“Ўзбекистон-2030” стратегияси халқ фаровонлиги ва мамлакатда қонунийликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишнинг асоси сифатида
Мамлакатимизни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини янада такомиллаштириш, айниқса суд-ҳуқуқ ислоҳотлари билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган салмоқли ишлар бажарилди.
Хусусан, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, маъмурий суд ишларини юритишни «суднинг фаол иштироки» тамойили асосида амалга ошириш; ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш; маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш; оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш ва бир қатор бошқа ислоҳатлар амалга оширилди.
Суд-ҳуқуқ ислоҳатлари жараёнида, мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси қабул қилинди-ки, бу мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мантиқий давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.
Янги Конституцияга мувофиқ мамлакатимизда ўтказилган президентлик сайлови Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз қўллаб-қувватлаганидан далолат беради.
Шуни ҳам алоҳида такидлаб ўтиш жоиз-ки, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва янги босқичга олиб чиқишни тоқазо қилди.
Мазкур йўналишда амалга оширилган энг муҳим қадамлардан бири бу, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 11 сентябрида қабул қилган «Ўзбекистон — 2030» Cтратегияси тўғрисидаги Фармони бўлди.
Унинг қабул қилинишида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асос бўлди.
Стратегия Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар амалга оширилиши режалаштирилган дастурни ўз ичига олади.
Унда барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш; аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш; аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш; халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш; мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш билан боғлиқ асосий ғоялар акс эттирилган бўлиб, жамият ҳаётининг 5 та йўналиши бўйича 100 та мақсадни ва ушбу мақсадларни тўла-тўкис рўёбга чиқаришни механизмини ўз ичига олади.
Стратегиянинг тўртинчи йўналиши “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” деб номланиб, унда Давлат бошқаруви органлари фаолиятини “Халқ хизматидаги давлат” тамойили асосида ташкил этиш; халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш; Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш; давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш; Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш каби муҳим бўлган мақсадлар қўйилган-ки, уни амалга оширишда тегишли тартибда барча даражадаги давлат органлари жалб этилганлигини кўриш мумкин.
Хулоса шуки, Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини янада такомиллаштириш бўйича қилинаётган ишлар “инсон-жамият-давлат” ғояси асосида амалга оширилар экан, бунда ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги асосий мақсадлардан ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят маъмурий
суди судьяси Нармуратов Бахром Зиядуллаевич
Солиқ қарзини банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш ва инкассо топшириқномасини чақириб олиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли Қарорида ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;
Шунингдек, давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;
давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;
давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш каби қонунга зўзагртириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрдаги Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисидаги 578-сонли қонунининг 33-моддасига кўра, тўлов ҳужжати қоғозда тузилган ёки электрон шаклда шакллантирилган ҳужжат бўлиб, тўлов унинг асосида ёки ёрдамида амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:
тўлов топшириқномаси;
тўлов талабномаси;
инкассо топшириқномаси;
мемориал ордер;
аккредитивга ариза;
кирим ва чиқим касса тўлов ҳужжатлари.
Тўлов ҳужжатларининг шакллари, мажбурий реквизитлари ва уларнинг мазмунига доир бошқа талаблар, электрон тўлов воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Инкассо(италянча incasso)-харидор ҳисобварағидан пул суммасини олиб, сотувчи ихтиёрига ўтказиш бўйича банк операциялари.
Мижозга хизмат кўрсатиш ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида ва харидорнинг ўз топшириғи билан амалга оширилади. Сотиб олинаётган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов турли шакллар(чеклар, векселлар ва б.)да бўлиши мумкин.Сотувчи –мижоз харидор-мижозга жўнатган товари ёки кўрсатган хизмати тўғрисидаги тўлов талабномасини Инкассо(тўлов учун) банкка тақдим этади, банк ўз навбатида мазкур тўлов операцияси (харидор ҳисобварағидан сотувчи ҳисобварағига пул ўтказиш)ни бажаради ва мижозлардан ўз хизмати учун фоиз ундиради.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 15-боби, 120-моддасида Солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлиб, солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда бу қарзни ундириш ушбу бобда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Солиқ қарзи мазкур солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан, ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда эса – бошқа шахслардан ундирилади.
