Суд тизимида жорий этилган интерактив хизматларнинг коррупция хавфини камайтиришдаги ўрни ва ахамияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ҳамда “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли Фармон билан энг аввало судлар фаолиятига сунъий интелект технологияларини жорий этиш учун техник таъминотни яхшилаш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, суднинг интерактив хизмат турларини кенгайтириш орқали коррупция хавфини камайтириш, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратишга эътибор қаратилганлигин. Мазкур фармон ижроси билан суд ишларини электрон шаклда юритиш, ишларни қоғоз шаклидан воз кечиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб борилади, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризани судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интелект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятлари яратилади.
Суд тизимида ахборот коммуникация техналогияларини кенг жорий этиш коррупцион омилларни бартараф этибгина қолмай балки фуқароларга қулайлик хамда судга нисбаттан ишончни ортишига сабаб бўлмоқда.
Бугинги кунда Олий суд томонидан жорий этилган интерактив хизматлар том маънода фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари учун асосий фойдаланиладиган инструменга айланиб бормоқда. Буни судларда жорий этилган интерактив хизмат турларининг кенгайтирилиши хамда ундан фойдаланувчиларнинг сони кундан кунга ортиб бораётганлигининг ўзи мисол бўла олади.
Шу билан бирга интерактив хизматлар оммалашиб бориши билан судларда коррупцион холатларнинг камаяётганлиги, суд тизимида жорий етилган ахборот тизимлари не чоғлик ахамиятлилигини кўрсатибгина қолмай ушбу техналогияларни янада кунг жорий етиш кераклигини талаб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сон фармонига кўра республикамизда судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
- Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реэстрини юритиш;
- Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
- Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
5.Судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;
6.Иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;
- “Рақамли суди” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.
2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида “Рақамли суди” концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш учун қуйидагича дастур тасдиқланди:
- 2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;
- 2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;
- 2026 йил 1 январдан бошлаб “my.sud.uz” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;
- 2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш.
- 2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш каби вазифалар қўйилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди
АКТ бўлими бош консультанти Н.Азимов
Қарши туманлараро маъмурий суди
АКТ ходими Ж.Омонов






