Суд экспертизанинг замоновий имкониятлари.

      Давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида ҳамда уларнинг таркибий бўлимларда экспертлик фаолиятини амалга оширишда, илмий-техник тарақиёт ютуқлари доимий равишда татбиқ этилади, экспертизаларнинг янги турлари жорий этилади, тадқиқотларнинг янги объектлари текширилади, объектлар тадқиқотларининг янги услуб ва услубиётлари замонавий техник воситалардан қўлланилган ҳолда ишлаб чиқилади. Ҳар бир муассаса ва ташкилотда суд экспертларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакаси ва ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш бўйича махсус хизматлар фаолият юритади, суд экспертизаларини ўтказишни услубий таъминлаш назорат қилиб, экспертиза лабораториялари ва услубиётлари сертификатсияланиб борилади.

        Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси соҳавий протсессуал қонунчиликка мос ҳолда суд экспертизалари тегишли ваколатларга эга бошқа корхона, ташкилот, муассаса, шунингдек бошқа жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 174-моддасига биноан “Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий, криминалистика экспертизаларини фақат давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг мутахассислари ўтказади. Алоҳида ҳол экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим”.  Суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайинланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби ушбу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир.

       Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятининг мустахкам ҳуқуқий асоси, суд экспертиза тўғрисидаги қонунчилик тизими яратилган. Ушбу тизимга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, мазкур Қонун, Ўзбекистон Республикасининг соҳавий кодекслари ва суд-экспертлик фаолиятига оид бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари киради.  Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунида бу масала аниқ белгилаб қўйилган, жумладан қонуннинг 2-моддасида: “Суд экспертизаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг суд экспертизаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади” деб белгиланган.

     Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатнинг, мамлакатда давлат тузилиши ва суд хокимияти тизимини аниқлаб берадиган, давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги одил судловни, жумладан суд экспертизалари соҳасидаги муносабатларнинг асосий принципларини шакллантирувчи асосий Бош Қонуни ҳисобланади.

        Бу қуйидагилар ҳисобланади: давлат томонидан олий қадрият сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларининг олий қадрият деб тан олиниши (13-модда), Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги (15-модда), барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги (18-модда), айбсизлик презумпсияси (26-модда), шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жой дахлсизлигининг таъминлашини (27-модда), ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш (44-модда) ва бошқалар.

     Бир қатор конституцион принципларга амал қилиш бўйича талаблар мазкур Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунинг 4-8–моддаларида қўшимча мустаҳкамлаб қўйилган.

     “Суд экспертиза тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги ижтимоий муносабатларни мувофиқлаштирувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Бу Қонун давлат суд экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ёки бошқа ташкилот, корхона ва муассасаларда суд экспертизаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, давлат суд-экспертиза муассасаси, бошқа ташкилот (нодавлат суд-экспертиза ташқилоти) раҳбарининг ҳамда суд экспертининг ҳуқуқ ва

 

мажбуриятлари, суд-экспертлик фаолиятини молиялаштириш, ташкилий, илмий-услубий ва ахборот билан таъминлаш фаолиятларини мувофиқлаштиради.

   Соҳавий протсессуал қонунчилик судда ишларни кўришнинг барча турлари – фуқаролик, иқтисодий, маъмурий, жиноий ишларни кўришда суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказишни мувофиқлаштиради. Бу каби ижтимоий муносабатлар қуйидагилар билан тартибга солинади:

– Ўзбекистон Республикаси Жиноят-протсессуал кодекси;

– Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-протсессуал кодекси;

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси;

– Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-протсессуал кодекси;

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги кодекси.

      Соҳавий протсессуал қонунчилик — ҳаракатчан ва ривожланадиган ҳуқуқий институтдир. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши билан, Ўзбекистон Республикаси соҳавий кодексларига суд экспертизаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250–сонли «Суд экспертизаси тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Соҳавий қонунчиликнинг экспертизаларни ташкил қилиш ва ўтказишни тартибга солувчи нормалари мазмунида, судда ишларни кўришнинг ҳар бир турини ўзига хослиги ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда, юқорида таъкидланган ҳар бир кодексда аниқ белгилаб қўйилган жуда кўплаб умумий қоидалар мавжуд. Юқоридаги фикрларга биргина Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексини мисол қилиб, бу масалани ёритиш мумкин, бу кодекс суд экспертизаларини тайинлаш тартиби ва асосларини батафсил тартибга солади (22-боб). Судда ишларни кўришнинг турларини мувофиқлаштирувчи кодекслар иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда, шунингдек керакли маълумотларни олиш экспертиза тайинловчи шахслар ва органларнинг барчага маълум бўлган ва ҳуқуқий ваколатлари доирасидан ташқарида бўлганда экспертиза тайинланиши зарурлигига асосланади. Шу билан бир вақтда, экспертиза таийнлаш тартиби ҳар протсесс турида ўзига хос хусусиятларга эга.

      Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асоси тизимида, мамлакатимизда ушбу фаолиятни ташкилий бошқаришни амалга оширувчи давлат бошқарув органларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатларда мамлакатимизда суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар йўналишлари белгилаб берилган. Бу биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарорлари, шунингдек идоровий ҳуқуқий ҳужжатлардир.

      Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар барча вазирликлар ва идораларда суд-экспертизаларга оид қоида ва талабларни ягона тизимга солади.Суд экспертлик-фаолиятини ҳуқуқий асоси ҳисобланган идоравий ҳужжатлар сирасига эса, таркибида тегишли давлат суд-экспертиза муассасалари ва экспертлик бўлинмалари мавжуд бўлган ижро хокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат Божхона қўмитаси томонидан қабул қилинадиган ва ушбу муассасаларда суд экспертизаларни ташкил қили ва ўтказишни тартибга солувчи йўриқномалар, буйруқлар, кўрсатмалар, низомлар, шуниндек идоралараро ҳуқуқий ҳужжатлар киради.

     Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддаси иккинчи қисмига биноан, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг суд экспертизаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса,

халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормалари миллий қонунчиликда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди судья ёрдамчиси                                                     Б.Назаров

Ўзбекистонда коррупциясига қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари

Бугунги кунда коррупция муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин коррупцияга сўнги йилларда ҳалқаро миқёси тансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзуларидан биридир.

Таъкидлаш тозимки келтирадиган зарар барча давлатлар учун кенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий иқтисодий ижтимоий маданий жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг ҳамда мамлакатнинг ҳалқаро майдонидаги имидижи инвеститциявий жозибадорлиги салбий таъсир кўрсатади.

Коррупция амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш ифодасидир. Унда ўз умрини яшаб бўлган, янги иқтисодий муносабатларни ўзига қарши таҳдид деб билган ҳолда уларнинг ривожланишини секинлаштириб қўйишга ҳаракат қиладиган маъмурий буйруқбозлик тизими билан “хуфёна” иқтисодиётнинг манфаатлари объектив равишда бирлашиб кетади. Коррупция домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва уруғ-аймоқларнинг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади”.

Порахўрлик ва коррупция ўзбек жамиятининг ривожланишига, хусусан, демократик янгиланиш ҳамда модернизациялаш жараёнига ҳар жиҳатдан халақит бермоқда. Гарчи, бу масала узоқ йиллардан бери таъкидланиб, “қўлга тушган” амалдорлар телевидение ва матбуотда намойиш этилганига қарамасдан, таъмагирлик, бюрократия жамиятимиз ҳаётидан йўқолиб кетмаяпти.

Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди; иккинчидан, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишини кўпайтиради; учинчидан, сиёсий институтлар, жамоат ташкилотлари шаклан демократик мезон, ғарб андозасига ўхшаса-да, мазмун-моҳиятига кўра, замон талабидан орқада қолмоқда, бу камчилик эса олдинга силжишимизга халақит беради.

Жамиятда устувор соҳа – таълим тизимида таҳсил оладиган ўсмирлар, ёшлар онгида толерантликни уйғотиш муаммоси олдимизда кўндаланг турибди. “Жамиятда порахўрлик иллатини енгиб бўлмайди”, деган фикр ёшлар онгида шаклланиб қолгани энг катта камчилигимиз.

Бу борада ўнгланиш, силжиш қилмасак, миллатимиз обрўсига коррупция иллати соя солиб тураверади. Токи, биз оилада, боғчада, мактабда ўғил-қизларимиз онгига, руҳиятига таъмагирлик, порахўрлик ёмон иллатгина эмас, балки у жамиятимиз таназзули, иқтисодиётимиз орқага кетиши сабаби эканлиги ҳақида кўпроқ тарбиявий ва тарғибот ишларини олиб бормасак мақсад-муддаога эриша олишимиз қийин.

Коррупция билан боғлиқ жиноятлар орасида порахўрлик энг ижтимоий хавфли ҳисобланади. Сабаби, порахўрлик жиноятлари давлат аппарати негизини ичидан емирилиши хавфини вужудга келтиради.

Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан Бюджет ва Божхона кодекслари (янги таҳрирда), “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунни имзолади ва қонун 2017 йил 4 январдан кучга кирди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши тушунилади.

Коррупциянинг кўринишлари – порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик, таъмагирлик, давлат мулкини талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суъистемол қилиш ва бошқалар.

Коррупция, порахўрлик ҳар қандай замонда, ҳар қандай даврда, ҳар қандай тузумда бўлган, лекин ҳамма замонларда ҳам унга иллат сифатида қаралган.

Энди коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик асосида давлат ташкилотларида иш ташкил қилиб, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг давлат томонидан қонун билан кафолатланган ҳолда берилган ҳуқуқларини бузиш, ўз вазифаси бўйича белгиланган мажбуриятларини бажаришни пайсалга солиб, таъмагирлик қилиш каби ҳолатларда бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги аниқ-равшан белгиланди.

Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек коррупцияни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга қаратилган.

Қонун коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, шунингдек халқаро ҳамкорлик мустаҳкамлаб қўйилган. 

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашувчи субъектларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясини тузилган ва унинг таркибига тадбиркорлар жамоат бирлашмаларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилган.

Шундай қилиб, қонуннинг амалга киритилиши фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади ва натижада ишчанлик фаоллиги ўсишига ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига олиб келади.

Мухтасар айтганда, коррупция – тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди судья ёрдамчиси                                                                    Д.Тураев.

АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ УНДИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ДАЪВОЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ.

Бугунги кунда иқтисодий судлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий идоралари томонидан киритилган экология соҳасида компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ даъволарни ҳам кўриб чиқиб, ҳал этмоқда.

