Суд ва ёшлар учрашуви.

Раислик қилувчи У.Самандаров йиғилишни очиб, кун тартибидаги масала билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Қашқадарё вилоят маъмурий судларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупсия ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек коррупсияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Суд органларида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар, уларнинг натижаларини ОАВ, расмий саҳифаларда ёритиш бўйича тасдиқланган медиа-режада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг 2026-йилнинг январ-март ойларига мўлжалланган чора-тадбирлар режаларни ижроси таъминлаш мақсадида Суд тизимида ишлаётган ҳамда амалиёт ўтаётган ёшлар ўртасида коррупсияга қарши курашиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан учрашувлар ўтказиш орқали уларда коррупсияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Қашқадарё вилоят юридик техникумининг ўқувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят судининг судси У.Самандаров ўз нутқи давомида Давлатлатимиз раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар барчамиз учун қувонарлидир. Ушбу ислоҳотлар нафат суд тизимини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишда, балки фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим аҳамият касб этади.

Одил судлов соҳасида коррупсияни олдини олиш чоралари

Суд ҳокимияти — давлатнинг учинчи тармоғи бўлиб, унинг асосий вазифаси — қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашдир. Бироқ суд тизимида коррупсия мавжуд бўлса, бу нафақат адолатни, балки бутун давлатнинг обрўсини ва фуқароларнинг ишончини йўқотади. Шу боис суд тизимида коррупсияни олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Дунё бўйича суд соҳасида коррупсиянинг асосий сабаблари:

  1. Судялар ва ходимлар учун маош ва ижтимоий кафолатларнинг пастлиги.
  2. Назорат ва ҳисобдорлик тизимининг сустлиги.
  3. Суд жараёнларининг ёпиқлиги ва шаффоф эмаслиги.
  4. Судяларни танлаш ва тайинлашда адолатли механизмлар йўқлиги.
  5. Ахборот технологияларининг етарли даражада жорий этилмаганлиги.

 

Коррупсияни олдини олишнинг асосий йўналишлари:

  1. Суд тизимининг институтсионал мустақиллигини таъминлаш.

Судялар фақат қонунга бўйсунсин, ижро ва қонун чиқарувчи органлар таъсирини чеклаш зарур. Судяларни тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва интизомий жазолашда мустақил орган — Судялар кенгаши фаолиятини кучайтириш лозим.

  1. Суд жараёнларини рақамлаштириш ва очиқликни таъминлаш.

Барча суд қарорларини очиқ электрон базада эълон қилиш, суд мажлисларини онлайн транслятсия қилиш ва “Электрон суд” тизимини жорий этиш лозим.

  1. Судяларни танлаш ва баҳолашда адолатли тизим яратиш.

Судя лавозимига танловни очиқ ва холис ўтказиш, фаолиятни мунтазам баҳолаш ҳамда малака сертификатини янгилаб бориш зарур.

  1. Судялар учун муносиб моддий шароит яратиш.

Маош ва ижтимоий кафолатларни ошириш, уй-жой, тиббий суғурта ва хизмат автомашиналари каби имкониятлар яратиш лозим.

  1. Ахборот хавфсизлиги ва этика назоратини кучайтириш.

Суд жараёнларига аралашиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун ахборот аудит тизимини жорий этиш лозим.

  1. Фуқаролик жамияти ва ОАВ иштирокини кучайтириш.

Суд фаолиятини жамоатчилик ва журналистлар назоратига очиқ қилиш, нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш лозим.

  1. Халқаро стандартлар ва тажрибани жорий этиш.
  2. ЕХҲТ, ГРЕCО, УНОДC каби халқаро ташкилотлар тавсияларини миллий тизимга имплементатсия қилиш ва халқаро малака дастурларини ташкил этиш зарур.

Рақамли технологияларнинг аҳамияти

Суд жараёнларини автоматлаштириш инсон омилини камайтиради. Иш тақсимотини автоматик тарзда аниқлаш судянинг ишни танлаш имкониятини йўққа чиқаради. Электрон имзо ва блокчейн технологиялари ҳужжатларниг сохталаштирилишининг олдини олади.  

