Янги Конституциявий ўзгаришларнинг мазмун ва моҳияти
2023 йил 1 майдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, айтиш мумкинки, 65 фоизга янгиланди. Конституцияга 10 та асосий ўзгартиш киритилди.
Бунга қадар 1992 йилдан буён конституцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса, ўзгаришлар кўлами катталиги сабабли, ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди.
Конституцияга киритилган энг муҳим ўнта ўзгаришлар қуйидагилардир:
- Ўзбекистон – ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Конституциянинг 1-моддасидаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” жумласи қуйидагича ўзгартирилди:
- Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Янги Конституциянинг 154-моддаси билан, 1-моддадаги қоидаларни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас, деб белгиланди. Худди шунингдек,
154-модданинг ўзидаги айнан шу қоидадан иборат банд ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Мазкур конституциявий норманинг аҳамияти шундаки, Ўзбекистон ҳеч қачон демократиядан воз кечмаслиги, ҳуқуқий давлатчиликка содиқлиги, монархияга ёки исломий республикага айланмаслигини назарда тутади.
- Конституция тўғридан тўғри амал қилади. 15-моддага қуйидагича қўшимча қўшилди:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан–тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши фуқароларга нафақат қонунлар, балки бевосита конституциядаги нормаларга ҳам асосланган ҳолда иш олиб боришга, хусусан судга мурожаат қилишга имкон беради.
- Имтиёзлар қонунда ёзиб қўйилиши шарт эмас. Янги Конституциянинг 19-моддаси (аввалги 18-модда) – фуқароларнинг жинси, миллати, мавқейи ва ҳоказолардан қатъи назар, қонун олдида тенглигини белгилаб беради. Бу модданинг иккинчи қисмига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
Ўзгартишдан аввал у “Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”, кўринишида эди.
Айтиш мумкинки, шу пайтгача турли жабҳалардаги имтиёз ва преференциялар нафақат қонунлар асосида, балки кўп ҳолатларда қонуности ҳужжатлари – қарор ва фармонлар асосида ҳам белгиланиб келинаётган эди. Энди бунга йўл қўйилмайди.
- Барча ноаниқликлар – инсон фойдасига. Конституциянинг янги таҳририга асосан:
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Эндиликда, агар қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган масалаларда зиддият юзага келса, масала давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади.
Шунингдек, ҳужжатларни юритишда давлат органлари томонидан хато-камчилик ўтган тақдирда, масалан пенсия тайинлашда тегишли ҳужжатлар базадан топилмай, ноаниқлик юзага келганида ҳам вазият фуқаро фойдасига ҳал этилиши керак.
- Инсон ҳуқуқлари ижтимоий ахлоқ ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида чекланиши мумкин. Ҳуқуқ ва эркинликларнинг чекланиши тартибга солинган илгариги иккита нормадан ташқари, энди учинчи норма ҳам қўшилди:
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.
Ҳуқуқлар чекланишига доир меъёрлар, янги Конституциянинг бошқа бир моддасига асосан, сўз эркинлиги ҳуқуқига ҳам тегишли. Яъни ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи фақат конституциявий тузумни, аҳоли соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик мақсадида чекланиши мумкин.
- Ўқитувчилар ҳақида алоҳида модда киритилди. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 52-моддаси икки банддан иборат:
- Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
- Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.
Айтиш лозимки, ўқитувчилар ҳуқуқ соҳасидан бошқа, олий қонунда алоҳида тилга олинган ягона касб эгаларига айланди.
- Ернинг хусусий мулк бўлиши. Ўзбекистонда 2022 йилдан эътиборан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бошланган эди, ўтган йили эълон қилинган янги Конституция лойиҳасининг бирламчи версиясида эса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хусусийлаштириш мумкин эмаслигига ишора қилинган эди. Қабул қилинган Конституциядан бундай чеклов олиб ташланди ва ерни хусусийлаштиришга оид норма қуйидагича ўзгартирилди:
Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.
- ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади. Янги Конституциядаги бу боб иккита моддадан иборат:
Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
Цензурага йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
ОАВ фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарлик конституция даражасида белгиланди.
- Давлат бошқарувида бир қанча ўзгартиришлар қилинди:
Биринчидан, Президентнинг ваколат муддати 7 йил бўлди.
Иккинчидан, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги конституциясига кўра, Бош вазир номзодини энди президент тақдим этади, сенаторлар сони эса 100 нафардан 65 нафарга туширилди. 14 та ҳудуддан 6 нафардан эмас, 4 нафардан сенатор сайланиши, президент томонидан тайинланадиган сенаторлар сони 16 нафардан 9 нафарга қисқариши белгилаб қўйилди.
