Божхона органлари ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди

       Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 30 апрель куни соат 11:00да онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, вилоят божхона бошқармаси суриштирув ва юридик бўлим ходимлари, божхона чегара пости ходимлари вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.

      Семинар-тренингни Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов кириш сўзи билан очди.

      Тошкент шаҳар маъмурий судининг раисининг ўринбосари Ғ.Давлетов “Маъмурий судлар фаолияти ва улариннг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.

         Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Тожибоев иштирок этиб, “Божхона органлари қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилди.

          Сирдарё вилоят маъмурий суди судьяси А.Мусурманкулов “Божхона назорати соҳасида юзага келадиган низоларни судларда кўриш амалиёти” мавзусида маъруза қилди.

        Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига, солиққа оид маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти ва кўрилаётган ишлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, солиқ органи томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтишди.

       Шу жумладан, маърузачилар божхона органлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан тадбир иштирокичларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар беришди.





Қашқадарё вилоят  маъмурий

судининг судьяси                                                                 Баҳриддин Ахмедов

Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллашмоқда

          Ўтган 2021 йилда ва жорий йилнинг биринчи чорагида ер тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан қатор ислоҳотлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сонли Фармони қабул қилиниши бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этишга хизмат қилди.

          Жумладан, “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2021 йил 16 августдаги қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, Жиноят кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларида жавобгарликни белгилашга оид моддаларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

         Ер кодексининг 2021 йил 17 августга қадар амалда бўлган 23-моддаси иккинчи қисмида ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган бўлса, мазкур қонун билан 23-модданинг иккинчи қисми янги таҳрирда қабул қилиниб, унга кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) тартиби такомиллаштирилди ва ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш) — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион воситасида; доимий фойдаланишга бериш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан; ижарага бериш — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, шунингдек электрон онлайн-аукцион воситасида амалга оширилиши белгиланди.

       Қонундаги ушбу ўзгариш билан маҳаллий давлат ҳокимиятларининг ер ажратишга доир ваколатлари ўзгартирилиб, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг ва шаффоф механизми сифатида бу жараённи электрон онлайн-аукцион воситасида амалга оширилиши белгиланди. Шу билан бирга, Ер кодексининг 20-моддасида назарда тутилган ҳолларда, яъни ер участкалари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат органларига, муассасаларига ва корхоналарига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга берилиши белгиланди.

       Шу билан бирга, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш каби қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида, Ер кодекси 911-модда билан тўлдирилди ва бу тўлдириш билан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш оқибатлари белгилаб берилди, жумладан, қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно қилганда, эндиликда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмаслиги, қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмаслиги, қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланиши ҳақида қоидалар белгиланди.

         Шунингдек, ушбу қонунга асосан киритилган қўшимча ва ўзгартишлар билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси, 65, 66,  67, 68, 68-1, 69-моддаларида назарда тутилган мулкка тажовуз қилиш, ердан фойдаланиш, ер бериш тартибини бузиш, ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарликлари содир этганлик учун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 197-моддасида назарда тутилган суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаганлик ва 229-1-моддасида назарда тутилган ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятлари содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилди. Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш учун жавобгарликни белгилашга оид 229-6-модда билан тўлдирилди.

        Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, эндиликда тадбиркорлик, шаҳарсозлик, якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш учун берилган ерлар, қолаверса, хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштирилишининг қонуний асослари белгилаб берилди.

Ерга оид қонунчиликни такомиллаштириш, қабул қилинган қонунларни татбиқ қилиш механизмларини белгилаш мақсадида, бир қатор меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилинди.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан “Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти”, “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти”, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарор билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент”, “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги ва “Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-138-сонли “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ер қонунчилигига риоя қилиниши устидан ягона назорат тизимини жорий қилиш ва ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

    Ер қонунчилигининг такомиллаштирилиши ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида соҳадаги ислоҳотларнинг самарасига бевосита таъсир қилиб, ер муносабатларини тартибга солиш ва назорат қилишга масъул бўлган мансабдор шахсларни, шу билан бирга ердан фойдаланувчи фуқаро ва юридик шахсларнинг қонунларга риоя қилишдаги масъулиятини ошишига, суд тартибида ҳал қилинадиган низоларнинг камайишига ва қонун устуворлигини таъминланишига хизмат қилади.