 Бу ҳақида фикр юритганда, шуни айтиш керакки, ушбу тоифадаги ишларни кўриш жараёнида аксарият компенсация тўловчи субъектлар ушбу тўловларни амалга ошириш юзасидан ҳақли эътирозларини билдирмоқда.

         Аввало, бу ҳолат компенсация тўловчи субъектларнинг амалдаги қонун ҳужжатлари моҳиятини яхши билмаслигини кўрсатади. Қолаверса, бу борада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий идоралари томонидан тарғибот тадбирлари етарли даражада амалга оширилмаётганидан далолат беради.

         Айтиш керакки, бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори алоҳида аҳамиятга эга. Чунки эндиликда ушбу соҳадаги муносабатлар юқорида қайд этилган қарор асосида тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинмоқда.

 Низомга мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар айнан компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланиши назарда тутилган.

         Шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифалари мавжуд бўлиб, айни тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланади.

         Ўрни келганда шуни қайд этиш жоизки, ҳар бир тоифа учун компенсация тўлови суммасини ҳисоблашнинг белгиланган формулалари бор. Ҳар бир тоифага мансуб компенсация тўловчи субъект компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида амалга ошириши шарт.

         Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати ўтиб кетганда, I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 20, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектларга нисбатан 10 шартли коэффициентлар қўлланилади.

 Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан электрон ёки ёзма шаклда тузилади. Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши лозим.

         Мабодо ҳисобот қоғоз шаклида бўлса, у икки нусхада тузилади. Мазкур ҳужжат ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман ёки шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига белгиланган муддатларда тақдим этилиши лозим.

         Шу билан бирга I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилгани, чиқиндилар жойлаштирилгани учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга ошириши зарур. Ўз навбатида, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар атроф табиий муҳитни ифлослантиргани ва чиқиндиларни жойлаштиргани учун компенсация тўловларини йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширади.

         Бундан ташқари маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня ундирилиши назарда тутилган. Бироқ бу пеня миқдори қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

         Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, экология соҳасига масъул идоралар жойларда компенсация тўловчи субъект вакиллари билан тарғибот тадбирларини янада кучайтириши зарур. Бунда, бир томондан, экология соҳасидаги амалдаги қонунчилик бўйича тушунтиришлар берилса, иккинчи томондан, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлик таъминланади. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, бу каби низолар камайиши ва келгусида судда кўрилишининг олдини олишга хизмат қилади.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

судининг судья ёрдамчиси                                                 Г.Темирова

 

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир алоҳида шахснинг қадр-қиммати ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир. Улар ҳуқуқий давлат конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этиб, шахснинг ҳуқуқий мақоми асосини ва асосий ҳуқуқларини мужассамлаштиради.

        Халқимиз азалдан эрксевар бўлган, бева-бечоралар, етим-есирлар, ночор ва ногиронларга мадад қўлини чўзишни инсоний бурч ҳисоблаган. Зардуштийлик муқаддас китоби – «Авесто»даёқ инсон ҳуқуқларининг устуворлиги, инсонларнинг жамоа бўлиб яшаш тарзи, улар, шунингдек давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар, жамоа ҳаёти билан боғлиқ масалаларни биргаликда ҳал этиш тартиби қайд этилган. «Авесто»даги Сўғд ҳужжатлари ўша давр учун мукаммал бўлган ҳуқуқ тизими ва оила-никоҳ нормалари амал қилганлигини қўрсатади. Унда ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари таркиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартнома шартлари, шартноманинг бажармаганлик оқибатлари, шарнома тузиш вақти ва жойи батафсил акс этган.

        Ўша даврларда меҳнат фаолияти, жамоаларни бошқариш сайланадиган оқсоқоллар қўлида бўлиб, жамоа ҳаёти билан боғлиқ барча ишлар Оқсоқоллар кенгаши орқали ҳал этилган. Оқсоқоллар кенгашининг бошлиғи зиммасига қишлоқда истиқомат қиладиган жамоанинг манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган.

         Қадимги Шарқнинг таниқли мутафаккири Абу Жаъфар Наршахий IX асрда битилган «Бухоро тарихи» асарида шаҳарда 19 та йирик маҳалла бўлганлиги, улар ўзини ўзи идора қилиш ваколатларига эгалигини таъкидлаган.Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий олий инсоний фазилат сифатида кўнгли ўксик инсонларга мадад қўлини чўзганларни юксак қадрлайди:Яъни, ким кўнгли ўксик бир инсонни хурсанд қилса, йиқилган Каъбани қайтадан қурган, таъмирлаган каби савобга ноил бўлади.»Темур тузуклари»да эса «Салтанатнинг ишларини қонун-қоида ва интизомга солиб, салтанатим мартабасига зебу зийнат бердим» деб таъкилаган Соҳибқирон бобомиз. Амир Темур салтанатида сипоҳий қўл остидаги кишига зулм ўтказса, у хизмат доирасидан ташқари чиққан саналиб, сипоҳийнинг ўзи жабрланувчиларга топширилган. Бу ҳолда жабрланувчи сипоҳийни хоҳлаганча жазолаши мумкин бўлган. Башарти катта ва маҳаллий бошлиқлар ўз ваколатлари доирасидан чиқиб, ўзларидан кичик даражадаги кишиларга зулм ўтказсалар, уларга мол-мулкига қараб жарима солиш назарда тутилган. Шу билан бирга бирор кишининг айби исботланганда, унга нисбатан фақат битта жазо қўлланилган.