Учинчидан, Бош вазирни тайинлаш ва унга ишончсизлик вотуми билдиришда Сенатнинг иштироки бекор қилинди. Эндиликда бунинг учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисми овоз бериши етарли ҳисобланади. Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоларини истеъфога чиқариш тўғрисида президентга таклиф киритиш ваколатига эга бўлди.
Тўртинчидан, коррупцияга ва монополияга қарши курашиш органлари раҳбарларини президент тақдимига биноан сайлаш Сенатнинг ваколатига киритилди. Сенат, шунингдек, президент тақдимига биноан энг юқори рангдаги суд мансабдорларини сайлайди, бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раислигига номзодларни кўриб чиқиб маъқуллайди, ДХХ раислигига номзод бўйича президент билан маслаҳатлашув ўтказади, Марказий банк раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, хориждаги асосий дипломатларни тайинлайди ва лавозимидан озод этади, маҳаллий кенгашларнинг қонунга зид қарорларини бекор қилиш ваколатига эга бўлди.
Бешинчидан, Қонунчилик палатаси қонунлар бўйича қўшимча ваколат олди, эндиликда Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида 60 кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси қонунни президентга юборади. Қонунларнинг президент томонидан имзоланиши ва эълон қилиниши учун белгиланган муддат 30 кундан 60 кунга узайтирилди. Президент томонидан қайтарилган қонун парламент палаталари томонидан яна қабул қилинган тақдирда, президентнинг бу қонунни имзолаш ва эълон қилиш муддати ўзгаришсиз (14 кун) қолдирилди.
Олтинчидан, Президент муддатидан илгари президент сайловини тайинлашга ҳақли экани белгиланди. Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенатга, палата аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овози билан ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилди. Жиддий воқеалар рўй берганида, икки палата қўшма қарор қабул қилган ҳолда парламент текшируви ўтказиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
Еттинчидан, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини беш йиллик муддатга сайлайди.
Бир шахснинг сурункасига икки мартадан ортиқ битта лавозимни эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоида, президентдан ташқари, Сенат раиси, Қонунчилик палатаси спикери, Олий суд раиси ва ўринбосари, Судьялар олий кенгашининг раиси ва ўринбосари, Марказий сайлов комиссияси раиси, бош прокурор, ҳокимлар ва кенгашлар раисларига нисбатан ҳам татбиқ этиладиган бўлди.
- Маҳаллий давлат ҳокимиятидаги ўзгаришлар. Ҳокимлар кенгаш раислигидан кетади.
Шунингдек, Конституцияга қуйидаги бошқа кўплаб нормалар ҳам қўшилди:
- Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади.
- Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
- Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
- Ҳар ким ўз шахсига доир нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
- Давлат интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Кўриниб турибдики, Конституциянинг Биринчи бўлими 1-боби Давлат суверенитети, 2-боби Халқ ҳокимиятчилиги, 3-боби Конституция ва қонуннинг устунлиги ва 4-боби Ташқи сиёсат принципига бағишланган.
Хусусан, “Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланган иккинчи бўлими кенг бойитилди. Бу билан мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев олиб бораётган давлат бошқарувидаги “Инсонни рози қилиш” сиёсати Конституция даражасига олиб чиқилди.
Янгиланган Конституцияда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясидаги жами 30-модданинг бутун мазмун-моҳияти ўз аксини топди.
Дарҳақиқат, Конституциянинг асосий принциплари ўзининг мазмун-моҳиятига кўра давлат тузилиши ва унинг мавжудлигини муҳим шартидир.
Давлат тузилишида ушбу принципларнинг барчаси бўлиши шарт. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг ҳаётга татбиқ этиш, яъни, “Инсон қадри учун” деган давлат сиёсатини устувор тамойилга айлантиришдир.
Қашқадарё вилоят
маъмурий суди судьяси Л.Зайниддинова
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва ахамияти тўғрисида.
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирокига, шунингдек ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилишини тақозо этмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Шунингдек, «Прокурор ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкин.
Бундан ташқари, мазкур қонун билан прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида судларда прокурорларнинг апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриладиган ишларда иштирок этишининг тартиб таомиллари аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 46-моддасида маъмурий суд ишларини юритишда прокурорнинг иштироки масаласи аниқ кўрсатиб ўтилди.
