ЎРҚ-1075-сонли Қонуни маъзмуни ва аҳамияти.

Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар айрим жазо чораларини қилмишнинг хусусиятига, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилигига қараб қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига айрим ҳуқуқбузарликлар учун қилмишнинг хусусиятидан, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шу муносабат билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги айрим тоифадаги ишлар фақат жабрланувчининг аризасига кўра юритилиши белгиланмоқда.

Ушбу Қонун ҳуқуқий таъсир чоралари асоссиз қўлланилишининг олдини олишга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

1) 25-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташланди;

2) 561-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, шу жумладан жамоат транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 61-модданинг:

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;

4) 612-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

5) 73-модда чиқариб ташлансин;

6) 122-модда чиқариб ташлансин;

7) 125-модданинг саккизинчи қисмидаги «141» рақами чиқариб ташлансин;

8) 141-модда чиқариб ташлансин;

9) 151-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«151-модда. Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш

Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш, —

абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

10) 156-модда чиқариб ташланган;

11) 2273-модда чиқариб ташланган;

12) 245-модданинг биринчи қисмидаги «149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «149, 150, 151-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

13) 2457-модданинг:

номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилган;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 68-моддаларида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг чегара белгиларига оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 891-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 1041, 1042, 112-моддаларида, 125-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 135, 139, 140-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 200, 212, 213, 214, 22714-моддаларида (қишлоқ хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;

иккинчи қисмидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилган;

14) 248-модда:

биринчи қисмидаги:

«122» рақами чиқариб ташланган;

«141-моддасида» деган сўзлар чиқариб ташланган;

«156» рақами чиқариб ташланган;

иккинчи қисмининг:

1-бандидаги «121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156» деган сўзлар «121, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

2-бандидаги «122, 123, 156, 183-моддаларида» деган сўзлар «123, 183-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

4-бандидаги «122» рақами чиқариб ташланган;

5-бандидаги «140-моддасининг биринчи қисмида, 141, 147-моддаларида» деган сўзлар «140-моддасининг биринчи қисмида, 147-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «122, 1286-моддаларида» деган сўзлар «1286-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

15) 250-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекс 561-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;

16) 251-модданинг биринчи қисмидаги «122-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташланган;

17) 252-модданинг биринчи қисмидаги «53, 121, 122, 124, 145-моддаларида» деган сўзлар «53-моддасида, 561-моддасининг биринчи қисмида (сув транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 124, 145-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

18) 254-модданинг биринчи қисмидаги «121, 122, 123, 124-моддаларида» деган сўзлар «561-моддасининг биринчи қисмида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 123, 124-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

19) 256-модда:

биринчи қисмидаги «141» рақами чиқариб ташланган;

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «141» рақами чиқариб ташланган;

20) 261-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«261-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари»;

биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилган;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз эллик бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг катта давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга»;

21) 262-модданинг биринчи қисмидаги «2273» рақами чиқариб ташланган;

22) 263-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«263-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органлари

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;

иккинчи қисмидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилган;

23) қуйидаги мазмундаги 2693-модда билан тўлдирилган:

«2693-модда. Жабрланувчининг аризасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш

Ушбу Кодекснинг 40, 41, 44, 45, 46, 461, 52-моддаларида, 612-моддасида (бундан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мустасно), 1933-моддасида ҳамда 2022-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаши шарт.

Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу Кодекснинг 612-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади»;

24) 271-модда қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилган:

«81) иш юритиш жабрланувчининг аризасига кўра юритиладиган ҳолларда унинг аризаси мавжуд бўлмаса, бундан ушбу Кодекс 2693-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

25) 282-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилган:

«6) ушбу Кодекс 2693-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жабрланувчининг аризаси»;

26) 287-модданинг:

1-бандидаги «56, 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 601, 61-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 701, 72, 79, 88, 90, 901, 91, 911, 912, 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 1161, 1162, 1163, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида» деган сўзлар «56-моддаларида, 561-моддасида (жамоат транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 601, 61-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 701, 72, 79, 88, 90, 901, 91, 911, 912, 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 1161, 1162, 1163, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 123, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилган;

4-бандидаги «141» рақами чиқариб ташланган;

5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилган;

51-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилган.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган.

 

Қарши туманлараро маъмурий

cуди судьяси                                                                         Ж.Хидиров

 

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ЎРҚ-1032-сонли қонун билан ўзартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақида.

Аввало шуни айтиш керакки, ушбу ўзгартириш қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 15 октябрда қабул қилинган бўлса-да сенат томонидан 2025 йил 24 январда маъқулланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишга, иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун зарур бўлган энергиянинг ҳосил қилиниши ва сарфланишини барқарорлаштиришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилишни соддалаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бироқ энергия ресурслари истеъмолчилари томонидан тўлов интизоми даражасининг пастлиги иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчиларнинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилишини ҳамда сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун етказиб берилган энергия учун тўлов бўйича қарзларни ўз вақтида ундириш зарурияти юзага келган.

Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун давлат божи тўланиши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга аккредитациянинг қайси даври учун давлат божи тўланиши аниқлаштирилди.

Ушбу Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилинганда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар давлат божини тўлашдан озод этилишини, шунингдек уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда мазкур давлат божини ушбу етказиб берувчилардан ундириш имкониятини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилишда давлат божини тўлаш ҳар бир йил учун амалга оширилишини аниқлаштирувчи ўзгартириш киритилди.

Мазкур Қонун истеъмолчилар томонидан қарзларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлашга, аҳолининг сифатли иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича хизматлар билан таъминланганлик даражасини оширишга, шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилганлик учун давлат божи тўлаш тартибини аниқлаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш ҳамда унинг амал қилиш муддатларини амал қилишнинг ҳар бир йили учун узайтириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 48 баравари ундириш белгиланди.

 

Қарши туманлараро маъмурий

судининг судьяси                                                                             З.Ж.Умирзаков

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ЎРҚ-1032-сонли қонун билан ўзартириш ва қўшимчалар киритилди.

Аввало шуни айтиш керакки, ушбу ўзгартириш қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 15 октябрда қабул қилинган бўлса-да сенат томонидан 2025 йил 24 январда маъқулланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишга, иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун зарур бўлган энергиянинг ҳосил қилиниши ва сарфланишини барқарорлаштиришга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилишни соддалаштиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бироқ энергия ресурслари истеъмолчилари томонидан тўлов интизоми даражасининг пастлиги иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчиларнинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар томонидан истеъмолчиларга энергия ресурслари барқарор етказиб берилишини ҳамда сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун етказиб берилган энергия учун тўлов бўйича қарзларни ўз вақтида ундириш зарурияти юзага келган.

Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилганлик учун давлат божи тўланиши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга аккредитациянинг қайси даври учун давлат божи тўланиши аниқлаштирилди.

Ушбу Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилинганда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар давлат божини тўлашдан озод этилишини, шунингдек уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда мазкур давлат божини ушбу етказиб берувчилардан ундириш имкониятини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилишда давлат божини тўлаш ҳар бир йил учун амалга оширилишини аниқлаштирувчи ўзгартириш киритилди.

Мазкур Қонун истеъмолчилар томонидан қарзларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлашга, аҳолининг сифатли иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича хизматлар билан таъминланганлик даражасини оширишга, шунингдек чет эл тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилганлик учун давлат божи тўлаш тартибини аниқлаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш ҳамда унинг амал қилиш муддатларини амал қилишнинг ҳар бир йили учун узайтириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 48 баравари ундириш белгиланди.

 

Қарши туманлараро

маъмурий судининг судьяси:                                                          Ж.Хидиров

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ислоҳотларимиз шиддати,халқ хаётини яхшилаш ва мазмундорлигини оширишга хизмат қилади

Шу кунларда Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси кенг жамоатчилик эътиборида бўлиб турибди.

Стратегияда беш йўналиш;

ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш,

-барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш,

-сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,

-қонун устуворлигини таъминлаш,

-халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш ҳамда мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш бўйича 100 та мақсад ўрин олган.

Эътиборлиси, бу мақсадларнинг ҳар бири “Халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида халқимизнинг бугунги ҳаётини янада яхшилаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш, унинг ижросини ташкил этиш ва мониторинг қилиш масалалари ўз аксини топган, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида стратегияни 2023 йилда амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ҳамда 2024 йилга мўлжаллан вазифалар акс этган. Бунда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари содда ва қулай шаклда ифодалангани билан аҳамиятлидир.

Мазкур стратегияда таълим тизими ислоҳотларига ҳам алоҳида ўрин берилган. Бу – бежиз эмас. Чунки таълимни ривожлантирмасдан туриб, юксак тараққий этган жамият барпо этиш мушкул. Шу боис, стратегияда мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган таълим ислоҳотларини тизимли асосда давом эттириш ва янги босқичга кўтариш кўзда тутилган. Жумладан, педагоглар малакасини ошириш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг моддий турмуш шароитини янада яхшилаш чора-тадбирлари белгиланган.

Стратегияда “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни чет мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш режасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган. Бу педагогларимиз учун катта имконият бўлиб, илғор хорижий давлатлар тажрибасини амалиётда қўллашга кенг йўл очади.

Олий таълим билан боғлиқ ишлар алоҳида эътиборга эга. Стратегияда олий таълим қамровини янада кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадлари назарда тутилган. Ҳозирги кунда ОТМларнинг асосий мақсадларидан бири малакали кадрлар тайёрлаш ва дунёнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик ўрнатишдир. Шундан келиб чиқиб, хорижий илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни ҳам жорий этиш дастури киритилмоқда.