        Умуман, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг шаклланиши ўз тарихига эга. Ҳозирги давр тушунчасидаги инсон ҳуқуқлари концепцияси Европада Уйғониш ва Реформация даврларида бошланган деб ҳисобланади. 1215 йили Англияда Буюк эркинликлар хартияси қабул қилинган. Ушбу ҳужжатда солиқ солиш, суд ишлари, диний ҳуқуқлар, мулк ҳуқуқи, васийлик ва бошқа масалаларни тартибга соладиган 63 модда бўлган. Декларацияга эркинлик, мулкчилик, хавфсизлик ва камситишга қаршилик кўрсатиш каби ҳуқуқлар киритилган. Инсон ҳуқуқлари сифатида шунингдек фикр ва мулоҳазаларни, шу жумладан, диний масалалар бўйича ҳам эркин ифодалаш ҳуқуқлари ҳам тан олинган. Барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи эълон қилинган.

        Германияда ўз ҳуқуқлари учун курашган деҳқонларнинг талаблари баён этилган «Ўн икки модда» Реформациянинг ўзига хос манифести бўлган. У 1525 йилда қабул қилинган ва биринчи маротаба маҳаллий босмахонада чоп этилган. Шундан кейин уч ой давомида Германиянинг турли шаҳарларида унинг 23 та нашри босиб чиқарилган.Буюк Француз инқилобининг энг муҳим ҳужжати – Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси биринчи маротаба инсоннинг шахсий ҳуқуқларини белгилаб берган. Унинг асосига ҳар бир инсон ва фуқаро туғилганидан унга мансуб бўлган тенг ҳуқуқлилик ва эркинлик концепцияси қўйилган. Инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқлари сифатида шахс эркинлиги, сўз эркинлиги, эътиқод эркинлиги, зулмга қаршилик кўрсатиш ҳуқуқи эълон қилинган.

        Ушбу Декларация ҳозирги пайтда ҳам Франция конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этади. 1958 йил 4 октябрда у Франция Конституцияси томонидан тасдиқланган. 1971 йил 16 июлда эса Франциянинг Конституциявий кенгаши «Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси»ни ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий ҳужжат деб эътироф этди. 2003 йилда «Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси» ЮНЕСКОнинг 1992 йилда таъсис этилган Умумжаҳон ҳужжатлар меросини ҳимоя қилиш бўйича дастури – «Тинчлик хотираси»га киритилган.1789 йил 25 сентябрда Жеймс Медисон АҚШ Конгреcсининг биринчи чақириғи мажлисида мамлакат Конституциясига биринчи ўнта тузатиш киритиш таклифини киритган. Бу Ҳуқуқлар тўғрисидаги билль номини олган. Унинг 1-4-тузатишлари инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини мустаҳкамлаб қўйган, 5-10-тузатишлар эса уларни амалга ошириш механизмларини таъминлаган. Ҳуқуқлар тўғрисидаги билль 1791 йил 15 декабрда кучга кирган. Унда биринчи маротаба АҚШ фуқаросининг ҳуқуқий мақоми ҳамда илк маротаба конституциявий қонунчиликда фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларига амал этилиши устидан федерал даражада назорат қилиш вазифалари белгилаб қўйилган. Биллда шунингдек биринчи навбатда қонунчилик органлари учун тақиқлар ва чегараланишлар кўрсатилган.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди судья ёрдамчиси                                                   Й.Шомуродов

“Коррупцияга қарши курашиш”нинг салбий оқибатлари ва уларни келтибиб чиқариш сабаблари хамда оқибатлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамоат бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижросини таъминлаш ҳамда коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳоли ва давлат хизматчилари онгига синдириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 06.07.2021 йилда ПҚ-5177-сонли Қарори қабул қилинганлиги ушбу Қарорда назарда тутилганку “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармонига мувофиқ ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини самарали ташкил этиш мақсадида:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши                  50 фоиздан юқори ташкилотларда (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш ҳамда танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни назарда тутувчи тартиб жорий этилиши, давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини муайян муддатда ротация қилиш ҳамда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича бошқа механизмларни жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши, Адлия вазирлиги Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 октябрга қадар коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолиятида иштирок этганлигининг ҳуқуқий оқибатларини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилсиши, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланиши,  коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилииши, уларни лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилиши, Агентлик Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаши, 2021 йил 1 августдан бошлаб давлат харидлари соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлат харидлари соҳасида ўтказилаётган тендер (танлаш) натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш амалиёти жорий этилсиши, Молия вазирлиги Агентлик ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда акс эттирилиши лозим бўлган коррупцияга қарши шартларни ишлаб чиқсин ва тендер (танлаш) шаклида ўтказиладиган давлат харидларида ҳамкорлар (контрагентлар)ни текшириш тартиблари белгилаб ўтилган

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 06.07.2021 йилда ПҚ-5177-сонли Қарори барча фуқаролар ва жисмоний шахс хамда юридик шахслар фаолиятини амалга оширишда фақат Қарор талабларига таянган холда, ўзининг бутун фаолияти ва ҳулқи билан фуқароларда Конституциямиз ва қонунларимиз хамда Қарорларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга кўмаклашиши ҳамда қонунларга итоат этиш намунасини кўрсатиши зарур.  