Ҳуқуқ-демократик давлатларда суд ҳокимияти фуқароларга одил судловни таъминлашда асосий аҳамиятга эга. Илғор технологиялар суд фаолиятида шаффофлик, самарадорлик ва ишончни оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Шундай шароитда ПФ‑140‑сонли Фармон мамлакатимизда суд тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш йўлида муҳим қадамдир.

ПФ‑140‑сонли Фармон “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий‑техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида” деб номланади. Фармоннинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  1. “Рақамли суд” консепсиясини жорий этиш ва электрон хизматларни кенгайтириш.
  2. Сунъий интеллект технологияларини суд фаолиятига жорий этиш.
  3. Суд тизимининг инфратузилмаси ва техник таъминотини мустаҳкамлаш.
  4. Норматив‑ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
  5. Кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлаш.
  6. Суд тизимини оптимизатсия қилиш ва ягона амалиётни таъминлаш.
  7. Фармон ижросини назорат қилиш ва молиявий ресурсларни ажратиш.

Фармоннинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Суд фаолияти самарадорлигини ошириш ва шаффофликни таъминлаш.
  • Суд жараёнларини фуқаролар учун қулай ва очиқ шаклда ташкил этиш.
  • Коррупсия ва инсон омилининг таъсирини камайтириш.
  • Суд тизимига ишончни ошириш ва халқаро стандартларга мослаштириш.

 Қийинчилклар ва хавфлар

  1. Инфратузилма ва интернет имкониятларининг етишмаслиги.
  2. Ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш муаммолари.
  3. Кадрлар малакасининг етарли эмаслиги.
  4. Рақамли тенгсизлик ва аҳолининг айрим қатламлари учун қулайлик муаммолари.
  5. Қўшимча молиявий харажатлар ва ресурс талаблари.

 

 Амалий тавсиялар

  1. Лойиҳаларни синовдан ўтказиш ва босқичма‑босқич жорий этиш.
  2. Ягона электрон суд платформасини яратиш ва барча судларда интегратсия қилиш.
  3. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини кучайтириш.
  4. Судялар ва ходимлар учун рақамли саводхонлик курсларини ташкил этиш.
  5. Қонунчиликни такомиллаштириш ва электрон жараёнларни ҳуқуқий асос билан таъминлаш.
  6. Жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва очиқликни таъминлаш.
  7. Фармон ижросини мониторинг қилиш ва самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш.

Хулоса

ПФ‑140‑сонли Фармон Ўзбекистон суд тизимини рақамлаштиришда янги босқични бошлаб берди. Унинг ижроси одил судловни таъминлаш, коррупсияни камайтириш ва жамият ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Аммо бу мақсадларга эришиш учун изчил ислоҳотлар, кадрлар тайёргарлиги ва қонунчилик базасини мустаҳкамлаш зарур.

“Адолат қарор топди”

21.01.2026 йил Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси А.Дониёров томонидан аризачи “USTOZ ABDUSATTOR SUYUNOV” оилавий корхонаси томонидан келтирилган ариза қаноатлантирилиб, жавобгар Кўкдала туман солиқ инспекциясининг 2024 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида”ги P-02294-сонли қўшимча қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, жавобгар Кўкдала туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 28 октябрь куни аризачи “USTOZ ABDUSATTOR SUYUNOV” оилавий корхонасининг банкдаги ҳисобварағига №337017938-рақамли тўлов талабнома қўйиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорларининг мазмун моҳияти юзасидан семинар йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги “Судал томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий нематларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиикни қўллаш амалиёти ҳақида” ги 21-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 22-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги 23-онли қарорининг мазмун моҳияти.

Раислик қилувчи йиғилишни очиб, кун тартибидаги масала юзасидан қуйидагиларни маъруза қилди, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 221-банд билан тўлдирилиб, унга кўра, судларнинг эътибори ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талабнинг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мослигини текшириш лозимлигига қаратилсин. Бунда гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас эканлиги ва гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мос келмаслиги, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги талабни рад этишга асос бўлиши инобатга олиниши лозим. ФК 279-моддасининг учинчи қисми ва Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:

агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса;

агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.

Ушбу асосларнинг бир вақтда мавжудлиги ундирувни гаровдаги
мол-мулкка қаратишни рад этишга асос бўлади.

Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Ж.Хидиров маърумзани давом эттириб, қуйиагиларни гапирди, “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 36-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, ушбу тўловларни тўлаш муддатлари
кетма-кет уч ойдан ортиқ муддатга бузилган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.”;

Шунингдек, 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилган, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади.

