Суд ва ёшлар учрашуви.
Раислик қилувчи У.Самандаров йиғилишни очиб, кун тартибидаги масала билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.
Қашқадарё вилоят маъмурий судларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупсия ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек коррупсияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш бўйича 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Суд органларида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар, уларнинг натижаларини ОАВ, расмий саҳифаларда ёритиш бўйича тасдиқланган медиа-режада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг 2026-йилнинг январ-март ойларига мўлжалланган чора-тадбирлар режаларни ижроси таъминлаш мақсадида Суд тизимида ишлаётган ҳамда амалиёт ўтаётган ёшлар ўртасида коррупсияга қарши курашиш борасида тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан учрашувлар ўтказиш орқали уларда коррупсияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Қашқадарё вилоят юридик техникумининг ўқувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Вилоят судининг судси У.Самандаров ўз нутқи давомида Давлатлатимиз раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар барчамиз учун қувонарлидир. Ушбу ислоҳотлар нафат суд тизимини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишда, балки фуқароларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим аҳамият касб этади.
Одил судлов соҳасида коррупсияни олдини олиш чоралари
Суд ҳокимияти — давлатнинг учинчи тармоғи бўлиб, унинг асосий вазифаси — қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашдир. Бироқ суд тизимида коррупсия мавжуд бўлса, бу нафақат адолатни, балки бутун давлатнинг обрўсини ва фуқароларнинг ишончини йўқотади. Шу боис суд тизимида коррупсияни олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Дунё бўйича суд соҳасида коррупсиянинг асосий сабаблари:
- Судялар ва ходимлар учун маош ва ижтимоий кафолатларнинг пастлиги.
- Назорат ва ҳисобдорлик тизимининг сустлиги.
- Суд жараёнларининг ёпиқлиги ва шаффоф эмаслиги.
- Судяларни танлаш ва тайинлашда адолатли механизмлар йўқлиги.
- Ахборот технологияларининг етарли даражада жорий этилмаганлиги.
Коррупсияни олдини олишнинг асосий йўналишлари:
- Суд тизимининг институтсионал мустақиллигини таъминлаш.
Судялар фақат қонунга бўйсунсин, ижро ва қонун чиқарувчи органлар таъсирини чеклаш зарур. Судяларни тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва интизомий жазолашда мустақил орган — Судялар кенгаши фаолиятини кучайтириш лозим.
- Суд жараёнларини рақамлаштириш ва очиқликни таъминлаш.
Барча суд қарорларини очиқ электрон базада эълон қилиш, суд мажлисларини онлайн транслятсия қилиш ва “Электрон суд” тизимини жорий этиш лозим.
- Судяларни танлаш ва баҳолашда адолатли тизим яратиш.
Судя лавозимига танловни очиқ ва холис ўтказиш, фаолиятни мунтазам баҳолаш ҳамда малака сертификатини янгилаб бориш зарур.
- Судялар учун муносиб моддий шароит яратиш.
Маош ва ижтимоий кафолатларни ошириш, уй-жой, тиббий суғурта ва хизмат автомашиналари каби имкониятлар яратиш лозим.
- Ахборот хавфсизлиги ва этика назоратини кучайтириш.
Суд жараёнларига аралашиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун ахборот аудит тизимини жорий этиш лозим.
- Фуқаролик жамияти ва ОАВ иштирокини кучайтириш.
Суд фаолиятини жамоатчилик ва журналистлар назоратига очиқ қилиш, нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш лозим.
- Халқаро стандартлар ва тажрибани жорий этиш.
- ЕХҲТ, ГРЕCО, УНОДC каби халқаро ташкилотлар тавсияларини миллий тизимга имплементатсия қилиш ва халқаро малака дастурларини ташкил этиш зарур.
Рақамли технологияларнинг аҳамияти
Суд жараёнларини автоматлаштириш инсон омилини камайтиради. Иш тақсимотини автоматик тарзда аниқлаш судянинг ишни танлаш имкониятини йўққа чиқаради. Электрон имзо ва блокчейн технологиялари ҳужжатларниг сохталаштирилишининг олдини олади.
Ҳуқуқ-демократик давлатларда суд ҳокимияти фуқароларга одил судловни таъминлашда асосий аҳамиятга эга. Илғор технологиялар суд фаолиятида шаффофлик, самарадорлик ва ишончни оширишда муҳим омил ҳисобланади.
Шундай шароитда ПФ‑140‑сонли Фармон мамлакатимизда суд тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш йўлида муҳим қадамдир.
ПФ‑140‑сонли Фармон “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий‑техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида” деб номланади. Фармоннинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- “Рақамли суд” консепсиясини жорий этиш ва электрон хизматларни кенгайтириш.
- Сунъий интеллект технологияларини суд фаолиятига жорий этиш.
- Суд тизимининг инфратузилмаси ва техник таъминотини мустаҳкамлаш.
- Норматив‑ҳуқуқий базани такомиллаштириш.
- Кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлаш.
- Суд тизимини оптимизатсия қилиш ва ягона амалиётни таъминлаш.
- Фармон ижросини назорат қилиш ва молиявий ресурсларни ажратиш.
Фармоннинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- Суд фаолияти самарадорлигини ошириш ва шаффофликни таъминлаш.
- Суд жараёнларини фуқаролар учун қулай ва очиқ шаклда ташкил этиш.
- Коррупсия ва инсон омилининг таъсирини камайтириш.
- Суд тизимига ишончни ошириш ва халқаро стандартларга мослаштириш.
Қийинчилклар ва хавфлар
- Инфратузилма ва интернет имкониятларининг етишмаслиги.
- Ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш муаммолари.
- Кадрлар малакасининг етарли эмаслиги.
- Рақамли тенгсизлик ва аҳолининг айрим қатламлари учун қулайлик муаммолари.
- Қўшимча молиявий харажатлар ва ресурс талаблари.
Амалий тавсиялар
- Лойиҳаларни синовдан ўтказиш ва босқичма‑босқич жорий этиш.
- Ягона электрон суд платформасини яратиш ва барча судларда интегратсия қилиш.
- Ахборот хавфсизлиги сиёсатини кучайтириш.
- Судялар ва ходимлар учун рақамли саводхонлик курсларини ташкил этиш.
- Қонунчиликни такомиллаштириш ва электрон жараёнларни ҳуқуқий асос билан таъминлаш.
- Жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва очиқликни таъминлаш.
- Фармон ижросини мониторинг қилиш ва самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш.
Хулоса
ПФ‑140‑сонли Фармон Ўзбекистон суд тизимини рақамлаштиришда янги босқични бошлаб берди. Унинг ижроси одил судловни таъминлаш, коррупсияни камайтириш ва жамият ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Аммо бу мақсадларга эришиш учун изчил ислоҳотлар, кадрлар тайёргарлиги ва қонунчилик базасини мустаҳкамлаш зарур.
















