Бугунги даврда янги Ўзбекистон инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат деган муҳим ғоя нигизида парпо этиш йўлида бардавом оқилона сиёсат олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан–янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда, хусусан
2022 йилда «инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб ном берилиши бунга ярқин мисолдир.
Бундан ташқари, янги 2022 йилда мамлакатимизда ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари сай-ҳаракатлар кўлами янада ошиб бормоқда. Ушбу ҳаракатлар нигизида Ўзбекистон давлати кейинги йилларда дунё ҳамжамияти нигоғида халқпарвар, инсонпарвар ҳамда инсон қадр-қиммати улуғланадиган давлат сифатида тилга олиб борилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимиз Президентининг раҳнамолигида амалга оширилаётган демократлаштириш ва либераллаштириш борасидаги ислоҳотлар жараёнида миллий қонунчилигимиз халқаро андозалар даражасида тобора такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда турли соҳаларда кечаётган туб ислоҳотларда, энг аввало, адолат тамойилларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш, инсон манфаатларини олий қадрият даражасига кўтариш, ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам бўлиб, жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон қадри деган фикр илгари суриб келинмоқда, шу асосда инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилинмоқда, шунга кўра, мамлакатимизда инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида йилдан-йилга халқимиз турмуш даражаси ва сифати яхшиланиб бормоқда десак адашмаган бўламиз.
Шу ўринда янги Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳиятига ва энг асосий, муҳим жиҳатларига қисқача тўхталсак.
Янги Конституцияда Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил белгиланган, бу барчанинг қонун олдида тенг- лигини ва қонундан ҳеч ким устун эмаслигини таъминлаш, судлар томо-нидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда, давлат органларининг халққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.
Илгари Конституциямизда амал қилиб келган “давлат-жамият-инсон” тамойилини янги Конституциямизда “инсон-жамият-давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало, инсон манфаатини унинг қадр-қиммати ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.
Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти ва мақсади этиб ҳамда инсон ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланди, бу эса инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлади десак хато бўлмайди.
Шунингдек, янги Конституцияда ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга дойр барча ички имкониятларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсонинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилди.
Мазкур янги Конституциямиз хақиқатан ҳам Халқ Коституцияси бўлди десак муболаға бўлмади, чунки унда аҳолининг барча қатлами, жумладан, аёллар, нуронийлар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, хориждаги ватандошларимиз, ҳаттоки, маҳкумлар барча барчасини ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинди. Яна муҳим жиҳатларидан бири, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга экани ва ҳеч ким суднинг қа рорисиз, қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги каби ҳуқуқлар кафоланди.
Шунингдек, жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилаётганлиги, унда шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддатда ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, шахсни ушлаб туриш жа- раёнида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги мустаҳкамлаб қўйилди.
Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди ва уларни давлат органларининг суиистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади ҳамда шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.
Шу билан бирга, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларига оид қонунлар эса, бевосита халқ иродаси бўлган референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиниши белгиланди.
Бундан кўриш мумкинки, тарихимизда илк маротаба Конституциянинг қабул қилиниши бевосита халқимизнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб, энг муҳими, ушбу барча масалалар беъвосита халқ иродаси бўлган референдумга, яъни халқимиз муҳокамасига, уларнинг ҳукмига топширилди ва ушбу янги конституция нормаларида халқимиз томонидан берилган таклифлар ва уларнинг фикрлари инобатга олиниб Конституцияда ўз аксини топди.
Бу дегани Янги Узбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси бевосита халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга киритилган биринчи ҳужжат бўлди.
Ўйлайманки, мазкур янги Конституциямиз инсон ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қимматини ҳимоя қилувчи, чинакам халқ давлатчилиги асосларини яратди ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш билан бирга, янги Узбекистон тараккиётида янги даврни очиб берди деб бемалол айтишимиз мумкин.
Қашқадарё вилоят маъмурий
суди судьяси Б.Қиличов