Қувонарли яна бир жиҳати шундаки, мамлакатимиз ОТМлари кейинги йилларда сезиларли натижаларга эришмоқда. Яқинда Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти “Times Higher Education” агентлиги томонидан эълон қилинган “Тhе Impact Rankings” рейтингида мамлакатимиздаги 47 та олий таълим муассасаси қайд этилгани бунинг исботидир. Жумладан, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети нуфузли ўринларни эгаллади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент давлат юридик университети “Times Higher Education” томонидан “Young University Rankings” рейтингида тан олинди. Ушбу мақом туфайли ТДЮУ нуфузли рейтингларга кириш учун номзод мақомига эга бўлди.

Бундан ташқари, стратегияда ҳар йили 5 минг профессор-ўқитувчини тажриба алмашиш учун хорижий илмий ташкилотларга юбориш кўзда тутилган. Ушбу дастур профессор-ўқитувчиларнинг чет элдаги илмий институтлар билан академик алмашинуви учун катта имкониятдир.

Инвестиция йўналиши бўйича ҳам катта марралар кўзланди. Хусусан, иқтисодиётга 250 миллиард долларлик янги инвестициялар, жумладан, 110 миллиард доллар хориждан, яна 40 миллиард долларлик маблағ давлат-хусусий шериклик дастурлари орқали жалб этилиши кўзда тутилган.

Бундан буён ҳар бир туманнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида рейтинг жорий этилади. 150 миллиард долларлик 500 дан ортиқ стратегик технологик ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Йирик лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган ўрта бизнес субъектларига 5 миллиард доллар миқдорида кредитлар ажратилади.

Қишлоқ хўжалиги саноатини ривожлантириш ҳам муҳим вазифа этиб белгиланган. Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш 25 фоиздан юқори даражага кўтарилади. Ўзбекистонда 2,5 миллион тонна сиғимга эга 100 та агрологистика маркази қурилади. 300 минг гектар интенсив боғ ва узумзор сувни тежайдиган технологиялар билан таъминланади, шунингдек, тармоқ ходимлари учун 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Пиллачиликни ривожлантириш мақсадида тут плантацияларига яна 105 минг гектар ер ажратилади. Пахта ҳосилдорлиги гектарига 45–50 центнерга, ғалла ҳосилдорлиги 80–85 центнерга етказилади.

Стратегияда миллий кинематографияни ривожлантириш кўзда тутилди. Бу борада Муҳаммад Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо ҳақида дунё кино бозорларида рақобат қила оладиган янги бадиий фильмлар яратиш мақсадлари ўз аксини топган. Буюк аждодларимизга бағишланган юқори сифатли фильмлар суратга олиниши ўзбек маданиятини бутун дунёга янада кенгроқ очиб бериш имконини беради.

Миллий кинематографияни ривожлантириш учун миллий фильмларнинг нуфузли халқаро кинофестивалларда иштирокини таъминлаш ҳамда энг оммабоп интернет платформаларига жойлаштириб бориш назарда тутилган. “Netflix”, “Amazon”, “Disney” каби энг оммабоп 10 та интернет платформасининг фильмларга технологик талабларини ўрганиш ва мослаштириш мақсади ёшлар ва кино ихлосмандлари учун энг яхши хабар бўлди. Ушбу платформалар орқали халқимиз сифатли ва асл дубляжда фильмлар томоша қилиши мумкин бўлади. Таъкидлаш жоизки, ушбу платформалар муаллифлик ҳуқуқининг юқори ҳимоясига эга, бу эса одамларни сифатсиз фильмлар томоша қилишдан огоҳлантириш имконини беради.

Хидиров Жаҳонгир Худайкулович

Қарши туманлараро  маъмурий

судининг судьяси

Референдум тушунчаси ва унда овоз бериш тартиби қандай?

      Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодаси бўлиб, унда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

                      Референдум тушунчаси қандай маънони англатади?

      “Референдум” сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдир.

        Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган.

        Агар референдумда қабул қилинган қарорларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарорлар фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.  Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади

                               Референдумда овоз бериш тартиби қандай?

         Референдумда овоз бериш бюллетени фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади. Овоз бериш бюллетенини тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.

       Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра, референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақлидир.

       Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга кўрсатилган белгилардан бирини қўяди.

         Тўлдирилган бюллетенни фуқаро овоз бериш қутисига ташлайди. Овоз бериш қутилари референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига ҳамда кузатувчиларга кўриниб туриши керак.

        Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетени фуқаронинг илтимосига кўра, янгиси билан алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган овоз бериш бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши ва алоҳида сақланиши лозим.

       Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабаблар билан овоз бериш биносига кела олмаса, уларнинг илтимосига кўра, референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.

                Фуқаролар муддатидан олдин ҳам овоз бериши мумкинми?

       Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

     Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади ва  тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.  Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.

       Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

 


Қашқадарё вилоят

 маъмурий суди судьяси                                                                    Б.Нармуратов

Skip to content