Маъмурий судларда сайлов комиссиялари фаолияти билан боғлиқ низоларнинг кўрилиши.

Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг умумий мазмунига кўра, ҳуқуқи бузилган шахснинг сайлов комиссиялари қарорлари ва уларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри сидаги кодекси”га мувофиқ сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), қарорлари устидан берилган шикоятларни туманлар аро маъмурий судлари Марказий сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), қарорлари устидан берилган шикоятларни эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди кўриб чиқади. Ушбу тоифадаги ишлар бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар бошқа тоифадаги маъмурий ишлар бўйича субъектлардан фарқланади.

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг
46-моддасига асосан, бундай аризалар прокурор томонидан қуйида қайд
этилган шахсларнинг манфаатларида берилиши мумкин; сайловчи – сайловчилар рўйхатидаги хато ёки ноаниқликни тузатиш ҳақидаги мурожаатини 24 соат ичида кўриб чиқмаслик ёки асоссиз рад этиш, сайловчилар рўйхатига киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик, олдинроқ овоз бериш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ёки ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳақидаги аризани кўриб чиқмаганлик ёхуд рад этганлик каби ҳолатлар юзасидан; кузатувчи – тегишли комиссия томонидан мандат бериш рад этилганда, Сайлов кодексининг
33-моддасида белгиланган ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлиқ қилинганда, сайлов комиссиялари томони дан сайловни ўтказишда сайлов қонунчилигини бузишдан иборат бошқа ҳолларда; номзод – ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли сайлов комиссиясига қилган мурожаат юзасидан олган жавобидан но рози бўлиб, қонун бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги шикоятлар бўйича; сиёсий партияларнинг органлари – сайловда қатнашишга ижозат бериш ҳақидаги аризани рад этганлик, тақдим этган номзодни рўйхатга олишдан бош тортганлик, тақдим этган номзодни номзодлик мақомидан маҳрум этиш ҳақидаги мурожаатини рад этганлик, номзодни номзодлик дан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиши мумкин.

Сайлов комиссиясининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), қарорлари устидан судга шикоят қилинганда шикоятда жавобгар сифатида сайлов комиссияси кўрсатилади. Бироқ, шикоятда жавобгар сифатида сайлов комиссияси эмас, бал ки унинг раиси ёки раис ўринбосари кўрсатилганлиги учун шикоятни қабул қилишни рад этишга, иш юритишни тугатишга ёки ушбу асос би лан аризани (шикоятни) рад этишга йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда сайлов комиссияси жавобгар сифатида талқин этилади. Сайлов комиссиянинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб то пиш тўғрисидаги шикоятда

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 128-моддасида назарда тутилган маълумотлардан ташқари шикоят қилинаётган хатти-ҳаракатлар нимада ифодаланиши, ҳаракатлар содир этилган сана, вақт ва жой, шикоят берган шахснинг фикрига кўра, содир этилган хатти-ҳаракатлар билан бузилаётган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқла надиган манфаатлари, шикоят берган шахснинг фикрига кўра содир этилган хатти-ҳаракатлар мувофиқ бўлмаган қонун ҳужжатлари ва шикоят берган шахснинг сайлов комиссияси хатти-ҳаракатларини қо нунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби ва ҳуқуқини тиклаш усули кўрсатилади. Шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини қисқа муддатларда тиклаш орқали уларнинг сайловда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган ҳуқуқларидан эркин фойдаланишини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида ушбу тоифадаги шикоятларни кўриб чиқиш учун энг қисқа муддатлар белгиланган. Мазкур процессуал муддатлар ишни кўраётган суд учун қатъий бўлиб, ушбу муддатларнинг узайтирилишига йўл қўйилмайди.

Ушбу тоифадаги ишларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу – ишларни кўришда сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилан ган судларга шикоят билан мурожаат қилиш муддати қатъий бўлиб, уни тиклаш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Шунга кўра, мазкур тоифадаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган судга шикоят билан мурожаат қи лиш муддатининг ўтганлиги билдирилган талабни рад этиш учун асос бўлади. Амалдаги қонунчилигимизда сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларида сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, шикоят дарҳол кўриб чиқилиши шартлиги ҳақидаги қатъий норма ўрнатилганлиги сабабли, ушбу тоифадаги иш бўйича шикоят келиб тушганда у девонхона орқали дарҳол рўйхатдан ўтказилиб, судьянинг иш юритувига топширилиши лозим. Шикоятни дарҳол кўриб чиқиш деганда, шикоят судга келиб тушган куннинг ўзидаёқ мазмунан кўрилиши тушунилади. Ариза суд томонидан шикоят берган шахсни ва тегишли сайлов комиссиясининг вакилини, шунингдек прокурорни ҳам чақиртирилган ҳолда кўриб чиқилади.

Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган шахсларнинг келмаслиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри сидаги кодексининг 67-моддасига мувофиқ, маъмурий органлар
низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) нинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган бўлиб, сайлов комиссиясининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар кўрилганда, ушбу қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти уларни қабул қилган сайлов комиссияси зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексининг 167-моддасига мувофиқ, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларга доир ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилади.

Юқоридаги мисоллардан кўринадики мамлакатимизда сайлов
комиссиялари фаолияти билан боғлиқ низоли масалалар ечими учун қонун чилигимизда мустаҳкам асос яратилган. Бу эса сайлов жараёнларининг қонуний ва адолатли ўтишига замин яратади.

 

Қарши туманлараро маъмурий

судининг судьяси                                                                                А.Буронов