Янгиланган Ўзбекистонга – янгиланган Конститутсия

Кейинги 6 йил ичида жамиятимиз ҳаётида кескин ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига очилди, жаҳон ҳамжамияти еса ўзи учун Ўзбекистонни кашф етмоқда. Мамлакат раҳбарияти белгилаган сурʼатлар ҳайратланарли. Жамиятимизнинг барча жабҳаларида иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ислоҳотлар бошланиб кетди.

        Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеа, бўлажак референдум арафасида Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясини янгилаш зарурлиги ҳақида фикр юритиш ўринлидир.

       Конститутсия ҳар қандай давлатнинг асосий қонунидир. У жамият учун ишлаши, унинг талаб ва еҳтиёжларини қондириши керак. Конститутсиянинг мазмуни — мамлакатнинг давлат, ижтимоий ва сиёсий ҳаётининг барча асосларини белгилашдан иборат. Бошқача айтганда, у ҳуқуқ тизимининг асоси ва пойдевори бўлиб, бошқа барча қонунлар унинг асосида қурилади. Лекин, шу билан бирга, Конститутсия қатʼий, ўзгармас ҳужжат емас. Агар Конститутсияни ўзгартириш зарурати пайдо бўлаётган бўлса, демак, бу жамиятнинг еволютсион ривожланишига асосланган ҳолда, Ўзбекистонда яқин келажакда бўлган мақсадларимизни белгилаб олиш, очиқ ва ишончли давлат қуриш учун ҳаётий заруратдан далолат беради.

       Бугун биз дунёда кескинлик кузатилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз, бунинг натижасида геосиёсий вазият янада мураккаблашди, бу таҳдидларнинг кучайишига олиб келди, буларнинг барчаси Ўзбекистон давлатчилигини янада мустаҳкамлашини тақозо етмоқда. Конститутсия давлатчиликнинг ўзаги ва мазмуни еканини инобатга олиб, уни мустаҳкамлашимиз керак. Дунёдаги мавжуд таҳдидлар ва вазиятни синчиклаб таҳлил қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган, давлат бирлигимизни мустаҳкамлаш, фуқароларда ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган ислоҳотларни нақадар муҳим еканини ички аудиториямизга йетказиш зарур. мамлакатнинг алоҳида таркибий қисмларини қайта кўриб чиқиш, айниқса конститутсиявий ислоҳотлар ҳақида гап кетганда.

       Янгиланаётган Конститутсиямизда ҳар бир модда барчага тушунарли, аниқ ва лўнда баён етилгани ва синчиклаб ишлаб чиқилганини кўришимиз мумкин. Бу ўзгариш ва қўшимчалар Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантириш, турли таҳдидларга қарши тура оладиган салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилгандир.

        Халқ ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ё‘лга қўйилгани натижасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ташаббуси билан амалга оширилаётган ўзгаришларга муносабат тубдан ўзгарди. Ошкоралик сиёсати давлат органларининг жамоатчилик фикрига зудлик билан муносабатда бўлиб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезкорлик билан ҳал етишига олиб келди.

        Замонавий Ўзбекистон тарихида илк маротаба халқнинг ўзи конститутсиявий ислоҳотларда фаол иштирок етаётган катта аҳамиятга ега. Бу еса очиқ ва демократик мамлакат тараққиёт ё‘лини белгилаб беради. Еслатиб ўтамиз, еʼлон қилинган конститутсиявий ислоҳот бошланганидан буён 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди, лекин енг муҳими, Конститутсиявий қонун лойиҳаси ана шу таклифлар асосида шакллантирилгани, буларнинг барчаси Янги Конститутсия том маʼнода Халқ Конститутсиясига айланиб бормоқда.

        Қонунчилигимизга кўра, конститутсияни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилгандан кейин ҳеч қандай қўшимча ҳужжат қабул қилиш, парламентда муҳокама қилиниши ва президент томонидан имзоланиши шарт емас, чунки умумхалқ овози якуний қарорни белгилаб беради.

         Мамлакатимизда янгиланаётган Конститутсия бевосита халқ томонидан қабул қилинадиган биринчи ҳуқуқий ҳужжат бўлади. Референдумдаги ҳар бир овоз катта аҳамиятга ега ва юридик кучга ега бўлади.

         Афсуски, коррупсия, монополия, масʼулиятсизлик, лаёқатсизлик, маҳалладошлик, бепарволик каби иллатлар халқимиз фаровонлигига, бутун давлатнинг барқарор ривожланишига жиддий таʼсир кўрсатаётганини бугун очиқ тан оламиз.