Бунда прокурор барча ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли эканлиги;
Прокурор фуқаролар ва юридик шахсларнинг, шунингдек жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги;
Ушбу ариза туманлараро маъмурий судларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тақдим этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг барча маъмурий судларига ариза тақдим этишга ҳақли эканлиги белгилаб ўтилди.
Шунингдек, Қонунда назарда тутилган ёки суд мазкур ишда прокурор иштирок этиши зарур деб топган ҳолларда, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда, шунингдек прокурорнинг аризаси асосида қўзғатилган ишларда прокурор иштирок этиши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилди.
Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қашқадарё вилоят маъмурий
суди раиси Ғ.Давлатов
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли қонунининг мазмун-моҳияти.
Сўнги йилларда Янги Ўзбекистонда инсон қадри устуворлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд орқали шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кучайтириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилди.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича қатор чоралар кўрилди. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига кўра, ФПК, МСИЮтК ҳамда ИПКларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда ҳамда мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Мазкур Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш, шунингдек уларнинг қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Қарши туманлараро маъмурий
судининг судьяси А.Дониёров
Судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлаш борасидаги янгиликлар
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-968-сонли қонуни 2024 йилнинг 2 июлда қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиб, 28 августда сенат томонидан маъқулланди ҳамда 30 сентябрда президент томонидан имзоланди.
Ушбу қонунга асосан қатор қонун нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди булар: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосан судларда ишларни кўришда прокурорнинг иштирокини мустаҳкамлаш, прокурорнинг суд ишларини ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш, судларда кўриб чиқилган ишларни ўрганиш ва қарорларга нисбатан протестлар киритиш бўйича ваколатларини кенгайтиришга қаратилган.
– ўзгартириш ва қўшимчалар билан суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирок этиши мажбурий бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди,
– ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан прокурорнинг протест киритиш ҳуқуқига тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилди ва кенгайтирилди;
– прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар зарурати туғилганлиги, судда кўрилган ишларда прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланди, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан пртест киритиш тартиби ўзгартирилди, ва прокурор ваколатлари оширилди.
Янги қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига 9 та, Иқтисодий процессуал кодексига 13 та, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга 4 та ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Қашқадарё вилоят
маъмурий суди судьяси Хушваков Азамат Ибрагимович
Она тилим-ғурурим, фахрим!
2024 йилнинг 18 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қашқадарё вилоят ва Қарши туманлараро маъмурий судида “Она тилим-ғурурим, фахрим!”, деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда 1989 йилда давлат тилининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги, унга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, 21 октябрь ўзбек тили байрами сифатида нишонланиши, ўзбек тилининг халқаро миқиёсдаги обрў эътиборини юксалтириш ва тариққий этган тиллар сафига киритишда ҳар бир ватандошимиз ўз ҳиссасини қўшиши ҳамда тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашиши лозимлиги айтиб ўтилди.
Барча давлат органлари ва ташкилотлардаги каби суд органларида ҳам давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши тўлиқ таъминланган ва бунга амал қилинишига муҳим масала сифатида қаралади.
Суд ҳужжатларини давлат тили қоидалараги амал қилган ҳолда тайёрлаш судьялар ва суд ходимларининг олдига турган долзарб масала ҳисобланади.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари суд ҳимоясида
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан Қарши шаҳар, 9-сонли участка сайлов комиссиясида Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.
Мазкур семенар машғулотида Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, муддатлари, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.
Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.
Қарши туманлараро маъмурий суди
судьяси Учқун Самандаров
фото лавҳалар.
Ёшлар ва суд учрашуви
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди ва Қарши шаҳар, 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида, мактаб биносида фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.
Мазкур семенар машғулотида дастлаб, Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги,. ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлиши, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши хусусида ўз фиқрларини ўқувчиларга оддий тилда тушунтириб ўтишди.
Маърузада, сайлов жараёни, сайлов принциплари, сайловни ўтказиш тартиби билан бир қаторда, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.
Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.
Қарши туманлараро маъмурий суди.
фото лавҳалар.
Суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан суд қарорларининг ижроси юзасидан суд ходимлари ва Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлимининг давлат ижрочилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда суд қарорлари ижросининг бугунги кундаги аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар юритилди.
Суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан суд қарорларининг ижроси юзасидан суд ходимлари ва Мажбурий ижро бюроси Қарши шахар бўлимининг давлат ижрочилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Унда суд қарорлари ижросининг бугунги кундаги аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар юритилди.
Семинарда қолдиқда турган суд қарорлари таҳлил қилиниб, ҳар бир суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Қашқадарё вилоят маъмурий суди