Ёшлар ва суд учрашуви
Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди ва Қарши шаҳар, 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида, мактаб биносида фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.
Мазкур семенар машғулотида дастлаб, Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги,. ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлиши, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши хусусида ўз фиқрларини ўқувчиларга оддий тилда тушунтириб ўтишди.
Маърузада, сайлов жараёни, сайлов принциплари, сайловни ўтказиш тартиби билан бир қаторда, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.
Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.
Қарши туманлараро маъмурий суди.
фото лавҳалар.