Ёшлар ҳарбий прокуратурада яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилиб, ҳарбий прокуратура ҳақидаги тасаввурлари янада бойитилди.
Шундан сўнг Қарши халқаро университети талабалари иштирокида «Прокурор ва ёшлар учрашуви» ўтказилди.
Унда Конституция мазмун-моҳияти, ундаги суд хокимияти, прокуратура, Қуролли Кучлар, ҳарбий хизмат ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги нормалар ҳақида суҳбат қурилди.
Талабалар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Якунида иштирокчиларга китоблар совға қилинди.
Қашқадарё вилоят
маъмурий суди судьяси Б.Қиличов