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди судьяси                                                                    З.Умирзаков

 

 

«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг қонуни

2024 йил 16 январь куни «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-897-сонли қонуни қабул қилинди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ва рақобат муҳитини янада ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

биринчи қисми:

1-бандидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

«11) жисмоний шахслар — ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда»;

иккинчи қисми «1» рақамидан кейин «11» рақами билан тўлдирилсин;

2) илова 3-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

б) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича

фуқаролардан— БҲМнинг 70 фоизи

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан— БҲМнинг 10 баравари

Бундан ташқари, 2024 йил 1 февраль куни «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-901-сонли қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

1) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 52-банд билан тўлдирилсин:

«52) педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан»;  

2) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 19-банд билан тўлдирилсин:

«19) педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда».

 

Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси:                                                        Б.Нармуратов

Тергов судьясининг ваколатлари

        Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2024 йил 10 июнда «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонни   имзолади.

«2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»да «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмини жорий этиш масалалари ўрин олган.

         Янги Конституцияда ҳам жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс эттирилган. Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайган. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши кафолатланган. Энг муҳими, ушбу норма инсоннинг фундаментал ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишига ва шахс эркинлиги ҳамда дахлсизлиги ҳуқуқининг конституциявий кафолати сифатида хизмат қилади. 

        Амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, натижада оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратиб, фуқароларнинг судга бўлган ишончи ошишига олиб келмоқда. 

       Қабул қилинган Президент фармони билан бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимидаги замонавий талаблар ва халқаро стандартлар асосида ишни судга қадар юритиш босқичида Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.

– 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади. Улар судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.

        Фармонга мувофиқ, тергов судьясига жиноят материалларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади. Жумладан, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, тинтув ўтказиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш каби илтимосномаларга тергов судьяси санкциялар бериши мумкин. 

       Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилади.

      Шунингдек, тергов судьяси айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш, прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги каби илтимосномалар бўйича мажбурлов чораларини қўллаши мумкин.

– Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бу лавозим кейинчалик Литва, Молдова, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғиз Республикаларида жорий этилган.

      Мазкур фармон судьялар корпусини шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга, суд тизими тузилмасини ислоҳ қилишга, суриштирув ва тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишга ва аҳолининг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

Қашқадарё вилоят маъмурий

судининг судьяси                                                                                Л.Зайниддинова

Коррупцияга қарши курашиш – жамият тараққиётининг асоси.

Биламизки, коррупсияда ҳар доим камида икки томон иштирок этади, Бунда, бир томондан, ноқонуний йўл билан ўзи ёки учинчи шахс учун бойлик орттираётган мансабдор шахс ҳамда бошқа томондан мансабдор шахсдан актив ёхуд пассив усулда унинг манфаатини кўзловчи қарорнинг қабул қилинишини кутаётган шахс.

Коррупсияни, соддароқ қилиб, ўз нафси, манфаати йўлида қонунни ҳам четлаб ўтиш орқали ғаразли мақсади ҳамда бирор нарсага эришиш, дейиш мумкин. Бугунги кунда юртимизда ушбу иллатга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Унинг ҳуқуқий асослари, ташкилий тузилмаси ва амалга ошириш стратегияси ҳам аниқ. Бу борада Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупсияга қарши конвенсиясига қўшилиши ислоҳотларнинг дастлабки муҳим қадами бўлди. Уни амалга оширишнинг миллий механизми сифатида “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, Президентимизнинг “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Буларнинг самарали ижроси натижасида кўплаб жиноятлар фош этилмоқда, содир қилиниши хавфи бўлганларининг олди олинмоқда. Буни ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб боряпмиз. Бу яхши, албатта. Лекин шуларнинг ўзигина етарли эмас.

Коррупсияга қарши янада фаол курашишимиз керак. Мана шу бизнинг, барчамизнинг диққат-эътиборимизда бўлиши лозим. Бу борадаги тарғибот ишлари кутилганидек самара бермаяпти. Бунинг учун республикамизда коррупсияга қарши курашиш соҳасида бир қатор муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Биринчидан, коррупсияга қарши курашишнинг превентив чоралари самарадорлигига эришиш керак, яъни иллатнинг олдини олишнинг назарий пойдевори — “таълим, хабардорлик ва тарғибот” тамойилларига асосланиб, амалий томондан эса “самарадорлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик” тамойиллари асосида аниқ давлат сиёсатини ишлаб чиқиш лозим. Бу борада давлат сиёсати ривожланган мамлакатлар, хусусан, Сингапур тажрибасига ҳамоҳанг равишда яъни “барча учун бир хил мезон” модели асосида ишлаб чиқилиб, коррупсияга қарши курашишнинг аниқ ҳуқуқий механизми, самарали институтсионал тузилмаси, молиявий ва меҳнат ресурслари билан доимий таъминлаб турилиши, мунтазам мониторинг фаолияти ҳамда холис ва шаффоф баҳолаш тизими ишлаши лозим.

