлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида бўлиб ўтаётган умумхалқ ҳашарида иштирок этиш учун эрта тонгданоқ ишга киришдилар.
Ҳашар давомида судлар ҳудуди, ҳовли атрофи, ариқ, кўча ва йўлаклар тартибга келтирилди. Кўчатлар экилиб, дарахтлар оқланди ҳамда уларга шакл берилди. Умумхалқ хайрия ҳашарида Қашқадарё вилоят ва қарши туманлараро маъмурий судлари судьялари ва ходимлари фаол иштирок этмоқда.

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023-йил 24-октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023-йил 20-декабрда маъқулланган
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–897-сон, 16.01.2024 й.) билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилиниши, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланишига оид нормасини амалга ошириш мақсадида маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, шунингдек давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш зарурати юзага келмоқда.
Шу муносабат билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божини фуқаролардан олдиндан ундирмасдан, ушбу божни ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундириш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек давлат божининг кўрсатилган ставкаси миқдори пасайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Мазкур Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари суд тартибида ҳимоя қилинишини таъминлашга, уларнинг одил судловдан фойдаланиш ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 6-январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 10-модда:
1-бандидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11) жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда»;
иккинчи қисми “1” рақамидан кейин “11” рақами билан тўлдирилган;
2) илова 3-бандининг “б” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилган:
б) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича фуқаролардан — БҲМнинг 70 фоизи, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан — БҲМнинг 10 баравари деб Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунинг 10-моддасига Ўзбекистон Республикасининг 897-сонли қонуни билан ўзгартириш киритилган.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Қарши туманлараро
маъмурий суди судяси Б.Муинов

Янгиланган Ўзбекистонга – янгиланган Конститутсия
Кейинги 6 йил ичида жамиятимиз ҳаётида кескин ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига очилди, жаҳон ҳамжамияти еса ўзи учун Ўзбекистонни кашф етмоқда. Мамлакат раҳбарияти белгилаган сурʼатлар ҳайратланарли. Жамиятимизнинг барча жабҳаларида иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ислоҳотлар бошланиб кетди.
Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеа, бўлажак референдум арафасида Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясини янгилаш зарурлиги ҳақида фикр юритиш ўринлидир.
Конститутсия ҳар қандай давлатнинг асосий қонунидир. У жамият учун ишлаши, унинг талаб ва еҳтиёжларини қондириши керак. Конститутсиянинг мазмуни — мамлакатнинг давлат, ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча асосларини белгилашдан иборат. Бошқача айтганда, у ҳуқуқ тизимининг асоси ва пойдевори бўлиб, бошқа барча қонунлар унинг асосида қурилади. Лекин, шу билан бирга, Конститутсия қатʼий, ўзгармас ҳужжат емас. Агар Конститутсияни ўзгартириш зарурати пайдо бўлаётган бўлса, демак, бу жамиятнинг еволютсион ривожланишига асосланган ҳолда, Ўзбекистонда яқин келажакда бўлган мақсадларимизни белгилаб олиш, очиқ ва ишончли давлат қуриш учун ҳаётий заруратдан далолат беради.
Бугун биз дунёда кескинлик кузатилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, бунинг натижасида геосиёсий вазият янада мураккаблашди, бу таҳдидларнинг кучайишига олиб келди, буларнинг барчаси Ўзбекистон давлатчилигини янада мустаҳкамлашини тақозо етмоқда. Конститутсия давлатчиликнинг ўзаги ва мазмуни еканини инобатга олиб, уни мустаҳкамлашимиз керак. Дунёдаги мавжуд таҳдидлар ва вазиятни синчиклаб таҳлил қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган, давлат бирлигимизни мустаҳкамлаш, фуқароларда ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган ислоҳотларни нақадар муҳим еканини ички аудиториямизга йетказиш зарур. мамлакатнинг алоҳида таркибий қисмларини қайта кўриб чиқиш, айниқса конститутсиявий ислоҳотлар ҳақида гап кетганда.
Янгиланаётган Конститутсиямизда ҳар бир модда барчага тушунарли, аниқ ва лўнда баён етилгани ва синчиклаб ишлаб чиқилганини кўришимиз мумкин. Бу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилгандир.
Халқ ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ё‘лга қўйилгани натижасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ташаббуси билан амалга оширилаётган ўзгаришларга муносабат тубдан ўзгарди. Ошкоралик сиёсати давлат органларининг жамоатчилик фикрига зудлик билан муносабатда бўлиб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезкорлик билан ҳал етишига олиб келди.
