Аҳмад Дониш ва Садри Айний қарашлари, уларнинг қозилик фаолиятига назар

     Ўзбек замини донишмандлар, алломалар юрти. Кўпгина соҳаларда дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк инсонлар шу заминда яшаб, ижод этган. Уларнинг маънавий мероси бугунга ҳадар янги-янги марраларга руҳлантирмоқда. Гарчи ХVIII-ХIХ асрлар у даражада кўзга кўринарли алломалар асри бўлмасада, ўз даврининг, ўз соҳасининг эътиборли, ҳурматли инсонлари яшаб ўтган, ижод ҳилишган. Мана шундай аждодларимиздан бири Аҳмад Дониш ва Садри Зиёдир. Бу аждодларимизни ҳаттотлик, қозилик, адабиёт, умуман миллат уйғониши учун қилган оламшумул ишлари тарих зарварақларида муҳрланган ва ифтихор ила эътироф этилади.

     Хуршид Даврон кутубхонасида Жамшид Ниёзов қаламига мансуб «Аҳмад Дониш сабоқлари» номли маҳолада Аҳмад Дониш қиёфаси яққол чизиб берилган.

Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар етишиб чиҳмаган дейсиз. Уларнинг умумбашарий ғоялари, илмий мероси, орадан неча асрлар ўтса ҳамки, аҳамиятини йўҳотмай келмоқда. Ўзидан муносиб из ҳолдирган ана шундай улуғ сиймолардан бири улуғ олим ва давлат арбоби Аҳмад Донишдир.

     Кўпчилигимиз унинг номини эшитганмиз албатта. Бироқ «Аҳмад Калла», «Аҳмад махдум», «Муҳандис» номлари билан замонасида шуҳрат ҳозонган ва илмий-адабий тафаккурнинг янгиланишига сезиларли таъсир кўрсатган алломанинг амирлик тузумини ислоҳ ҳилиш, Россия ва Европа мамлакатларидан андоза олиб, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, турли табақа вакилларидан иборат парламент (машварат) тузиш, барча қонун, низомларни шу кенгашда ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш, мактаб ва мадраса фанлари, ўқитиш усулларини тубдан янгилаш хусусидаги илғор қарашларидан бехабар чиҳамиз.

      Аҳмад Дониш 1827 йили Бухорода шофирконлик мударрис оиласида туғилган. Дастлаб мактабда, сўнгра отасининг мадрасасида ўқиган Аҳмад адабиёт, тарих, фалсафа, табобат, астрономия илмларини пухта ўзлаштирган. Шунингдек, у номи чиққан хаттот ва рассом ҳам эди.

    Маънавиятимизнинг забардаст вакилларидан бўлган Аҳмад Донишдан бизга улкан мерос ҳолган бўлиб, унинг қамрови ниҳоятда кенг. Садриддин Айний, Евгений Бертельс, Иброҳим Мўминов, Садри Зиё, Сотим Улуғзода, Иброҳим Ҳаҳҳул каби атоқли олим ва адиблар мутафаккир ҳаёти ва ижодини тадқиқ этишган.

     Бухорода вужудга келган жадидчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаган давлат амалдорларидан бири Садр Зиё (Шарифжон Махдум) бўлиб, у 1865- йил 24-февралда ҳозирги Самарқанд вилояти Пахтачи туманига қарашли Зиёвуддин ҳудудида таваллуд топган. Муҳаммад Шариф Садр Зиё отаси домла Абдушукур ва ўша даврнинг тараққийпарвар шоирларидан Исо Махдумдан дастлабки диний таълимни олиб, кейинчалик мадрасага ўқишга кирган. Садр Зиё ўз даврининг донишманд ва ҳур фикрли кишилари Мирзо Нарзулло Лутфий, Абдулмажид Зуфунун, Содиқ Гулханий, Ҳамидбек Таҳсин, Қори Абдукарим Офарин (Дўзахий), Мирзо Азим Сомий кабилар билан ҳамфикр бўлиб, улар билан доимий йиғилиб туришган. Жамиятнинг суҳбатларига Аҳмад Дониш ҳам яширинча келиб турган.

     Садр Зиё 1900-йилда Аҳмад Донишнинг «Наводир-ул-ваҳое» номли асарининг қўлёзмасини топиб, уни кўчириб беришни Мирзо Абдулвоҳид (Мунзим)га топширган. Унинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу нодир асар келгуси авлодлар учун саҳлаб ҳолинган. Садр Зиё 26 ёшида мадраса таълимини тамомлагач, Амир Абдулаҳадхон томонидан давлат ишларига жалб этилиб, 1893-йил 9-майида Хайробод туманига қози этиб тайинланган ва то 1920-йил сентябргача Пешку, Ванғозе, Ғиждувон, Янгиқўрғон, Чақоржўй, Қарши, Шаҳрисабз каби туманларда қозилик қилган. Амир Олимхон 1917-йил 29-мартида Садр Зиёни қозикалон этиб тайинлайди. 1917-йилнинг 7-апрелида амир томонидан ислоҳот фармони эълон ҳилингандан кейин амирликда вужудга келган эскича қарашдаги муллаларнинг норозилик ҳаракати даврида Садр Зиё 1917-йили жадидчиликда айбланади ва ўша йилнинг 9-апрелида уларнинг мурожаати билан қозикалонликдан олиб ташланади. Орадан бир неча ой ўтгач, 1917- йил 10-октябрда амир Садр Зиёни Қаршига қози этиб тайинлади. Унинг қозилиги 1918-йилнинг 3-апрелигача давом этди. Шу куни Садр Зиё қамоққа олинди. 70 кунлик ҳибсдан озод этилган Садр Зиё 1918-йилнинг июнида Шаҳрисабзга қози этиб тайинланди. 1920-йилда Бухорода совет ҳокимияти ўрнатилгач, БХСР ҳукуматида масъул лавозимларда хизмат ҳилди.

       Садри Зиёнинг ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида яшаб ижод ҳилган олимлардан бири Абдурраҳим қурро Торобий ҳақида маълумотлари ниҳоятда қимматли. Абдурраҳим қурро Торобий ҳақида замонавий илмий адабиётларда маълумотлар йўҳ ҳисоби. Манбаларда ҳам у ҳақида маълумотлар жуда кам. Асосан, Муҳаммад Шариф Садри Зиё Бухорий асарларида у ҳақида маълумотлар учрайди.

 

 

Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                             Б.Қиличов