Судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлаш борасидаги янгиликлар

     “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-968-сонли қонуни 2024 йилнинг 2 июлда қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиб, 28 августда сенат томонидан маъқулланди ҳамда 30 сентябрда президент томонидан имзоланди.

     Ушбу қонунга асосан қатор қонун нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди булар: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосан судларда ишларни кўришда прокурорнинг иштирокини мустаҳкамлаш, прокурорнинг суд ишларини ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш, судларда кўриб чиқилган ишларни ўрганиш ва қарорларга нисбатан протестлар киритиш бўйича ваколатларини кенгайтиришга қаратилган.

– ўзгартириш ва қўшимчалар билан суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирок этиши мажбурий бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди,

– ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан прокурорнинг протест киритиш ҳуқуқига тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилди ва кенгайтирилди;

– прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар зарурати туғилганлиги, судда кўрилган ишларда прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланди, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан пртест киритиш тартиби ўзгартирилди, ва прокурор ваколатлари оширилди.

     Янги қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига 9 та, Иқтисодий процессуал кодексига 13 та, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга 4 та ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.



Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси                        Хушваков Азамат Ибрагимович

                              Она тилим-ғурурим, фахрим!

 

2024 йилнинг 18 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қашқадарё вилоят ва Қарши туманлараро маъмурий судида  “Она тилим-ғурурим, фахрим!”, деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда 1989 йилда давлат тилининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги, унга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, 21 октябрь ўзбек тили байрами сифатида нишонланиши, ўзбек тилининг халқаро миқиёсдаги обрў эътиборини юксалтириш ва тариққий этган тиллар сафига киритишда ҳар бир ватандошимиз ўз ҳиссасини қўшиши ҳамда тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Барча давлат органлари ва ташкилотлардаги каби суд органларида ҳам давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши тўлиқ таъминланган ва бунга амал қилинишига муҳим масала сифатида қаралади.                   

Суд ҳужжатларини давлат тили қоидалараги амал қилган ҳолда тайёрлаш судьялар ва суд ходимларининг олдига турган долзарб масала ҳисобланади.

  

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари суд ҳимоясида

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан Қарши шаҳар, 9-сонли участка сайлов комиссиясида Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур семенар машғулотида Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, муддатлари, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.

Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.

Қарши туманлараро маъмурий суди

 судьяси Учқун Самандаров

фото лавҳалар.

Ёшлар ва суд учрашуви

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди ва Қарши шаҳар, 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида, мактаб биносида фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур семенар машғулотида дастлаб, Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги,. ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлиши, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши хусусида ўз фиқрларини ўқувчиларга оддий тилда тушунтириб ўтишди.

Маърузада, сайлов жараёни, сайлов принциплари, сайловни ўтказиш тартиби билан бир қаторда, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.

Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.

 

Қарши туманлараро  маъмурий суди.

фото лавҳалар.

 

Суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

     Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан суд қарорларининг ижроси юзасидан суд ходимлари  ва Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлимининг давлат ижрочилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

     Унда суд қарорлари ижросининг бугунги кундаги аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар юритилди.

Суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

     Қарши туманлараро  маъмурий суди томонидан суд қарорларининг ижроси юзасидан суд ходимлари  ва Мажбурий ижро бюроси Қарши шахар бўлимининг давлат ижрочилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

 

     Унда суд қарорлари ижросининг бугунги кундаги аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар юритилди.

 

      Семинарда қолдиқда турган суд қарорлари таҳлил қилиниб, ҳар бир суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.

“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида

Янги Ўзбекистон тараққиётининг замонавий босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини суд органлари орқали ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Айниқса, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида жамият ва давлат ҳаётида маъмурий судларнинг ўрни ва роли муттасил ортиб бормоқда. Маъмурий судларга нисбатан ишонч ортиб бораётганлигини жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинаётган мурожаатлар сони кўпаяётгани ҳам кўрсатиб туради.

Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусий сектор, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошиб боришига олиб келмоқда. Бу биз маъмурий судларда солиқ органларининг қарорлари ёки солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан берилаётган ариза (шикоят)ларнинг ортиб бораётганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги

89-сонли Фармонида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини “Инсон қадри учун” тамойили асосида янги босқичга кўтариш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги намоён бўлади. Хусусан, суд-тергов амалиёти инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга солинмаганлиги, шунингдек, жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали ишончли таъминлаш чораларини кучайтириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур фармонга кўра суд тизимида қўйидаги ўзгаришлар амалга оширилмқда:

жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида протсессуал қарорларга санксия бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судялар — тергов судялари томонидан кўриб чиқилиши тартибини жорий этиш;

жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судяси лавозимини киритиш;

жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судяси томонидан протсессуал қарорларга берилган санксиялар фақатгина апеллятсия инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш;

тергов судяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;

тергов судялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур фаромонга кўра, Судялар олий кенгаши Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар тергов судяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўлдирилиш вазифаси юклатилган.

 

 

Қарши туманлараро

маъмурий суди судяси                                                        З.Ж.Умирзаков

 

Суд қарорларининг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

Қашқадарё вилоят маъмурий суди томонидан суд қарорларининг ижроси юзасидан вилоят маъмурий суди ишчи гуруҳ аъзолари ва Мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлимининг давлат ижрочилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

 

Унда суд қарорлари ижросининг бугунги кундаги аҳволи, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар юритилди.

