“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва ахамияти тўғрисида.

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирокига, шунингдек ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишга тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилишини тақозо этмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.

Шунингдек, «Прокурор ўзининг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишларда, шунингдек давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур қонун билан прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолиятини самарадорлигини ошириш мақсадида судларда прокурорларнинг апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриладиган ишларда иштирок этишининг тартиб таомиллари аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 46-моддасида маъмурий суд ишларини юритишда прокурорнинг иштироки масаласи аниқ кўрсатиб ўтилди.

Бунда прокурор барча ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақли эканлиги;

Прокурор фуқаролар ва юридик шахсларнинг, шунингдек жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиб, судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги;

Ушбу ариза туманлараро маъмурий судларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тақдим этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикасининг барча маъмурий судларига ариза тақдим этишга ҳақли эканлиги белгилаб ўтилди.

Шунингдек, Қонунда назарда тутилган ёки суд мазкур ишда прокурор иштирок этиши зарур деб топган ҳолларда, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларда, шунингдек прокурорнинг аризаси асосида қўзғатилган ишларда прокурор иштирок этиши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

Қашқадарё вилоят маъмурий

суди раиси                                                                                 Ғ.Давлатов

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли қонунининг мазмун-моҳияти.

Сўнги йилларда Янги Ўзбекистонда инсон қадри устуворлигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд орқали шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини кучайтириш, одил судлов сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича қатор чоралар кўрилди. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига кўра, ФПК, МСИЮтК ҳамда ИПКларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда ҳамда мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.

Мазкур Қонун фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш, шунингдек уларнинг қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

 

   

Қарши туманлараро маъмурий

судининг судьяси                                                                                    А.Дониёров

 

Судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлаш борасидаги янгиликлар

     “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-968-сонли қонуни 2024 йилнинг 2 июлда қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиб, 28 августда сенат томонидан маъқулланди ҳамда 30 сентябрда президент томонидан имзоланди.

     Ушбу қонунга асосан қатор қонун нормаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди булар: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосан судларда ишларни кўришда прокурорнинг иштирокини мустаҳкамлаш, прокурорнинг суд ишларини ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш, судларда кўриб чиқилган ишларни ўрганиш ва қарорларга нисбатан протестлар киритиш бўйича ваколатларини кенгайтиришга қаратилган.

– ўзгартириш ва қўшимчалар билан суд ишларини юритишда тарафларнинг тортишуви принципини, давлат манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида судлар томонидан фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўришда прокурорнинг иштирок этиши мажбурий бўлган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилди,

– ишларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан прокурорнинг протест киритиш ҳуқуқига тааллуқли процессуал нормалар янада аниқлаштирилди ва кенгайтирилди;

– прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар зарурати туғилганлиги, судда кўрилган ишларда прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланди, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан пртест киритиш тартиби ўзгартирилди, ва прокурор ваколатлари оширилди.

     Янги қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига 9 та, Иқтисодий процессуал кодексига 13 та, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга 4 та ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.



Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси                        Хушваков Азамат Ибрагимович

                              Она тилим-ғурурим, фахрим!

 

2024 йилнинг 18 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қашқадарё вилоят ва Қарши туманлараро маъмурий судида  “Она тилим-ғурурим, фахрим!”, деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда 1989 йилда давлат тилининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги, унга кўра ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, 21 октябрь ўзбек тили байрами сифатида нишонланиши, ўзбек тилининг халқаро миқиёсдаги обрў эътиборини юксалтириш ва тариққий этган тиллар сафига киритишда ҳар бир ватандошимиз ўз ҳиссасини қўшиши ҳамда тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Барча давлат органлари ва ташкилотлардаги каби суд органларида ҳам давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши тўлиқ таъминланган ва бунга амал қилинишига муҳим масала сифатида қаралади.                   

Суд ҳужжатларини давлат тили қоидалараги амал қилган ҳолда тайёрлаш судьялар ва суд ходимларининг олдига турган долзарб масала ҳисобланади.

  

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари суд ҳимоясида

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан Қарши шаҳар, 9-сонли участка сайлов комиссиясида Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур семенар машғулотида Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, муддатлари, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.

Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.

Қарши туманлараро маъмурий суди

 судьяси Учқун Самандаров

фото лавҳалар.

Ёшлар ва суд учрашуви

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Қарши туманлараро маъмурий суди ва Қарши шаҳар, 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида, мактаб биносида фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида. Маъмурий судларга мурожаат қилиши тартиби, судлар фаолиятига доир умумий қоидалар, Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқининг конституциявий кафолати мавзуларида семенар машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур семенар машғулотида дастлаб, Қарши туманлараро маъмурий суди судьяси Учқун Самандаров ҳамда Аббос Донёровлар суд ҳокимияти органлари фаолияти, мамлакатимизда суд тизими, судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи, маъмурий судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр билдирилган бўлса, ундан сўнг маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги,. ҳар бир сайловчи бир овозга эга бўлиши, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши хусусида ўз фиқрларини ўқувчиларга оддий тилда тушунтириб ўтишди.

Маърузада, сайлов жараёни, сайлов принциплари, сайловни ўтказиш тартиби билан бир қаторда, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари юзасидан судларга мурожаат қилиши тартиби, ишларни судларда кўриш масалалари юзасидан ҳам сўз борди.

Семенар машғулоти якуни қизиқарли савол-жавоблар, мунозаралар билан давом этди.

 

Қарши туманлараро  маъмурий суди.

фото лавҳалар.

 

Перейти к содержимому