Агар солиқ тўловчининг солиқлар бўйича қарзини узишга доир мажбурияти банк кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги ёхуд мол-мулк гарови билан таъминланган бўлса, солиқ тўловчи солиқлар бўйича солиқ қарзини узмаган ёки тўлиқ узмаган тақдирда, солиқ органи солиқ қарзининг тўланмаган суммасини тегишлича банк кафолатини берган банкдан, кафилдан ёхуд гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан ундириши шарт.
Юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш ушбу Кодекснинг 121-124-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсдан солиқ қарзини ундириш ушбу Кодекснинг 125-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Юридик шахсдан ёки якка тартибдаги тадбиркордан солиқ қарзини ундириш дастлаб унинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан, улар етишмаган тақдирда эса мазкур шахснинг бошқа мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг ёки бошқа шахснинг солиқ қарзи унинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш имкони бўлмаган қисмида бошқа шахслардан ундирилиши мумкин.
Агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин.
Агар солиқ тўловчи солиқ текшируви тўғрисида билган пайтдан эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга шахсларга берган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкин.
Ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Ушбу модданинг саккизинчи – ўнинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда мазкур шахслардан солиқ қарзини ундириш солиқ тўловчининг реализация қилинган товарлари (ишлари, хизматлари) учун келиб тушган тушум, бошқа даромадлари, у томонидан ўтказилган пул маблағлари, бошқа мол-мулкнинг қиймати доирасида амалга оширилади. Солиқ органи мазкур шахслар тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборот асосида ва солиқ тўловчининг солиқ қарзи миқдорига боғлиқ тарзда ушбу қарзни ундиришни кўрсатилган қайси шахслардан ва қандай нисбатда ундиришни амалга оширишни мустақил равишда белгилашга ҳақли.
Ушбу модданинг саккизинчи – ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини ундириш суд тартибида амалга оширилади.
Солиқни суд тартибида ундириш қуйидаги ҳолларда ҳам амалга оширилади, агар солиқни тўлаш мажбурияти:
1) солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса;
2) ўзаро алоқадор шахслар ўртасида битимлар тузилиши муносабати билан трансферт нарх белгилаш чоғидаги солиқ назорати натижаларига кўра юзага келган бўлса.
Ушбу бобнинг қоидалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш муносабати билан тўланадиган солиқлар бўйича солиқ қарзини ундиришга, шунингдек солиқ агентларининг солиқ қарзини ундиришга ҳам татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 121-моддасида, солиқ қарзини банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан ундириш белгиланган бўлиб, солиқ қарзи белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш – ундирувни банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли билан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Ушбу модданинг қоидалари фақат юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланилади.
Солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш тўланмаган солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан ёки солиқ агентидан, ушбу Кодекснинг 120 ва 122-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса бошқа шахслардан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Солиқ қарзини ундириш солиқ органи томонидан мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварағи очилган банкка ушбу шахснинг ҳисобварақларидан зарур пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказиш учун инкассо топшириқномасини электрон шаклда юбориш йўли билан амалга оширилади.
Солиқ органининг мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджетга ўтказишга доир инкассо топшириқномасининг шакли ҳамда уни банкка юбориш тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда белгилайди.
Агар солиқ тўловчи солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномасини мустақил равишда юбормаган бўлса, солиқ органининг инкассо топшириқномаси солиқ тўловчининг ҳисобварағига солиқни тўлаш учун белгиланган муддат тугагач уч иш кунидан кечиктирмай қўйилади.
Солиқ органининг мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномаси банк томонидан фуқаролик тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган тўловлар навбатини ҳисобга олган ҳолда банк томонидан сўзсиз бажарилиши шарт.
Қуйидаги ҳолларда солиқ органлари мажбуриятга эга шахсларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир бажарилмаган (тўлиқ ёки қисман) инкассо топшириқномаларини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилади:
1) ушбу Кодекснинг 11-бобига мувофиқ солиқ қарзига нисбатан кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда;
2) солиқ қарзи узилганда, шу жумладан ушбу Кодекснинг 12-бобига мувофиқ ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалар ҳисобга олиниши муносабати билан солиқ қарзи узилганда;
3) ушбу Кодекснинг 96-моддасига мувофиқ ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилганда;
4) ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича солиқ ва пеня суммалари камайтирилганда.