Қашқадарё вилоят маъмурий

судининг судьяси                                                           Баҳриддин Ахмедов

Солиқ органлари ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 23 апрель куни соат 11:00да онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, вилоят давлат солиқ бошқармаси ва туман(шаҳар) солиқ инспекцияси ҳуқуқшунослари ва сохага оид мутахассис ходимлари вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.

Семинар-тренингни Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов кириш сўзи билан очди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Д.Каримов Самарқанд вилоят маъмурий суди студиясидан иштирок этиб, “Солиқ органлари қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида маъруза қилди.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси Алмамедов Улуғбек Алиджанович иккинчи мавзу бўйича, яъни “Маъмурий судлар фаолияти ва улариннг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.

Тошкент вилоят маъмурий суди раисининг ўринбосари Турсунов Учкун Шониязович учинчи мавзу бўйича, яъни “Солиқ текширувлари натижалари бўйича низоларни судларда кўриш амалиёти” мавзусида маъруза қилди.

Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига, солиққа оид маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти ва кўрилаётган ишлар таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, солиқ органи томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтишди.

Шу жумладан, маърузачилар солиқ органи томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан тадбир иштирокичларининг саволларига тегишли жавоблар ва тушунтиришлар беришди.

 


Қашқадарё вилоят  маъмурий

судининг судьяси                                                         Баҳриддин Ахмедов

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимлари иштирокида онлайн шаклда семинар-тренинг ўтказилди

          Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошисида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ходимларини маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамиятда қонунийликни таъминлашдаги роли билан батафсил таништирилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил 20 апрель куни соат 15:00да ўтказилган онлайн шаклдаги семинар-тренинг ўтказилиб, ушбу тадбирда Қашқадарё вилоят маъмурий суди ва Қарши туманлараро маъмурий судининг судьялари, туман(шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари ва ҳуқуқшунослари Қашқадарё вилоят маъмурий суди биносидан иштирок этишди.

      Тадбирни Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари А.Жалилов кириш сўзи билан очиб берди.

     Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси М.Эшимбетов “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари ва ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) юзасидан низоларни судда кўриш амалиёти” мавзусида, Судьялар олий мактаби маъмурий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Д.Артиков “Маъмурий судлар фаолияти ва уларнинг жамитяда қонунийликни таъминлашдаги роли” мавзусида, Тошкент шаҳар маъмурий судининг раиси У.Алмамедов  “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари ва ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида маъруза қилишди.

      Маърузачилар маъмурий судлар фаолиятига тўхталишиб, туман(шаҳар) ҳокимларининг ер ажратиш, ерни қайтариш ва бошқа масалаларга оид қарорларини маъмурий судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлган ҳолатлар амалий мисоллар келитирлган ҳолда тушунтириш берилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонуни ва бошқа қонун талабларига риоя қилган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини инобатга олиб қарор қабул қилишлари лозимлиги ҳақида тушунтиришлар беришди.

       Семинар-тренинг иштирокчилари маърузачиларга мавзуга оид саволлар беришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар ва тушунтиришлар олишди.




Қашқадарё вилоят  маъмурий

судининг судьяси                                                                           Баҳриддин Ахмедов

Республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ва бу борада янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси мазмун-моҳияти

        Мамлакатимизда сўнгги йилларда демократик ислоҳотларни амалга ошириш жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада суд ҳуқуқ соҳаси ислоҳ қилиниб, янги қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    Жумладан, қайта президентликка сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиеёвни 2021 йил 6 ноябрдаги  инаугурация нутқида ҳам маъмурий судлар фаолиятини халқаро андозалар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши, бунда суд хусусий мулк ҳимоясида туриб, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тиклаш орқали ижро идораларини қонун доирасида ишлашга мажбур қиладиган тизимни яратишимиз зарурлиги,бу эса жамият тараққиётига, биринчи навбатда, унинг иқтисодий равнақига хизмат қилишлиги, мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишлигини,бу борада қонун бузилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолат деб баҳолашлигини таъкидлаб ўтдилар.