Судлар ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорда нафақат бу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи, балки уни аниқ идентификация қилиш имконини берувчи маълумотларни (мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи, кўчмас мулкнинг кадастр рақами, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналарнинг маълумотлари ва ҳоказо) ҳам кўрсатиш лозимлигига эътибор қаратсинлар.

Агар кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилгунига қадар чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилинмаган ва у белгиланган тартибда қонуний кучга кирган бўлса, мажбурий ижро ҳаракатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва гаровдаги мол-мулк тижорат банки ва  қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади.

Қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги ишларни кўриш пайтида гаровга қўйилган мол-мулкни бошланғич баҳоси юзасидан низо бўлганда, у ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, суд томонидан мажбурий тарзда баҳоланади.”

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ходими, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси ходимилари билан Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси У.Самандаров, У.Кадиров, О.Бекназаров, Н.Номозов, З.Умирзаков, Қарши туманлараро маъмурий суди судьялари Ж.Хидиров, А.Дониёров, Б.Абдимуминов, Ш.Бурхонова, А.Буроновлар ўзаро савол жавоб қилишиб, баъзи масалаларда қонун нормаларининг қўлланилиши юзасидан келишиб олишди

Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси А.Дониёров Миришкор туманида саёр суд мажлиси ўтказди.

Қарши туманлараро маъмурий судининг судяси А.Дониёров томонидан Миришкор туманининг Оқмачит маҳалласида сайёр суд ташкил этилди. Очиқ тарзда ўтказилган ушбу суд жараёнида маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

 Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан ЎРҚ-1047-сон Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида

Мамлакатимизда айни вақтда давлат органлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги оммавий ҳуқуқий муносабатларда маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг, хусусан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя этилиб келинмоқда.

Президентимиз таъкидлаганларидек, келгусида маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш, суд хусусий мулк ҳимоясида туриб, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш орқали ижро идораларини қонун доирасида ишлашга мажбур қиладиган тизимни яратиш зарур, бу эса жамият тараққиётига, биринчи навбатда, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилади.

Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишимиз лозим. Бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолаш зарур.

Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.

Шу ўрнида, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-1047-сон Қонуни қабул қилинган.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилади.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, шунингдек гувоҳнинг қасамёди аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.

Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Қарши туманлараро

маъмурий суди судяси                                                       Б.Э.Абдимуминов

 

Қашқадарё вилоят маъмурий судида Конституция куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

       Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий суди   судьялари ва ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

       Унда Конституция жамият ва миллат тақдирини ҳал қилишда юқори аҳамиятга эга ҳуқуқий ҳужжат сифатида барча учун бирдек азиз эканлиги, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бўлаётган ўзгариш ва ютуқларнинг асоси эканлиги таъкидланди.

   Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ҳуқуқий тарғибот ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун бир гуруҳ судья ва ходимлар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Қашқадарё вилоят маъмурий судида Конституция куни муносабати билан диктант ташкил этилди

        Бош Қомусимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоят маъмурий суди ходимлари учун “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзуида диктант ташкил этилди.

       Суд ходимлари ўртасида ўтказилган мазкур тадбир иштирокчиларнинг Конституциямизга оид билим ва кўникмаларининг янаямда ошишига хизмат қилиши шубҳасиз.

                              Она тилим-ғурурим, фахрим!

 

2024 йилнинг 18 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қашқадарё вилоят ва Қарши туманлараро маъмурий судида  “Она тилим-ғурурим, фахрим!”, деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда 1989 йилда давлат тилининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги, унга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, 21 октябрь ўзбек тили байрами сифатида нишонланиши, ўзбек тилининг халқаро миқиёсдаги обрў эътиборини юксалтириш ва тариққий этган тиллар сафига киритишда ҳар бир ватандошимиз ўз ҳиссасини қўшиши ҳамда тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Барча давлат органлари ва ташкилотлардаги каби суд органларида ҳам давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши тўлиқ таъминланган ва бунга амал қилинишига муҳим масала сифатида қаралади.                   

Суд ҳужжатларини давлат тили қоидалараги амал қилган ҳолда тайёрлаш судьялар ва суд ходимларининг олдига турган долзарб масала ҳисобланади.

  

Skip to content