Иккинчидан, коррупсияга қарши курашиш стратегиясида интегратсиялашган ёндашувни қўллаш яхши самара беради. Бунда давлат органларининг фуқаролик жамиятининг барча институти билан ҳамжиҳат фаол ҳаракатини таъминлаш назарда тутилади. Шунингдек, коррупсияга қарши курашишда миллий тузилмаларнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Бу борада Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашиш соҳасида интегратсияга эришишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири — аниқ статистика ва мақбул далилларга асосланган маълумотга таянган ҳолда иш олиб бориш тизимининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

Учинчидан, жамиятнинг ҳар бир соҳасида, хусусан, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупсияга қарши курашишни янада кучайтириш, у билан боғлиқ айрим хатти-ҳаракатларни криминализатсиялаш ҳамда халқаро стандартларни тўлиқ ва тўғри қўллаш лозим. Бунда халқаро ҳужжатларда назарда тутилган “ноқонуний бойлик орттириш”, “учинчи шахсларнинг моддий манфаатларини кўзлаб тамагирлик қилиш” каби ҳаракатларни криминализатсиялаш масалаларини кўриб чиқиш вақти келди.

Коррупсияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг ижроси амалга оширилиши лозим бўлган асосий масалалардан биридир. Бунда, аввало, мониторинг жараёнида самарали ҳуқуқий механизмнинг етарли эмаслиги, давлат хизматчиларининг этика қоидаларига риоя қилиш даражасининг пастлиги, давлат органлари фаолияти очиқлиги тамойилининг амалда номигагина ишлаётганлиги каби масалалар ҳал этилиши лозим. Ва ниҳоят, коррупсияга қарши курашишнинг замонавий тенденсияларидан келиб чиқиб, амалда реал ишлайдиган стратегияни ишлаб чиқиш керак. Замонавий тенденсияга кўра, коррупсияга қарши курашишни уч босқичда амалга ошириш таклиф этилади. Чунончи, жамият аъзолари фаол иштирокини кучайтириш учун маълумотларни эркин олиш имкониятини яратиш, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда коррупсия ҳолатлари ҳақида ахборот бериш ва олдини олиш, коррупсияга оид муаммоларни ҳал қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик иштирокини таъминлашнинг аниқ тизимини амалиётда қўллашдир.

Қолаверса, юртимизда ҳар бир соҳада коррупсияга қарши курашишда соҳанинг хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш, коррупсия ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг янги инновацион усулларини ишлаб чиқиш ҳамда қўллаш, коррупсия ҳолатларини экспертизадан ўтказиш, мониторинг қилиш ва баҳолашнинг реал, ҳаётий, холис ҳамда шаффоф индикаторларини белгилаш ҳам муҳим. Буларнинг барчаси жамиятда коррупсия деган иллатнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди судьяси                                                                             Б.Умиров

 

Янги очилган ҳолатлар хориж тажрибасида.

Янги очилган ҳолатлар суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган ҳолатлардир. Янги очилган ҳолатлар қуйидагилардан иборат:

1) жабрланувчининг ёки гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув ёхуд экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, худди шунингдек ашёвий далиллар, тергов ва суд ҳаракатлари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг сохта эканлиги ёки била туриб нотўғри таржима қилинганлиги қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига сабаб бўлганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;

2) суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қонунга хилоф, асоссиз ёки адолатсиз ҳукм, қонунга хилоф ёки асоссиз ажрим чиқарилишига олиб келган жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;

3) муайян жиноят ишини кўриш чоғида судя томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланганлиги;

4) ўз ҳолича ёки илгари аниқланган ҳолатлар билан биргаликда маҳкумнинг айбсизлигидан ёхуд у ҳукм этилганига нисбатан оғирлиги даражаси бўйича бошқа жиноят содир этганлигидан ёхуд оқланган шахснинг ёки ўзига нисбатан иш тугатилган шахснинг айбдорлигидан далолат берадиган бошқа ҳолатлардир.

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

1) фуқароларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг хабарлари;

2) оммавий ахборот воситаларининг хабарлари;

3) суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда бошқа жиноят ишини кўриш жараёнида олинган маълумотлар. Агар судга келиб тушган илтимосномада, протестда Ўзбекистон Республикаси Жиноят протсессуал Кодекси 522-моддаси учинчи қисмининг 1-3-бандларида назарда тутилган ҳолатларни кўрсатувчи маълумотларга ҳавола мавжуд бўлса, судя суриштирув, тергов органларидан ва суддан тегишли протсессуал ҳужжатларни талаб қилиб олади ҳамда асослар мавжуд бўлган тақдирда янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани ўз ажрими билан кассатсия инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади.

Агар судга келиб тушган илтимосномада Ўзбекистон Республикаси Жиноят протсессуал Кодекси 522-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган ҳолатлар кўрсатилган бўлса, суд материалларни тергов ўтказиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Янги очилган ҳолатлар тергов қилинаётганда ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда сўроқ, кўздан кечириш, экспертиза, олиб қўйиш ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилиши мумкин.

