Нотариал идоралар ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 18 май куни соат 15:00да онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслари вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.
Семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Жалилов Алишер Абдухалимович, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директорининг Ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари Исраилов Дилшод Шавкатович иштирок этишди.
Судьялар олий мактаби маъмурий ҳуқуқ кафедраси мудири Самарходжаев Ботир Билолович “Маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.
Ўзбекистон Репсбуликаси Олий суди маъмурий судлов ҳайъати судьяси Хакимова Нодира Жалоловна “Нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан низоларни судларда кўриш амалиёти” мавзусида маъруза қилди.
Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси Давлатов Иброҳимжон Саиджонович “нотариуснинг ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилди.
Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига, нотариал соҳага оид маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, муаммоли ҳолатларга тўхталиб ўтишди.
Шу жумладан, маърузачилар ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар беришди.
Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг судьяси Баҳриддин Ахмедов