Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 20 апрель куни соат 15:00да ўтказилган онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, туман(шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари Қашқадарё вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари А.Жалилов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси М.Эшимбетов “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари ва ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) юзасидан низоларни судда кўриш амалиёти” мавзусида, Судьялар олий мактаби маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Д.Артиков “Маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамитяда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси У.Алмамедов “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари ва ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилишди.
Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига тўхталишиб, туман(шаҳар) ҳокимларининг ер ажратиш, ерни қайтариш ва бошқа масалаларга оид қарорларини маъмурий судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлган ҳолатлар амалий мисоллар келитирлган ҳолда тушунтириш берилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонуни ва бошқа қонун талабларига риоя қилган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини инобатга олиб қарор қабул қилишлари лозимлиги ҳақида тушунтиришлар беришди.
Семинар-тренинг иштирокчилари маърузачиларга мавзуга оид саволлар беришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар ва тушунтиришлар олишди.
Қашқадарё вилоят маъмурий
судининг судьяси Баҳриддин Ахмедов