 

Семинарда қолдиқда турган суд қарорлари таҳлил қилиниб, ҳар бир
суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Келажак учун мустаҳкам пойдевор

         Бугунги кунда мамлакатимизда конун устуворлигини таъминлаш, очиклик ва ошкоралик тамойил- ларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, давлат хокимияти органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича самарали ишлар йўлга кўйилган. Шуни алохида таъкидлаш керакки, стратегияни ишлаб чикишда янги таҳрирдаги Конституциямиз асос вазифасини бажарди. Айнан янги таҳрирдаги Конституцияда давлат органлари фаолиятининг асосий мезони бу — инсон ҳукуқлари, инсон эркинлик- лари экани кўрсатилган.

       Эътиборли жиҳати, эндиликда давлат бошкаруви ракамли ҳукумат тизимига боскичма-боскич ўтилмокда. Бевосита бу система қуйидан бошлаб юқорига қараб амалга оширилади. Қуйи деганим, маҳаллаларда электрон давлат нуқталарини шакллантириб бориш назарда тутилмоқда. Чунки маҳалла фуқаролар учун энг яқин нуқта ва бу ерда ўша айтилаётган хизматлар амалга оширилади. Биламизки, янги таҳрирдаги Конституцияда ҳокимлар Халк, депутатлари Кенгашига раислик қилмаслиги ҳақида алоҳида норма белгиланди ва мана шу норманинг амалдаги ижросини таъминлаш учун ҳам мазкур стратегияда аник, чора-тадбирлар белгилаб берилган.

       “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги яна бир асосий мавзулардан бири бу суд- ҳуқук, соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлик,. Суд-ҳуқук, соҳаси ислоҳотларини бевосита 3 та йўналишга бўлиш мумкин.

      Биринчиси, суд-ҳуқук, системасини рақамлаштириш йўналиши. Бу ерда биринчи навбатда фуқаролар судларга мурожаат қилган пайтда ҳар бир босқичнинг рақамлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмокда. Яъни, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва фуқаролар суд билан тезкор боғланишини таъминлаш учун ҳам бу йўналиш муҳим ҳисобланади. Масалан, фуқарога жиноий иш кўзғатилган пайтда судлардаги жараённи кузатишга ва мавжуд вазият билан танишишга эҳтиёж бор эди. Шу нуктаи назардан келиб чиқиб, суд жараёнини тўлик, электронлаштириш ва вазиятни доимий кузатиб туриш тизими шаклланади.

       Иккинчи йўналиш сифатида коррупциянинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Яъни 2030 йилга қадар бутун қонунчилик коррупциядан ҳоли бўлади. Бу ҳам давлат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Дейлик, давлат харидлари билан боғлик, соҳаларда ёки манфаатлар тўқнашуви муносабатларида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва бу соҳани ҳам рақамлаштириш асосий мақсад сифатида қаралмокда.

     Учинчи йўналиш сифатида Конституцияда белгиланган актлар, “Миранда қоидаси” каби нормаларни амалдаги қонунчиликка сингдиришни ҳам стратегиянинг асосий мақсадларидан бири сифатида қарашимиз мумкин. Умуман олганда, бу йўналишлардан асосий мақсад, судларни, умуман, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни халққа янада яқинлаштириш, халк, билан ўзаро узвий боғлиқликни шакллантириш ҳисобланади.



Қашкадарё вилояти 

маъмурий суди судьяси                                                                             У.Кадиров

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти

         Коррупция-лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “емирилиш”, “бузилиш” деган маъноларни англатади.

        Коррупция сўзининг ижтимоий куриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.

      Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш (Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 3-модда).

                                                КОРРУПЦИЯНИНГ ТУРЛАРИ

             Маиший коррупция, бу давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролар ва давлат хизматчилари ўртасида вужудга келадиган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик.

        Бизнесдаги коррупция тадбиркорлар хизматчилари ўртасида вужудга муносабатлардаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар.

         Ҳокимиятдаги коррупция, бу давлат ҳокимият органларида мансабдор шахслари томонидан содир қилинадиган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик.

             КОРРУПЦИЯНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ:

  • демократия ва инсон ҳуқуқлари институтларнинг мустаҳкамланишига жиддий путур етказади;
  • кенг жамоатчиликда ҳокимиятга бўлган ишончни сўндиради;
  • жамиятдаги тинчлик, осойишталик, адолат, қонун устуворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий қадриятларнинг бузилишига олиб келади;
  • бозор иқтисодиёти қонуниятларининг бузилиши, яширин иқтисодиётнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига замин яратади;
  • давлат бюджетига жиддий зарар етказади.

            Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари:

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ- 419-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги ЎРҚ- 457-сонли «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ- 472-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги ЎРҚ- 474-сонли «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ- 537-сонли «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуни ва бошқ.

       Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни Қонун 34 моддадан иборат бўлиб, ушбу ҳужжатда қуйидагилар қайд этилган:

  • коррупция атамасининг тушунчаси;
  • коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари;
  • коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
  • коррупцияга қарши курашувчи ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш;

  • коррупцийни олдини олишга доир чора-тадбирлар;
  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги;
  • коррупцияга қарши жавобгарлик;
  • коррупцияга қарши курашиш масаласида халқаро ҳамкорлик.
  •        Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши
                                                      курашиш тўғрисида”ги Қонуни

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
  • давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш (қонунинг 5-моддаси).

Қашқадарё вилоят маъмурий

 судининг судьяси                                                                                     Л.Зайниддинова

Skip to content