         Конститутсиямизни еса бугун ўзгартирмасак, уни замон талабларига жавоб берадиган меʼёрларга мослаштирмасак, жамиятимизни занглаган “занги”дан қутула олмаймиз, бундан ташқари, рақобатбардош, замонавий, енг илғор давлат бўлишимиз учун кўп йиллар керак бўлади.

         Белгиланган мақсад — рақобатбардош, замонавий, енг илғор давлатга айланиш, бу афсона емас, бу ҳақиқатга интилишимиз керак. Биз қураётган жамиятда инсон омили муҳим ўрин тутади, бу еса инсон манфаатларининг устуворлигига асосланади.

         Янгиланган Конститутсия “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланади, чунки унда барча тоифалар — ёшлар, аёллар, ногиронлар, ўқитувчилар ва ҳатто жиноятчилар (адашган фуқаролар)нинг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топгани билан амалий аҳамиятга ега.

        Биз ўзимизнинг, халқимиз Конститутсиясини қабул қилиш арафасида турибмиз, бу ҳақда мамлакатимиз фуқаролари “бу менинг Конститутсиям” деб айта оладилар, бу жамиятимизга жуда зарур.

        Конституциянинг янги таҳририга асосан: Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Ижтимоий муносабатлар чексиз шаклларга эга, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ кодификация қилиб чиқиш амалда имконсиз. Эндиликда, қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади. Бундан ташқари, турли ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-камчилик ўтган тақдирда, масалан пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан топилмай, ноаниқлик юзага келганида ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши керак.

 

 

 

 

Қарши туманлараро маъмурий                                                                

суди судяси                                                                                                      Б.Умиров

Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси

      Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА” Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 11-моддадан ибрат бўлиб, қонуннинг 1-моддаси билан 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди. Янги таҳрирдаги Конституция 65 фоизга янгиланган бўлиб, 1 майдан эътиборан кучга кирди.

       Бунга қадар 1992 йилдан буён констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, расмийларга кўра, конституция 65 фоизга янгиланган.

      Янги Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.

Бошқарувнинг республика шакли – давлат ҳокимиятининг олий органлари халқ томонидан муайян муддатга сайланишини англатади.

      Суверен давлат – ўз ҳудудида тўла-тўкис мустақил ҳукмронлик ва мутлақ юрисдикцияга эга бўлиш демакдир.

       Демократия эса халқ ҳокимиятини ифода этиб, давлат бошқарувида сайланиш ва ўз вакилларини сайлаш орқали барчанинг тенг ҳуқуқли иштироки таъминланишини кўзда тутади.

        Ҳуқуқий давлатда барча жараёнлар қонуний асослар устига қурилади, давлат хизматчиларидан ҳуқуқ доирасида фикрлаш, барча масалаларга ҳуқуқий кўз билан қараш талаб этилади. Қолаверса, ҳуқуқий давлатда барча фуқаролар қонун олдида тенг бўлади, давлат ҳокимиятининг олий органлари ҳам қонунларга бўйсунади ва қонунларнинг муқаррар ижросини таъминлайди.

     Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олмоқда. Бу – мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, жамиятда кучли табақаланиш авж олишига йўл қўймаслик, энг заиф қатламлар учун ҳам сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, самарали ижтимоий ҳимоя дастурлари ишлаши, имконияти чекланган ва қўлловга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими кабиларни англатади. Оддийроқ айтганда, энг камбағал оиланинг болаларида ҳам соғ-саломат ўсиб-улғайиб, яхши таълим олиб, фаровонликка эришиш имконияти бўлиши керак.

      Дунёвий давлатда давлат ва дин бир-биридан ажратилган бўлади. Давлат диний эътиқодидан қатъи назар барчага бир хил муносабатда бўлади, динга оид масалаларда нейтрал позицияни эгаллайди.

      Янги конституциянинг 154-моддаси билан, 1-моддадаги қоидаларни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас, деб белгиланди. Худди шунингдек, 154-модданинг ўзидаги айнан шу қоидадан иборат банд ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.

Бошқача айтганда, бу норма – Ўзбекистон ҳеч қачон демократиядан воз кечмаслиги, ҳуқуқий давлатчиликка содиқлиги, монархияга ёки исломий республикага айланмаслигини назарда тутади.

     Конституциянинг 15-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Бу хусусда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2023 йил 23 июнда “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 16-сонли қарор қабул қилинди.

       Конституциянинг янги таҳририга асосан: Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади. Ижтимоий муносабатлар чексиз шаклларга эга, уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тўлиқ кодификация қилиб чиқиш амалда имконсиз. Эндиликда, қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади. Бундан ташқари, турли ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-камчилик ўтган тақдирда, масалан пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан топилмай, ноаниқлик юзага келганида ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши керак.