Замонавий Ўзбекистон тарихида илк маротаба халқнинг ўзи конститутсиявий ислоҳотларда фаол иштирок етаётган катта аҳамиятга ега. Бу еса очиқ ва демократик мамлакат тараққиёт ё‘лини белгилаб беради. Еслатиб ўтамиз, еʼлон қилинган конститутсиявий ислоҳот бошланганидан буён 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди, лекин енг муҳими, Конститутсиявий қонун лойиҳаси ана шу таклифлар асосида шакллантирилгани, буларнинг барчаси Янги Конститутсия том маʼнода Халқ Конститутсиясига айланиб бормоқда.
Қонунчилигимизга кўра, конститутсияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилгандан кейин ҳеч қандай қўшимча ҳужжат қабул қилиш, парламентда муҳокама қилиниши ва президент томонидан имзоланиши шарт емас, чунки умумхалқ овози якуний қарорни белгилаб беради.
Мамлакатимизда янгиланаётган Конститутсия бевосита халқ томонидан қабул қилинадиган биринчи ҳуқуқий ҳужжат бўлади. Референдумдаги ҳар бир овоз катта аҳамиятга ега ва юридик кучга ега бўлади.
Афсуски, коррупсия, монополия, масʼулиятсизлик, лаёқатсизлик, маҳалладошлик, бепарволик каби иллатлар халқимиз фаровонлигига, бутун давлатнинг барқарор ривожланишига жиддий таʼсир кўрсатаётганини бугун очиқ тан оламиз.
Конститутсиямизни еса бугун ўзгартирмасак, уни замон талабларига жавоб берадиган меʼёрларга мослаштирмасак, жамиятимизни занглаган “занги”дан қутула олмаймиз, бундан ташқари, рақобатбардош, замонавий, енг илғор давлат бўлишимиз учун кўп йиллар керак бўлади.
Белгиланган мақсад — рақобатбардош, замонавий, енг илғор давлатга айланиш, бу афсона емас, бу ҳақиқатга интилишимиз керак. Биз қураётган жамиятда инсон омили муҳим ўрин тутади, бу еса инсон манфаатларининг устуворлигига асосланади.
Янгиланган Конститутсия “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланади, чунки унда барча тоифалар — ёшлар, аёллар, ногиронлар, ўқитувчилар ва ҳатто жиноятчилар (адашган фуқаролар)нинг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топгани билан амалий аҳамиятга ега.
Биз ўзимизнинг, халқимиз Конститутсиясини қабул қилиш арафасида турибмиз, бу ҳақда мамлакатимиз фуқаролари “бу менинг Конститутсиям” деб айта оладилар, бу жамиятимизга жуда зарур.
Конституциянинг янги таҳририга асосан: Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Ижтимоий муносабатлар чексиз шаклларга эга, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ кодификация қилиб чиқиш амалда имконсиз. Эндиликда, қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади. Бундан ташқари, турли ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-камчилик ўтган тақдирда, масалан пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан топилмай, ноаниқлик юзага келганида ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши керак.
Қарши туманлараро маъмурий
суди судяси Б.Умиров

Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси
Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА” Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 11-моддадан ибрат бўлиб, қонуннинг 1-моддаси билан 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Янги таҳрирдаги Конституция 65 фоизга янгиланган бўлиб, 1 майдан эътиборан кучга кирди.
Бунга қадар 1992 йилдан буён констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, расмийларга кўра, конституция 65 фоизга янгиланган.
Янги Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Бошқарувнинг республика шакли – давлат ҳокимиятининг олий органлари халқ томонидан муайян муддатга сайланишини англатади.
Суверен давлат – ўз ҳудудида тўла-тўкис мустақил ҳукмронлик ва мутлақ юрисдикцияга эга бўлиш демакдир.
Демократия эса халқ ҳокимиятини ифода этиб, давлат бошқарувида сайланиш ва ўз вакилларини сайлаш орқали барчанинг тенг ҳуқуқли иштироки таъминланишини кўзда тутади.
Ҳуқуқий давлатда барча жараёнлар қонуний асослар устига қурилади, давлат хизматчиларидан ҳуқуқ доирасида фикрлаш, барча масалаларга ҳуқуқий кўз билан қараш талаб этилади. Қолаверса, ҳуқуқий давлатда барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлади, давлат ҳокимиятининг олий органлари ҳам қонунларга бўйсунади ва қонунларнинг муқаррар ижросини таъминлайди.
Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олмоқда. Бу – мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, жамиятда кучли табақаланиш авж олишига йўл қўймаслик, энг заиф қатламлар учун ҳам сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, самарали ижтимоий ҳимоя дастурлари ишлаши, имконияти чекланган ва қўлловга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими кабиларни англатади. Оддийроқ айтганда, энг камбағал оиланинг болаларида ҳам соғ-саломат ўсиб-улғайиб, яхши таълим олиб, фаровонликка эришиш имконияти бўлиши керак.
Дунёвий давлатда давлат ва дин бир-биридан ажратилган бўлади. Давлат диний эътиқодидан қатъи назар барчага бир хил муносабатда бўлади, динга оид масалаларда нейтрал позицияни эгаллайди.
Янги конституциянинг 154-моддаси билан, 1-моддадаги қоидаларни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас, деб белгиланди. Худди шунингдек, 154-модданинг ўзидаги айнан шу қоидадан иборат банд ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Бошқача айтганда, бу норма – Ўзбекистон ҳеч қачон демократиядан воз кечмаслиги, ҳуқуқий давлатчиликка содиқлиги, монархияга ёки исломий республикага айланмаслигини назарда тутади.
Конституциянинг 15-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Бу хусусда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2023 йил 23 июнда “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарор қабул қилинди.
Конституциянинг янги таҳририга асосан: Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Ижтимоий муносабатлар чексиз шаклларга эга, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ кодификация қилиб чиқиш амалда имконсиз. Эндиликда, қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади. Бундан ташқари, турли ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-камчилик ўтган тақдирда, масалан пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан топилмай, ноаниқлик юзага келганида ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши керак.
Конституцияга ўқитувчилар ҳақида модда қўшилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Шунингдек, конституцияга яна бир қатор нормалар ҳам қўшилган, жумладан: Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ҳар ким ўз шахсига доир нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади. Бир сўз билан айтганда, янги Кноституциянинг қабул қилиниши халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилишга асос бўлади.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди
судьяси У.М.Кадиров

Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг янги тартиби
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида ҳам ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланди. Янги таҳрирдаги Конституция – адолат мезони, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати бўлди.
Кейинги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.
Судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлди.
Хусусан, суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигигини текширишнинг амалдаги тартиби асосида кассация инстанциясида ишларни кўриш Олий суд ваколатига ўтказилиши суд ишларини кўришнинг ўта марказлаштирилган тизимини вужудга келтириб, ўрта бўғин – вилоят ва унга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланилишини чеклаб қўйди.
Оқибатда шикоятдаги важлар ҳар тарафлама тўлиқ текширилмай, иш бўйича якуний қарор қабул қилинмасдан, қуйи судларга янгидан кўриш учун юбориш ҳолатлари учраб келган.
Бундан ташқари, апелляция тартибида кўрилмаган ишларнинг келгусида кассация инстанциясида кўриб бўлмаслиги ҳақидаги қонун талаблари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келган.
Шу муносабат билан фуқароларнинг бундай эътирози ва сарсонгарчилигини олдини олиш, ягона суд амалиётини шакллантириш, ишларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида кўрилиши орқали ҳақиқий одил судловни амалга ошириш, пировардида инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида суд қарорларини қайта кўришнинг механизмини янада такомиллаштириш ва янги тартибини жорий этиш зарурияти келиб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–11-сонли Фармонида суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш назарда тутилди.
Шу муносабат билан, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини янада кенгроқ, ишончли ҳимоя қилиниши таъминлаш мақсадида Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
Ушбу қонунлардан бири Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 889-сонли қонун 2023 йил 25 декабрда қабул қилинди.
Фуқароларга одил судловдан фойдаланишда кенгроқ имконият яратиш, ишларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида
2024 йил 1 январдан эътиборан суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби жорий этилди.
Энг муҳим жиҳатлардан яна бири, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш назарда тутилди.
Шу сабабли, бугунги кунда ўтказилган ўқув семинар машғулотида қабул қилинган Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилиб, суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби юзасидан семинар машғулоти иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Қонун билан қабул қилинган ўзгартиш ва қўшимчалар: фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга, судлар учун ягона суд амалиётини таъминлашга қаратишга, судларнинг масъулиятини ошириб, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига хизмат қилади.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Қашқадарё вилоят маъмурий суди