        Давлат раҳбарининг нутқида белгилаб олинган йўналишлар тасдиғи сифатида 2022 йил 28 январь куни “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60-сонли Президент фармони ҳамда жорий йилнинг 29 январь куни ҳам “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сонли Президент қарори қабул қилинди.

    Ушбу қарорни мамлакатимизда маъмурий юстиция соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида деб баҳолаш мумкин.

Маълумки, давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан фуқаро ёки тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, уларни ҳимоя қилиш маъмурий судлар томонидан амалга оширилади. Ривожланган мамлакатларда айнан маъмурий судлар фуқаро ёки тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ижро органлари томонидан бузилишининг олдини олишда, уларни ғайриқонуний қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.

      Бунинг учун, аввало, жамиятда маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш талаб этилади.

     Қарор билан биринчи навбатда Маъмурий судларнинг вазифаси қилиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш  белгиланиши;

Иккинчи навбатда, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга қаратилган чора тадбирлар белгиланди.

    Хусусан, маъмурий суд ишларини юритишда “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;

ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;

маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш назарда тутилган.

        Жамиятда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш мақсадида мазкур қарорнинг 2-бандига асосан процессуал қонун ҳужжатларида белгиланаётган тартиблар доирасида қуйидагилар белгиланган:

тарафларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича келишув битимини тузиш ҳуқуқини бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорини у қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда маъмурий судга хабар бериш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича суд ҳужжати ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан суд жаримасини қўллаш;

давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилинмаганлиги учун давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш ваколати ҳам берилиши назарда тутилган.

        Шунингдек, судлар томонидан даъво аризаси, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, бунда даъво аризаси, ариза, шикоят ёки ишни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш;

маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий ҳисобланишини белгилаш;

бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштиришни тақиқлаш.

Юқоридаги жиҳатлар албатта фуқароларнинг судга мурожаат қилишларида бир қатор қулайликларни яратади. Шунингдек, уларнинг оворагарчиликларининг олди олинишига ҳам хизмат қилади.

        Шунингдек, тараққиёт стратегиясида белгиланган 8 та устувор мақсадга тўхталадиган бўлсак:

– Мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш;

– Қонун устуворлигини ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш;

– Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш

– Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш;

– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

 – Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида тўлиқ ижросини таъминлаш;

– Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш;

– Фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакиллантириш мақсадлари қўйилган.     

        Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши давлат органлари фаолиятини қонуний асосда юритилишини, фуқаро ва юридик шахслар ҳуқуқлар ва манфаатларини самарали ҳимоя этилишини таъминлашга, шунингдек маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда такомиллаштиришга ҳамда маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришига ёрдам беради.




Қарши туманлараро

маъмурий суди раиси                                                                        А.Хушваков

Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати

        Ўзбекистон Республикаси Маъмурий судларини ўрни муҳимдир, зеро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишлари юритиш тўғрисидаги Кодексининг 2-моддасига кўра маъмурий судларнинг вазифаси маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш; қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантириш.

        Кодексининг ушбу моддасидан келиб чиқиб, маъмурий судлар томонидан бу борада маъмурий ишларини кўрилишида давлат органлари назорат функцияларини олиб бориш давомида қонун устуворлигини таъминлаши баробарида фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузилишига йўл қўймаслиги, ушбу органлар репрессив ташкилотлар сифатида эмас ер эгалари, мулкдорлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳақиқий кўмакчи, ислоҳотларни самарали амалга оширувчи ташкилотлар сифатида ҳаракат қилишига эътибор қаратилиши лозим.

        Фикримизча, бу борада маъмурий судларда кўрилиши мумкин бўлган икки тоифадаги ишлар асосий ўрин тутади:

  1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар;
  2. Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи органлар томонидан ўз вазифа ва фунцияларини бажаришлари юзасидан бошқа органлар қарорлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан  шикоятлари.

         Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг вазифаси бу Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ерга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлашдир.

      Ер кодексиниг 831-моддасига кўра ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмайди. Махсус ваколатли давлат органлари ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ зарур статистик ахборотни, таҳлилий материалларни, ҳужжатларни, бошқа ахборотни, қарорларни ҳамда бошқа ҳужжатларни, шу жумладан очиқ танловларга ва электрон онлайн-аукционларга тааллуқли ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан беғараз асосда сўраш ва олишга ҳақли.

       Давлат органлари, ташкилотлари ва мансабдор шахслар сўралаётган ахборотни махсус ваколатли давлат органларига беш иш куни ичида тақдим этиши керак.

         Ҳар бир соҳани тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шу жумладан, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан:

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Кодекси;
  • Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси;
  • Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси;
  • Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонун;
  • Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун;
  • Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонун;
  • Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонун;
  • Ўрмон тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонун;
  • Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун;
  • Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари;
  • “Экологик назорат тўғрисида” ги қонун;
  • “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун;
  • “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун;
  •        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори ва шу қарор билан тасдиқланган низомлар:
  • “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисида”ги Низом;
  • “Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисида”ги Низом;
  • “Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисида”ги Низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисидаги” 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарори Халқаро шартномалар. (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади).

Энг аввало ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг асосий қонунимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ҳуқуқий асоси бу Конституциянинг 50 ва 55-моддаларидир, яъни ушбу моддаларга кўра фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар ҳамда ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик бўлиб, ҳар бир шахс улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

        Худди шундай, Қорақалпоқ Республикаси Конституциясининг 53-моддасида ҳам “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб белгиланган.

      Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига кўра ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.




  Қарши туманлараро 

  маъмурий суди судьяси                                                                   Б.Муинов

Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш

        “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш” мавзусида ўз фикр-мулоҳазаларида қуйидагиларни яьни: Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадида 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасига асосан тасдиқланган.

        2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланиши, мазкур юридик шахслар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилиши.

        Хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилган.

        Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида
200 миллиард сўм молиялаштирилган.

       Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича — 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб бориш.

        Ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) тавсияларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб бориш.

       Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этиш.

       давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб бориш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университетни;

        ушбу университет ҳузурида пахта-тўқимачилик ва пиллачилик кластерлари иштирокида босқичма-босқич ҳудудий техникумларни ташкил этиш.

икки ой муддатда «Бўлажак олим» танлови доирасида «Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танловини ўтказиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 10 миллиард сўм ажратилиши.

        Қўмита, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини ҳаётга татбиқ этиш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Қўмита ҳузурида «Олима аёллар жамияти»ни тузиш.

        2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этиш яьни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш;

ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланиши ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;

малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;

малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.

        “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга асосан 2022 йилда хотин-қизларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларига 17,1 миллиард сўм миқдоридаги грант маблағлари ажратилганлиги.

        Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб ҳар йили нодавлат ташкилотларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 минг баравари миқдоригача грантлар бериш учун Давлат бюджетидан камида 50 миллиард сўм Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратиб бориш;

Туман (шаҳар) сектор штаблари жойлашган биноларнинг камида биттадан хонасида ўқув курсларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этиш.

       Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида
100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

2024 йил 1 январга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизларнинг улушини камида
30 фоизга етказиш;

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминлаш.

        Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминлаш.

2022 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори
7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилши;

«Ҳунарманд» уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилиши.

       хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун 35 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.

        2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказларни барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳаллаларга ажратиш;

барпо этилган марказлар маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага бериш.

Хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида
2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтириш;

2022 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни «Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат бериш;

уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиб бориш;

2022 йил 1 апрелдан бошлаб боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилиш;

3 ёшгача бўлган фарзандлари учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан субсидиялар белгиланган тартибда ажратиш;

тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат бериш;

кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

        2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурида Ўзбекистонда “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар” доирасида устувор мақсадлардан бири сифатида “Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” белгиланган.

       Ушбу мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширишида уларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи дастурларни кенгайтириш талаб этилади.

2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди.

         Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган.

