САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистан Республикаси Конституцияси 35-моддасига кўра, хар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ, вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
Шунингдек, Конституциянинг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Сўнгги йилларда сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бир қанча муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб, Сайлов кодекси қабул қилинди.
Сайлов қонунчилигидаги яна бир муҳим ўзгаришлардан бири Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг қабул қилиниши билан боғлиқ, бўлиб, ушбу кодекснинг қабул қилиниши билан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартиблари ҳам такомиллаштирилди. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд тартиби ҳам актив (ижо-бий) ҳуқуқий механизм сифатида самарали ҳисобланади.
Сайлов кодексининг 101-моддасига кўра, сайлов комиссиялари сайлов компаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши, ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт, бундан сайлов комиссияларининг харакатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно.
Сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга доир қарор қабул қилиш учун тегишли комиссияни ушбу Кодексда белгиланган муддатларда чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин.
Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган участка сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаат уч кунлик муддатда тегишли органларга мурожаат йўллаган шахс бу ҳақда хабардор қилинган ҳолда юборилади.
Мурожаатни кўриб чиққан сайлов комиссиялари аъзолари уни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат юборган шахсни хабардор қилиши шарт.
Мамлакатимизда сайлов ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишга қаратилган иккита муҳим қонун мавжуд. Булар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидир.
Мазкур қонунларда сайлов ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишга оид бир қанча нормалар келтириб ўтилган. Жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-моддасида маъмурий судларга сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар тааллукли эканлиги ўрнатиб қўйилган. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 30-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция суди сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
Ўз навбатида, амалдаги Сайлов кодексида сайлов комиссияси қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ҳам белгиланиб, Кодекснинг 102-моддаси талабига кўра, номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистан Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин. Шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқилиши керак. Шикоят берган шахслар шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Сайлов ҳуқуқлари бузилиши юзасидан тегишли сайлов комиссиялари хатти-ҳаракатлари ёки карорлари устидан маъмурий судга шикоят қилиниши мумкин. Бунда тегишли сайлов комиссияси карорини ҳақиқий эмас деб топиш ёки тегишли сайлов комиссияси хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топишни сўраб судга шикоят қилиниши мумкинлигига эътибор берилиши лозим.
Бирок, шуни айтиб ўтишимиз керакки, такрорий сайлов утказиш, сайловларни х,ак,ик,ий эмас деб топиш, сайловни утмаган деб топиш маьмурий суд ваколатига кирмайди. Шунга кура, бундай талаблар билан маъмурий судга мурожаат к,илиб булмайди. Маъмурий судлар фак,ат тегишли сайлов комиссиялар к,арорларини х,ак,ик,ий эмас, хатти-х,аракатини к,онунга хилоф деб топиши мумкин.
Сайлов кодексига кура, такрорий сайлов утказиш, сайловни утмаган, х,ак,ик,ий эмас деб топиш фак,атгина тегишли сайлов комиссиясининг ваколатига киради. Аммо бу х,олатда фак,атгина битта сайлов участкаси ёки округида сайлов утмаган деб топилган булса, агар ушбу сайлов участкаси ёки округи сайлов натижасисиз х,ам сайлов утган деб х,исоблаш мумкин булса, у х,олда тегишли сайлов комиссияси томонидан ушбу участка сайлов натижалари чикдриб ташланиши мумкин.
Фукдроларнинг сайлов х,ук,ук,ларини суд тартибида х,имоя к,илишда судга мурожаат к,илиш муддатларига х,ам жиддий эътибор кдратиш лозим. Зеро, тегишли муддатлар утгандан кейин к,илинган ариза (шикоят) к,аноатлантирилмасдан к,олдирилиши мумкин.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилишда ариза (шикоят) шаклига ҳам етарлича эътибор қаратиш лозим.
Ўзбекистан Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 142-моддасига кўра, сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (карорлари) устидан берилган шикоят суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши лозим.
Шикоят суд томонидан аризачини ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек, прокурорни, агар шикоят аризачига эмас, балки бошқа фукарога дахлдор бўлса, ўша шахсни ҳам чақирган ҳолда кўриб чиқилади. Бу шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ, дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 167-моддасига кўра, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларга доир ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши лозим.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, янги сайлов қонунчилиги сайловларнинг очиқ, ошкора, адолатли ўтишини таъминлаб беради. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисидаги ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш тартибини билиш энг муҳим конституциявий ҳуқуклардан бири бўлмиш сайлов ҳуқуқини самарали ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.
Қарши туманлараро маъмурий
судининг судьяси Л.Зайниддинова