Қашқадарё вилоят маъмурий судида Конституция куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

       Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий суди   судьялари ва ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

       Унда Конституция жамият ва миллат тақдирини ҳал қилишда юқори аҳамиятга эга ҳуқуқий ҳужжат сифатида барча учун бирдек азиз эканлиги, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бўлаётган ўзгариш ва ютуқларнинг асоси эканлиги таъкидланди.

   Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ҳуқуқий тарғибот ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун бир гуруҳ судья ва ходимлар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.