Тергов натижалари бўйича прокурор уч ойлик муддатда судга янги очилган ҳолатлар туфайли суд ҳукми, ажримини қайта кўриш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тегишли материалларни илова қилган ҳолда хулоса юборади. Прокурорнинг хулосасини кўриб чиқиш натижалари бўйича судя ўз ажрими билан янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги ёки бундай асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги масалани кассатсия инстанцияси судида кўриб чиқиш учун киритади. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайта кўриб чиқиш ривожланган давлатларда қандай деган савол бўлиши табиий. Шунинг учун Германия, Франтсия, Англия ва АҚШ сингари давлатларда янги очилган ҳолатлар сабабли судга мурожаат қилиш ва ишни қайтадан бошлаш масаласини кўриб чиқамиз. Англия-Саксон ҳуқуқ тизимининг энг ёрқин вакиллари Англия ва АҚШдир. Англия жиноят протсессида жиноят ишлари бўйича турли судларнинг қарорларига шикоят қилиш ва кўриб чиқишнинг барча усуллари одатда апеллятсия деб аталади. Ҳукмларга шикоят қилиш эркинлиги чекланган. Апеллятсия бериш имконияти, бу суднинг апеллятсия фактини асосли деб топиш тўғрисидаги қарорига боғлиқ.

Суд бу талабни қондириши ёки рад этиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, апеллятсия судида янги далиллар фақат ҳукмни бекор қилиш учун зарур бўлган ҳолларда кўриб чиқилиши мумкин. Бундай ҳолда, ишни биринчи инстантсия судида янгидан кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Апеллятсия суди апеллятсияни кўриб чиқиш натижасида ҳам ҳукмни бекор қилишга, ҳам ишни биринчи инстантсия судининг янги инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай қарор янги далиллар пайдо бўлган тақдирда қабул қилинади; ишни дастлабки кўриб чиқиш пайтида йўл қўйилган жиддий хатоларни аниқлагандан сўнг. Ёмон томонга бурилишни тақиқлаш тамойили туфайли, янги тайинланган жазо, аввалги жазодан оғирроқ бўлмаслиги керак. Апеллятсия суди, шунингдек, венире де ново буйруғини чиқариш ҳуқуқига эга (лотинча – “яна қайтиш”). Бу буйруқнинг чиқарилиши натижасида ўтказилган суд жараёни ва унинг жараёнида қабул қилинган қарорлар бекор қилинади. Аммо айблов тарафи ишни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ишни судга қайта юборишга ҳақли. 1988 йилда Жиноий адлия тўғрисидаги қонун Бош прокурорга тож судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқини берди. Прокуратура 1996 йилги “Жиноят -протсессуал ва тергов тўғрисида”ги қонунни қабул қилиб, оқлов ҳукми устидан шикоят қилиш ҳуқуқини олди. Аммо фақат оқлов ҳакамлар ҳайъати ёки гувоҳларга ортиқча босим натижасида қилинган деб тахмин қилиш учун асос бўлса. Агар шикоят қаноатлантирилса, прокурор умумий қоидаларга мувофиқ жиноят ишини қайта очишга ҳақли. Бундай апеллятсиянинг ўзига хослиги прокурор шикояти Олий судга юборилганлиги билан таъкидланади. Англияда апеллятсия бериш муддати ҳам бошқача 21 кун. Шуни таъкидлаш керакки, бу муддат узайтирилиши мумкин. Янги суд жараёни натижасида суд қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ҳимоячилар ҳам, айбловчилар ҳам шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Америка Қўшма Штатлари кўп жиҳатдан Англия ҳуқуқ тизимига ўхшаш. Шикоят – ишини қайта кўриб чиқиш характерга эга.                 Суд амалиёти ҳукмнинг ҳақиқатда тўпланган далиллар билан зиддиятини ҳуқуқнинг бузилишига тенглаштиради. Умумий қоида сифатида, фақат биринчи инстантсия судида ўз айбини тан олмаган маҳкум ҳукм устидан шикоят қилиши мумкин. Апеллятсия инстантсияси биринчи инстантсия суди томонидан тайинланган жазони қонун билан белгиланган ва Федерал жазони ижро этиш йўриқномаси томонидан тавсия этилган санксиялар чегаралари бажарилмаган тақдирдагина тузатиши мумкин. Шу билан бирга, “ёмонни тақиқлаш” тамойили бу эрда ҳам амал қилади. Прокурор, агар унинг фикрича, қонунбузарликка йўл қўйилган бўлса, ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Прокурорнинг шикоят қилишига рухсат берилган аниқ қонунбузарликлар рўйхати мавжуд. Шу ўринда Романо-герман ҳуқуқ тизими мамлакатларида суд қарорларини қайта кўриб чиқиш институтининг янги очилган ҳолатларнинг хусусиятларини кўриб ўтамиз. Бу тизимнинг энг кўзга кўринган вакиллари – Франтсия ва Германия. Ўзбекистон Республикаси континентал ҳуқуқ тизимига киради, шу муносабат билан бу мамлакатлар тажрибаси бизни алоҳида қизиқтиради. Франция қонунчилиги таҳлили шуни кўрсатадики, жиноят протсессида суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг икки тури мавжуд: оддий ва фавқулодда. Оддий тури апеллятсия тарзида кўриладиган:

1) ишни сиртдан кўриб чиқиш пайтида чиқарилган қарорлар устидан шикоятқилиш;

2) апеллятсия тартибида кўриб чиқиш.