     Миллий дастурда хотин-қизларнинг ҳуқуқларига инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўлаги сифатида қаралади ҳамда у «Инсон қадри учун» тамойилидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

       Миллий дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши хотин-қизларнинг жамият сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида тенг ҳуқуқлар асосида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитларни яратишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.




Қарши туманлараро

маъмурий суди судьяси                                                                       Б.Умиров

Қонунларга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар билан ер муносабатларининг аниқ механизми ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 708-қонуни билан “Ер кодекси”га бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, ушбу Кодекснинг 9-моддасига кўра, “Ерларни ер фонди тоифаларига бўлиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади, бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш мустасно”;

“Суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади”.

Ушбу Кодекснинг 44-моддасига кўра, “Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик дов-дарахтлар етиштириш учун фойдаланилиши мумкин.

Суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Бундай ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги, улардаги мавжуд сув ресурслари ҳамда бу сувларга белгиланган лимитлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг хулосасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади”.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар билан ерларнинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказиш механизми ва ваколатли органлар аниқ белгилаб берилди.

Бу келгусида ерларнинг фуқаролар, юридик шахслар ва че эл юридик шахсларга ажратилишида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 17-моддасига кўра, “Юридик шахслар ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.

Жисмоний шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.

Чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин, бундан ушбу Кодекс 18-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг 2021 йил 1 августга қадар ер участкаларига нисбатан юзага келган доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ва муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқлари ўз кучида қолади, бундан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилинган ҳоллар мустасно.

Юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда хусусийлаштиришга ҳақли”.

Ўзгартиришга кўра, ер участкаларининг ажратилишини соддалаштирилган тартиби жорий қилинди.

Илгари қонунга кўра, ер участкалари фуқароларга 0,06 гектаргача ажратилган бўлса, эндиликда Кодекснинг 27-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, 0,04 гектаргача ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиниши белгилаб берилди.

Қонун билан ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишда фуқаролар, юридик шахслар билан биргаликда, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ҳам иштироки белгилаб берилди.

Улар томонидан ер муносабатлари соҳасидаги суиистеъмолликлар тўғрисида фото- ва видеоёзув техникасидан фойдаланилган ҳолда тасдиқланган хабарлар берганлик учун рағбатлантирилиши белгилаб берилди.

Эндиликда ушбу ўзгаришлар билан қонунда фуқаролар, юридик шахслар ва че эл юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган муносабатларини аниқ механизми белгилаб берилди.

 






Қарши туманлараро

маъмурий суди судьяс                                                А.Р.Мухиддинов

Тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун билан кафолатланган

   Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53-моддасида, Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини, барча мулк шакллари тенг ҳуқуқлилигини ва баб-баравар ҳуқуқий муҳофаза этилишини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги кафолатланган.

Мазкур конституциявий норма маъносидан келиб чиқиб, ҳар ким тадбиркорлик фаолияти ва қонун билан тақиқланмаган бошқа иқтисодий фаолиятда ўз қобилияти ва мулкидан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.

      Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) – тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўз таваккалчилиги ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

     Тадбиркорлик фаолияти субъектларига белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор) киради

Якка тартибдаги тадбиркорлик деганда, қонунга кўра, жисмоний шахс томонидан мустақил равишда, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тушунилади.

      Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган кафолатларни бузишда айбдор бўлган шахслар, бундай ҳаракатлар хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга боғлиқ равишда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

       Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

     Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш деганда қуйидагилар тушунилади:

мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш;

тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш ;

имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш;

иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш ;

тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби ва муддатларини бузиш ;

давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика ва бошқа ҳисоботни, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш ;

       Хўжалик субъектлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга (хўжалик субъектлар фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш; хўжалик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш; қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда хўжалик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш) йўл қўйган мансабдор шахслар МЖтКнинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилишлари лозим.

       Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда аралашишга қаратилган шундай ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилишлари лозим .

    Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда

          Тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили қонун даражасида жорий этилган.



Қашқадарё вилоят

маъмурий суди судьяси                                                                Б.Қиличов

Перейти к содержимому