Солиқ қарзини ундириш миллий валютадаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан, бундай ҳисобварақларда маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса – мажбуриятга эга шахснинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларидан амалга оширилиши мумкин. Мажбуриятга эга шахснинг валюта ҳисобварақларидан солиқ қарзини ундириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сотиладиган санада белгиланган курси бўйича миллий валютада ундириладиган суммага эквивалент суммада амалга оширилади.
Солиқ қарзини ундириш муддатли депозитларга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амалга оширилмайди.
Валюта ҳисобварақларида турган маблағларни ундириш чоғида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) инкассо топшириқномаси билан бир вақтнинг ўзида банкка мажбуриятга эга шахснинг валютасини сотиш учун топшириқнома юборади. Мазкур топшириқнома банк томонидан у олинган кундан кейинги операция кунидан кечиктирмай бажарилади. Чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ харажатлар шу мажбуриятга эга шахснинг ҳисобидан амалга оширилади.
Солиқ органининг мажбуриятга эга шахснинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва бюджет тизимига ўтказишга доир инкассо топшириқномаси банк томонидан инкассо топшириқномаси олинган кундан кейинги бир операция кунидан кечиктирмай, валюта ҳисобварақларидан ундиришда эса — икки операция кунидан кечиктирмай бажарилади.
Агар банк томонидан солиқ органининг инкассо топшириқномаси олинган кунда мажбуриятга эга шахснинг ҳисобварақларида уни бажариш учун пул маблағлари етарли бўлмаса, инкассо топшириқномаси шу ҳисобварақларга пул маблағлари келиб тушишига қараб, ҳар бир бундай тушум кунидан кейинги бир ёки икки операция кунидан кечиктирмай, ҳисобварақ валютасига боғлиқ ҳолда бажарилади. Мазкур инкассо топшириқномаси банк томонидан фуқаролик тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган тўловлар навбатини ҳисобга олган ҳолда банк томонидан бажарилади.
Солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчиларидан банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобидан солиқ қарзини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 122-моддасида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сонли Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда 3229 рақами билан рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур қарорнинг 6-бобида Инкассо топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар тартиби белгиланган бўлиб, Инкассо топшириқномаси унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати.
Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, бундан чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган инкассо топшириқномаси мустасно.
- Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:
а) давлат солиқ хизмати органлари — ўз муддатида тўланмаган бюджет тизимига ўтказиладиган солиқлар ва йиғимларни ундириш тўғрисида;
б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш тўғрисида;
в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчидан ундириш ҳамда бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизларни қайтариш тўғрисида;
д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.
- «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади.
- Инкассо топшириқномаси ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилганда, унга ижро ҳужжатининг асл нусхаси, агар асл нусхаси йўқолган бўлса — дубликати илова қилинади, бундан электрон шаклда тақдим этилган ҳолатлар мустасно.
Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.
Ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилган инкассо топшириқномасининг «Тўлов мақсади» графасида ижро ҳужжатининг номи, тартиб рақами ва санаси кўрсатилади.
- Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди.
- Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан ёки тўловчи тугатилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд ҳолларда бекор қилиниши мумкин.
- Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчи ёки олувчининг банкига қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг банкига тақдим этилганда, ундаги реквизитлар маблағларни олувчининг банки томонидан текширилади ҳамда текширган масъул ходимга бириктирилган штамп билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига маблағларни ундиришни назарда тутувчи инкассо топшириқномалари маблағларни олувчининг банки томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.
- Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, бундан дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг банкига келиб тушмаган ҳоллар мустасно.
- Қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномаси маблағларни олувчи ёки тўловчининг банкига уч нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:
биринчи ва иккинчи нусхалари ижро учун банкда қолдирилади;
учинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган масъул ходим томонидан имзоланади ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиб, инкассо топшириқномасини тақдим этган шахсга қайтариб берилади.
Маблағларни олувчининг банкига тақдим этилган инкассо топшириқномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари «Тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш» журналида қайд этилган ҳолда почта хизмати орқали маблағларни тўловчининг банкига юборилади.
Электрон шаклдаги инкассо топшириқномаси тўлов ҳужжатларини тақдим этиш тизими орқали маблағларни тўловчининг банкига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ижро учун юборилади.
- Маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлиқ бажарилган қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномасининг:
биринчи нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;
иккинчи нусхаси шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига тақдим этилади.
Электрон шаклда тақдим этилган инкассо топшириқномаларнинг ҳисоби банкда дастурий равишда юритилади.
Маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлиқ бажарилган электрон шаклдаги инкассо топшириқномасининг нусхасини шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига тақдим этиш тартиби банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
- Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги инкассо топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Электрон шаклдаги инкассо топшириқномасининг нусхасини маблағларни олувчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
- Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади.
Инкассо топшириқномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.
Тўлов ҳужжатларини тақдим этиш тизими орқали юборилган инкассо топшириқномаси асосида амалга оширилган қисман тўловлар ҳисоби дастурий равишда юритилади.
- Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси 2-сон картотекада ҳисобга олинади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.
- Инкассо топшириқномаси 2-сон картотекада ҳисобга олинганлиги ва тўлов суммаси ҳақида у келиб тушган кундан кейинги операция кунидан кечикмай маблағларни олувчининг банкига ёки маблағларни олувчига хабар берилади.
- Маблағларни тўловчининг банки инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги ЎРҚ-582-сонли қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур қонунинг11-моддасида Марказий банкнинг ваколатлари белгиланган, Марказий банк:
Ўзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларини белгилайди;
банк томонидан миллий ва чет эл валютасида мижозларнинг ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пул белгиларини муомалага киритади ва муомаладан чиқаради;
қимматбаҳо металлардаги активларни тўлдириш учун давлатнинг аффинланган олтин сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширади;
қимматбаҳо металлардан тайёрланган қуймаларни муомалага чиқаради;
қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилайди;
банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартибини белгилайди;
ўзи белгилайдиган тартибда ва шартларда банкларга қисқа муддатли кредитлар, шунингдек ликвидлиликни тезкор суръатда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар беради;
банклар фаолиятини лицензиялашда, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказишда, шунингдек банклар, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари, ломбардлар ва банклар гуруҳлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилишда асослантирилган мулоҳазадан фойдаланади;
ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади;
ўз балансида акс эттирилган мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;
ўз тасарруфидаги ташкилотларни, шу жумладан валюта биржасини ташкил этади;
молиявий операцияларни амалга оширади, шу жумладан чет эл ҳукуматларига, бошқа давлатларнинг марказий банкларига банк хизматларини кўрсатади;
бошқа давлатларнинг марказий банкларида ва халқаро молия институтларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ўз ваколатлари доирасида ифода этади;
чет давлатларда ваколатхоналар очади;
облигациялар эмиссиясини амалга оширади;
ўз номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси номидан клиринг ва тўлов битимлари тузади;
банклардаги, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлардаги, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларидаги ва ломбардлардаги қоидабузарликларни аниқлаш юзасидан назорат тадбирларини амалга оширади, шу жумладан масофадан туриб ҳам амалга оширади;
банкноталар ва тангалар тасвирларини акс эттиришга доир талабларни белгилайди;
банклар учун ҳисобварақлар очади;
аутрайт (спот ва форвард) сотиб олиш ва сотиш ёки келишувга биноан қайтариб сотиб олиш йўли билан, шунингдек бозор воситаларини, валюталарни ва қимматбаҳо металларни кредитлаш ёки жалб этиш йўли билан молия бозорларида фаолиятни амалга оширади.
Марказий банк қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин. Мазкур қонуннинг 12-моддасида, Марказий банкнинг вазифалари белгиланган бўлиб,
Марказий банк:
пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборот материалларини ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади;
нақд пул муомаласини ташкил этади;
валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади;
валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради;
банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
банкларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржалари ва кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялайди, банкларнинг, шунингдек микромолия ташкилотларининг, ломбардларнинг, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади), тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради;
хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаганлик ва тугатганлик тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилади, хабардор қилиш тартибида фаолиятни (ҳаракатларни) амалга оширувчи хабардор қилувчилар устидан назоратни амалга оширади, фаолиятни (ҳаракатларни) тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
ҳукуматнинг фискал агенти вазифаларини бажариш учун зарур бўлган банк операцияларини ва бошқа битимларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради;
Марказий банк назорат қилиши лозим бўлган шахслар томонидан ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига риоя этилиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади;
Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади;
банклар ва нобанк кредит ташкилотлари (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини (бундан буён матнда халқаро захиралар деб юритилади), шу жумладан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга оширади.
Қашақадарё вилоят маъмурий судининг
судьяси Б.Нармуратов
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Административный суд Кашкадарьинской области