Суд қарорларини қайта кўриб чиқишнинг фавқулодда шакллари сифатида қуйидагилар маʼлум:

1) кассатсия;

2) қайта кўриб чиқиш.Фавқулодда шикоят беришнинг навбатдаги шакли – бу ҳукмдаги фактик хатоларни тузатишга қаратилган қайта кўриб чиқиш. Бу шаклни янги очилган ҳолатлар туфайли ишни қайта тиклаш дейиш мумкин. Франтсия Жиноят-протсессуал кодексига кўра, қайта кўриб чиқишни бошлаш учун асос ҳукмнинг аниқ нотўғри эканлигидир. Текширув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкум ёки унинг оила аʼзолари томонидан кассатсия судига юборилади ва Адлия вазирининг илтимосига биноан қўллаб-қувватланади. Текшириш жараёни Конституциявий суднинг жиноят ишлари бўйича палатаси томонидан амалга оширилади. Қоида тариқасида, агар шикоят асосланса, жиноят палатаси ҳукмни бекор қилиши мумкин. Агар янги кўриб чиқиш зарурати туғилса, иш аввал кўриб чиқилган судга эмас, балки моҳиятини ҳисобга олган ҳолда судларга юборилади. Хусусият шундаки, суд ҳар қандай қарор қабул қилишга ҳақли, лекин шу билан бирга маҳкумнинг аҳволини ёмонлаштира олмайди

 

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди судья ёрдамчиси                                                            Р.Эргашев

Мамалакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, суд соҳасига алоқадор қонунчиликдаги янгиликлар.

Қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўтган уч йил мобайнида давлатимиз раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда учта муҳим фармонлари қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонли фармонларидир. Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳатларни амалга оширишдаги энг муҳим Фармонлардан бири ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПФ-4850-сонли Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, жиноят, жиноят процессуал, фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритиш ва янгилаш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигининг судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш)ни назарда тутувчи таклифи маъқулланди.

2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонлиФармон билан Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилди,  судьяларни тайинлаш ва сайлаш бўйича Президент ва Сенат ваколатларига ўзгартириш киритилди, 2017 йил 1 июндан суд тизимига ўзгартириш киритилиб, Олий хўжалик суди ва Олий суди бирлаштирилиб, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқишга ваколатли бўлган туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий ва маъмурий судлари ташкил этилди, жами суд тизимига қўшимча штатлар берилди, амалдаги суд мажлиси котиби лавозимини тугатилиб, белгиланган умумий штат бирлиги доирасида судларнинг тузилмаларига судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимлари киритилди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ташкил этилди.

Шулар қаторида мол-мулкни мусодара қилиш жазоси бекор қилинди. “Хабеас корпус” институти жорий этилиб, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди.

Ҳимоячининг ҳуқуқий мақоми такомиллаштирилиб, адвокатнинг ишда иштирок этиш тартиби енгиллаштирилди ва унинг ваколат доираси кенгайтирилиб, далиллар тўп­лаш ҳуқуқига эга бўлди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг амалдаги босқичда айни вақтга қадар, жумладан, судлар жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга субъектлар доирасидан чиқарилди. “Хабеас корпус” институти кенгайтирилиб, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш судлар ваколатига ўтказилди. Суд мажлиси жараёнида айблов хулосаси суд эмас, прокурор томонидан ўқиб эшиттирилиши белгиланди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этиладиган иқтисодий жиноятлар учун тайинланадиган жазолар либераллаштирилди. Қонунчиликдан “Масъул мансабдор шахс” атамаси чиқарилди. Яна бир эъ­тиборли натижа — “e-sud” миллий электрон судлов ахборот тизими муваффақиятли синовдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-6034-сонли фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилди.

Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш билан бир қаторда, судьялар иш хажмининг камайиши ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг адолатли бўлишини таъминлайди.

Судда тарафларнинг тортишувлик тамойилини амалда таъминлаш ва судларда ишларни кўриб чиқишда тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш учун жиноят ишлари бўйича судда ишларни тайинлашда дастлабки эшитув институти жорий қилиниши белгиланди.

Судларда ишларни қайта кўришда бир-бирини такрорловчи босқичларни бекор қилиш мақсадида ишларни назорат тартибида кўриш бекор қилиниб, бу билан ишларнинг узоқ вақт ва қайта-қайта кўрилишининг олдини олинди.

Судда прокурорнинг иштирок этиш тартиби белгиланиб, агар суд мажлисида иштирок этаётган прокурор айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят иши тугатилиши, тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлсагина суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиши, фуқаролик ва иқтисодий ишларда прокурорнинг ўз ташаббуси билан иштирок этиши чегараланди.

Ушбу Фармон орқали судья ва суд ходимларининг моддий таъминоти 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ давлат бюджети ҳисобига ўтиб, иш ҳақи оширилиши белгиланди.

Фармон билан тўртта иқтисодий суд тугатилиб, бешта фуқаролик ишлари бўйича ва тўртта жиноят ишлари бўйича судлар ташкил этилди. 

Ушбу Фармон билан бугунги кунда суд–ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самародорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, судьялар фаолиятида шаффовликни таъминлаш, ишларни судда кўришда сифатини ошириб, адолатли, холис ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш, пировардида судларни чинакам адолат қўрғонига айлантириш учун қўйилган тамал тошларидан бири ҳисобланади.

 

Қарши туманлараро маъмурий

суди раиси                                                                                                 Б.Уралов

Skip to content