Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти

         Коррупция-лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “емирилиш”, “бузилиш” деган маъноларни англатади.

        Коррупция сўзининг ижтимоий куриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.

      Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш (Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 3-модда).

                                                КОРРУПЦИЯНИНГ ТУРЛАРИ

             Маиший коррупция, бу давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролар ва давлат хизматчилари ўртасида вужудга келадиган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик.

        Бизнесдаги коррупция тадбиркорлар хизматчилари ўртасида вужудга муносабатлардаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар.

         Ҳокимиятдаги коррупция, бу давлат ҳокимият органларида мансабдор шахслари томонидан содир қилинадиган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик.

             КОРРУПЦИЯНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ:

  • демократия ва инсон ҳуқуқлари институтларнинг мустаҳкамланишига жиддий путур етказади;
  • кенг жамоатчиликда ҳокимиятга бўлган ишончни сўндиради;
  • жамиятдаги тинчлик, осойишталик, адолат, қонун устуворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий қадриятларнинг бузилишига олиб келади;
  • бозор иқтисодиёти қонуниятларининг бузилиши, яширин иқтисодиётнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига замин яратади;
  • давлат бюджетига жиддий зарар етказади.

            Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари:

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ- 419-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январдаги ЎРҚ- 457-сонли «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ- 472-сонли «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги ЎРҚ- 474-сонли «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ- 537-сонли «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуни ва бошқ.

       Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни Қонун 34 моддадан иборат бўлиб, ушбу ҳужжатда қуйидагилар қайд этилган:

  • коррупция атамасининг тушунчаси;
  • коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари;
  • коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;
  • коррупцияга қарши курашувчи ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари;

коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш;

  • коррупцийни олдини олишга доир чора-тадбирлар;
  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги;
  • коррупцияга қарши жавобгарлик;
  • коррупцияга қарши курашиш масаласида халқаро ҳамкорлик.
  •        Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши
                                                      курашиш тўғрисида”ги Қонуни

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
  • давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш (қонунинг 5-моддаси).

Қашқадарё вилоят маъмурий

 судининг судьяси                                                                                     Л.Зайниддинова