       Конституцияга ўқитувчилар ҳақида модда қўшилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

      Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Шунингдек, конституцияга яна бир қатор нормалар ҳам қўшилган, жумладан: Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ҳар ким ўз шахсига доир нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади. Бир сўз билан айтганда, янги Кноституциянинг қабул қилиниши халқимизнинг фаровон турмуш кечириши учун ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилишга асос бўлади.

 

 

Қашқадарё вилоят маъмурий суди

судьяси У.М.Кадиров

Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг янги тартиби

    Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилмоқда.

         Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида ҳам ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланди. Янги таҳрирдаги Конституция – адолат мезони, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати бўлди.

        Кейинги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

       Судларда ишнинг ҳажми кескин ортганлиги ишларни қонунда белгиланган муддатда кўриб чиқиш имкониятининг йўқолишига олиб келиб, бу фуқароларнинг ўринли эътирозлари кўпайишига сабаб бўлди.

      Хусусан, суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигигини текширишнинг амалдаги тартиби асосида кассация инстанциясида ишларни кўриш Олий суд ваколатига ўтказилиши суд ишларини кўришнинг ўта марказлаштирилган тизимини вужудга келтириб, ўрта бўғин – вилоят ва унга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланилишини чеклаб қўйди.

       Оқибатда шикоятдаги важлар ҳар тарафлама тўлиқ текширилмай, иш бўйича якуний қарор қабул қилинмасдан, қуйи судларга янгидан кўриш учун юбориш ҳолатлари учраб келган.

      Бундан ташқари, апелляция тартибида кўрилмаган ишларнинг келгусида кассация инстанциясида кўриб бўлмаслиги ҳақидаги қонун талаблари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келган.

        Шу муносабат билан фуқароларнинг бундай эътирози ва сарсонгарчилигини олдини олиш, ягона суд амалиётини шакллантириш, ишларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида кўрилиши орқали ҳақиқий одил судловни амалга ошириш, пировардида инсон ҳуқуқларининг ҳақиқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида суд қарорларини қайта кўришнинг механизмини янада такомиллаштириш ва янги тартибини жорий этиш зарурияти келиб чиқди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–11-сонли Фармонида суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш назарда тутилди.

        Шу муносабат билан, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини янада кенгроқ, ишончли ҳимоя қилиниши таъминлаш мақсадида Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

     Ушбу қонунлардан бири Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 889-сонли қонун 2023 йил 25 декабрда қабул қилинди.

     Фуқароларга одил судловдан фойдаланишда кенгроқ имконият яратиш, ишларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида кўрилишини таъминлаш мақсадида
2024 йил 1 январдан эътиборан суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби жорий этилди.

       Энг муҳим жиҳатлардан яна бири, юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклаш назарда тутилди.

      Шу сабабли, бугунги кунда ўтказилган ўқув семинар машғулотида қабул қилинган Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилиб, суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартиби юзасидан семинар машғулоти иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

         Қонун билан қабул қилинган ўзгартиш ва қўшимчалар: фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини оширишга, судлар учун ягона суд амалиётини таъминлашга қаратишга, судларнинг масъулиятини ошириб, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига хизмат қилади.

Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2023 йил 12 ойи давомида бекор бўлган хоким қарорлари тўғрисида маълумот

       Қашқадарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2023 йилнинг 12 ойи мобайнида биринчи инстанция судларида жами 1307 та шикоят ариза келиб тушган бўлиб, шундан 1145 та маъмурий ишлар кўриб чиқилиб, 614 та аризалар қаноатлантирилган, 430 та аризани қаноатлантириш рад этилган, 69 та ариза бўйича иш юритиш тугатилган, 32 та аризалар кўрмасдан қолдирилган, 70 та иш қайтарилган, 87 та иш қабул қилиш рад этилган.

        Мазкур кўрилган ишлар бўйича, жорий йилнинг 12 ойи мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар бўйича қаноатлантирилган шикоят аризалар сони 252 тани ташкил этади.

          Жумладан:

         -Маҳаллий ҳокимликлар билан боғлиқ ишлар бўйича 59 та.

        -Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан боғлиқ ишлар бўйича 122 та.

       -солиқ органлари билан боғлиқ ишлар бўйича 36 та.

   -Мажбурий ижро бюроси билан боғлиқ ишлар бўйича 35 та ариза қаноатлантирилган.

          Шунингдек,

      -давлат органи ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари бўйича мансабдор шахсларга нисбатан 60 та хусусий ажрим;

           -мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун 6 та хабарнома чиқарилган.

           Қашқадарё вилоят

           маъмурий суди раиси                                                              Ғ.Давлатов

   
Skip to content