Маъмурий судларнинг одил судлов фаолияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари

      Ўзбекистон Республикасида сўнгги йиллар давомида олиб борилган ислоҳотлар тарихига назар соладиган бўлсак, маъмурий судларни ташкил этиш ҳақидаги ташаббусни Президент Ш.Мирзиёев ўзининг Президентлик вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган пайтиданоқ илгари сурган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2016 йил 21 октябрь куни имзоланган «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 6-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганиш асосида 2017 йил 1 июлга қадар фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва хўжалик судларининг ваколатларини қайта кўриб чиқиш йўли билан маъмурий судларни ташкил этишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш топширилган.
      Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрель кунги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонуни билан Ўзбекистон Республикасида суд тизимини ташкил этувчи судлар қаторига маъмурий судлар киритилиши ва ушбу қонуннинг маъмурий судларни ташкил этиш тўғрисидаги қоидалари 2017 йил 1 июндан эътиборан амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Кейинчалик, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 12 апрель куни «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни (Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли «Судлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.) қабул қилиниб, ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасида
-Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
-Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
-Ҳарбий судлар;
-Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
-Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
-фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
-жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
-туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари;
туман (шаҳар) маъмурий судлари фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилди.
               Юртбошимиз томонидан маъмурий судларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш юзасидан қатъий олиб борган саъи ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 1 июнь кунидан ҳар бир туман, шаҳарларда оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган маъмурий судлар иш бошлади.
         Ҳозирги кунда ушбу Фармонга мувофиқ қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлари фаолият кўрсатмоқда.
           Уларнинг фаолиятидаги мазкур Фармон асосида юз берган ихтисослашув фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

 

Қарши туманлараро
маъмурий суди раиси                                                                          А.Хушваков

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловида судлар ахамияти

        Маълумки, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сонли қарорига асосан фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2022 йилнинг май ойида тугаши муносабати билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2022 йилнинг май ойида ўтказилиши белгиланди ҳамда навбатдаги сайловда 9 349 нафар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланиши кутилмоқда.

        Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови муҳим демократик жараён ҳисобланади, чунки айнан мазкур сайловлар орқали Ўзбекистон фуқаролари ўзлари яшаб турган ҳудуддаги маҳаллаларга раис (оқсоқол)ни сайлаб олишади.

       Мазкур жараёнлар, яъни шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги 15.10.2018 йилдаги ЎРҚ-499-сонли қонуни билан тартибга солинади.

Мазкур қонуннинг 3-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.

      Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиши мумкин эмас. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади. Қонун 5-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.

      Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.

       Қонун 6-моддасида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган.

       Қонун 8-моддасига кўра Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.

       Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади ва комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилади.

       Қонуннинг 16-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

       Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.

       Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.

       Қонуннинг 17-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

       Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас. Қонуннинг 20-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.

       Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган деб ҳисобланади.




Қарши туманлараро

 маъмурий суди судьяси                                                                   Зайниддинова.Л

Нотариал идоралар ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди

        Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 18 май куни соат 15:00да онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, давлат нотариал идоралари нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслари вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.

        Семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Жалилов Алишер Абдухалимович, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директорининг Ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари Исраилов Дилшод Шавкатович иштирок этишди. 

             Судьялар олий мактаби маъмурий ҳуқуқ кафедраси мудири Самарходжаев Ботир Билолович “Маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.

        Ўзбекистон Репсбуликаси Олий суди маъмурий судлов ҳайъати судьяси Хакимова Нодира Жалоловна “Нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан низоларни судларда кўриш амалиёти” мавзусида маъруза қилди.

     Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси Давлатов Иброҳимжон Саиджонович “нотариуснинг ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилди.

          Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига, нотариал соҳага оид маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, муаммоли ҳолатларга тўхталиб ўтишди.

        Шу жумладан, маърузачилар ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар беришди.






Қашқадарё вилоят  маъмурий

судининг судьяси                                                                             Баҳриддин Ахмедов

Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди

        Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 7 май куни соат 11:00да онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳуқуқшунослари ва сохага оид мутахассис ходимлари вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.

       Семинар-тренингни Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов кириш сўзи билан очди. Судьялар олий мактаби маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Д.Артиков “Маъмурий судлар фаолияти ва улариннг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.

         Тошкент вилоят Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси “Давлат хизматлари  соҳасида юзага келадиган низоларни судларда кўриш амалиёти” мавзусида маъруза қилди.

     Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига, давлат хизматлари соҳасига оид маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти ва кўрилаётган ишлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, муаммоли ҳолатларга тўхталиб ўтишди.

Шу жумладан, маърузачилар ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар беришди.





Қашқадарё вилоят  маъмурий

судининг судьяси                                                                            Баҳриддин Ахмедов

Кадастр органлари ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди

        Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 7 май куни соат 11:00да онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳуқуқшунослари ва сохага оид мутахассис ходимлари вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.

     Семинар-тренингни Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов кириш сўзи билан очди.

      Судьялар олий мактаби маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Д.Артиков “Маъмурий судлар фаолияти ва улариннг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.

      Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Тожибоев иштирок этиб, “Кадастр органлари қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилди.

       Қарши туманлараро маъмурий судининг раиси А.Хушваков “кадастр соҳасида юзага келадиган низоларни судларда кўриш амалиёти” мавзусида маъруза қилди.

Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига, кадастр соҳасига оид маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти ва кўрилаётган ишлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, кадастр органи томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтишди.

       Шу жумладан, маърузачилар божхона органлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар беришди.





Қашқадарё вилоят  маъмурий

судининг судьяси                                                                                      Баҳриддин Ахмедов

 

Перейти к содержимому